Мактабгача таълим ташкилотларида мультимедиали таълим жараёнини


-расм. Боланинг ижобий ҳаракатлари


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana24.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1058726
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maktabgacha-talim-tashkilotlarida-multimediali-talim-zharayonini-tashkil-etish

1-расм. Боланинг ижобий ҳаракатлари
1
.
2-расм. Болаларни салбий ҳаракатлари
2
.
56
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 6 (103)
даражаси кўтарилиб, машғулот самарадорлиги 
ошади
2
. 
Тарбияланувчиларига экологик таълим-
тарбия беришда компьютерли “Саёҳат” 
ва одатдаги табиатга саёҳат усулидан фой-
даланиш мумкин. Компьютерли “Саёҳат” 
қуйидагича амалга оширилади:
Тарбиячи 
олдиндан 
Интернетдан 
ўсимликлар дунёси (майсазор, ўтлоқ, мада-
ний экинзор ва ҳ.к.)ни, ҳайвонлар дунёси 
(турли хил ўтхўр ҳайвонлар, гўштхўр йиртқич 
ҳайвонлар, уй ҳайвонлари ва ҳ.к.)ни, турли хил 
қушларнинг тасвирларини топади ва компью-
тер хотирасига файл сифатида сақлайди. Маъ-
лум бир мавзуга тегишли экологик машғулотда, 
улардан фойдаланади, уни шарҳлаб, тушун-
тириб беради. Натижада, тарбияланувчи-
лар узоқ ҳудудлар, қитъалар ва мамлакатлар-
даги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан тани-
шиб, бутун дунё бўйича “саёҳат” га чиққан 
бўладилар.
Энг муҳими, тарбиячи тарбияланувчилар 
эътиборини кўпроқ, намойиш қилинаётган 
материаллар ичидан “Қизил китоб”га кири-
тилганларига қаратиши лозим. Компью-
терли “саёҳат”нинг афзаллик томони шун-
дан иборатки, материал бир марта тақдимот 
кўринишида тайёрланса ва файл сифатида 
1
Расм мақола муаллифи томонидан тайёрланган 
ва дарс жараёнида тақдимот шаклда қўлланилади.
2
Бегматова Н.Х. Диалоговый метод обучения с при-
менением компьютера в детских дошкольных учрежде-
ниях // Объединенный научный журнал – Москва, 2011. 
- № 11-12 . 18-22 стр.
сақланса, уни ихтиёрий вақтда намойиш этиш 
мумкин бўлади.
Жонли табиатга саёҳат тарбияланувчиларга 
завқ бағишлайди, табиатга саёҳатга чиқиш 
олдидан тарбиячи режа тузиб олади, саёҳат 
объектини аниқлайди. Шунингдек, саёҳатнинг 
мақсади, мазмуни, ўтказиш тартибини белги-
лайди.
Баҳор фаслида, “Мевазорга саёҳат” мавзу-
сини танлаш мумкин. Бунда бирор муассаса 
ёки фермернинг мева етиштирадиган боғи 
танланади. Тарбиячи манзилга боргунча, йўл-
йўлакай тарбияланувчи-ларга йил фасллари, 
шулардан баҳорнинг кўркамлиги тўғрисида 
гапириб беради ва атрофдаги ям-яшил ўтлоқ 
ва мовий осмонга эътибор беришни таъкид-
лайди.
Мактабга 
тайёрлов 
гуруҳларида 
машғулотлар 
гарчи 
дарс 
шаклда 
ўтказилмаса-да, тарбиячи у ёки бу мавзу мате-
риали бўйича ўзига машғулот технологик хари-
тасини тузиб олиши керак. Харитада: мавзу, 
мақсад ва вазифалар, машғулот жараёнининг 
мазмуни, машғулот жараёнини амалга ошириш 
технологияси, кутиладиган натижалар, келгуси 
ишлар, уйга вазифалар акс этиши керак.
Компьютерли машғулот асосан мак-
табга тайёрлов гуруҳлари (6-7 ёш) учун 
мўлжалланганига қарамасдан, кўп ҳолларда ёш 
гуруҳларда ҳам фойдаланиш мумкин. Айниқса 
ёш гуруҳлардаги тарбияланувчи-ларга ком-
пьютер экранига тарбиячининг изоҳи билан 
турли қизиқарли тарбиявий ўйинлар ёки бола-

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling