Мактабгача таълим ташкилотларида мультимедиали таълим жараёнини


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/9
Sana24.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1058726
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maktabgacha-talim-tashkilotlarida-multimediali-talim-zharayonini-tashkil-etish

Мақоланинг илмий моҳияти.
Мактабгача таълим ташкилотларида муль-
тимедиа технологиясидан фойдаланишнинг 
методик таъминотини яратиш, компьютерли 
таълимий ва ривожлантирувчи ўйинларнинг 
компьютер дастурларини ишлаб чиқиш ва шу 
асосда тарбияланувчиларнинг бошланғич ком-
пьютер 
саводхонлигини 
шакллантириш 
мақоланинг илмий моҳиятини ифодалайди.
Мультимедиа 
воситаларидан 
таълим-
тарбия жараëнида фойдаланишнинг долзарб 
эканлигини инобатга олган ҳолда Вазирлар 
Маҳкамасининг 2006 йил 7 июндаги 110-сонли 
қарорига асосан Халқ таълими вазирлиги 
ҳузурида “Мультимедиа умумтаълим дастурла-
рини ривожлантириш маркази” ташкил этилди. 
Марказда ҳозиргача бир нечта мультимедиали 
дисклар тайёрланди.
Шу билан биргаликда BIARR жамоаси 
ходимлари “Ранг ва шаклларни ўрганамиз” 
дастури бўйича 8 хил мультимедиа воситаси 
тайёрлаганлар. Математикадан элементар 
билим беришга оид мультимедиали таълим 
дисклари (Б.Болтаев, А.Валихонов, М.Маҳамов 
ва Б.Ҳайитовлар) шулар жумласидандир. 
Шундай қилиб, мактабгача таълим таш-
килотларида фойдаланиш учун хорижда 
ва республикамизда кўплаб мультимедиа 
воситалари ишлаб чиқишга етарлича эътибор 
берилаётган бўлса-да, ҳозиргача улардан мак-
табгача таълим ташкилотларининг мактабга 
тайёрлов гуруҳлари таълим-тарбия жараёнида 
фойдаланишнинг илмий асослари тадқиқ этил-
маган ва методикаси тўла ишлаб чиқилмаган.
Мавзу бўйича илмий манбаларнинг қисқача 
таҳлили.
МТТ тарбияланувчиларида элементар мате-
матик тушунчаларни шакллантириш бора-
сида таниқли математиклар илмий асосланган 
методик тизимлар яратганлар. Бундай олим-
лар қаторига И.А.Маркушевич, С.И.Шварцбурд, 
Б.В.Гнеденко ва бошқа олимларни кири-
тиш мумкин. И.А.Маркушевич тарбияланув-
чиларнинг кўникмалари бўйича методоло-
гик дастур беради, С.И.Шварцбурд бир неча 
компонентларга ажратган ҳолда матема-
тик тушунчаларни шакллантириш методика-
сини беради. Б.В.Гнеденко ўз ишларида мате-
матик қобилиятларнинг икки хил: “оддий, ўрта 
қобилият” ва “ўртадан юқори бўлган қобилият” 
каби даражаларини ажратиб кўрсатади, 
шунингдек, математикани ўргатишда тарбия-
вий чораларнинг қатор омилларини киритади.
Бу борада Республикамиз олимлари 
ва методистлари ҳам бир қатор мето-
дик қўлланмалар чоп эттирган. Масалан, 
М.Е.Жумаев “Болаларда математик тушунча-
ларни ривожлантириш назарияси ва мето-
дикаси”, Н.У.Бикбаева ва бошқалар, “Мак-
табгача тарбия ёшидаги болаларда матема-
тик тасаввурларни ривожлантириш” каби 
қўлланмаларида болаларда математик билим-
ларни анъанавий усулда шакллантириш маса-
лалари ёритиб берилган. З.А.Рахмонқулова 
ва Н.Қурбоновалар математик тасаввурларни 
шакллантириш бўйича машғулотлар ишланма-
сини тавсия этганлар.
Мактабгача таълим ташкилотларида муль-
тимедиа технологиясидан фойдаланишнинг 
туб мазмуни – компьютерли таълим бўлгани 
учун, биринчи навбатда, таҳлилни компьютер-
ларнинг таълим жараёнига кириб келишидан 
бошлаш мақсадга мувофиқдир.
Мактабгача 
таълим 
муассасаларининг 
таълим-тарбия жараёнида компьютердан фой-
даланиш ғояси ва дастлабки назарий асослари 
илк бор 1964 йилда Сеймур Пейперт томони-
дан берилган
1
.
1
Полат Е. Проблемы использования компьютеров 
в система образования развитых капиталистическых 
стран // Информатика и образование.- № 4. 1987. –С. 
106-107. 
54
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling