Мактабгача таълим ташкилотларида мультимедиали таълим жараёнини


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana24.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1058726
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
maktabgacha-talim-tashkilotlarida-multimediali-talim-zharayonini-tashkil-etish

Мавзунинг долзарблиги.
Юқорида баëн қилинган далиллардан 
кўриниб турибдики, мактабгача таълим тизи-
мига ахборот технологияларини, жумладан, 
инновацион технология сифатида мультимедиа 
технологиясини татбиқ этиш, болаларни уму-
мий ўрта таълимга компьютер саводхонлиги 
билан тайёрлаш, уларни компьютер билан 
элементар тарзда фойдаланишга ўргатиш 
ва мактаб таълимига тайёрлаш бугунги кун-
нинг долзарб масалалардан бири эканлигини 
кўрсатади.
Мактабгача таълим ташкилотлари таълим-
тарбия жараёнида мультимедиа технологи-
ясидан фойдаланишни унинг воситаларисиз 
амалга ошириб бўлмайди. Мультимедиа воси-
таларига, биринчи навбатда, электрон дарс-
ликлар, компакт дисклар, видео-аудио кас-
сеталар, турли хил тақдимотлар ва ҳоказолар 
киради. Мактабгача таълим ташкилотларида 
мультимедиа технологиясидан фойдаланиш-
даги муаммолардан яна бири – илғор педаго-
гик ва ахборот технологияларидан фойдала-
ниб, таълим-тарбия жараёни самарадорлигини 
ошириш методикасини ишлаб чиқиш, унга мос 
ишланмалар яратиш ҳамда амалиётга жорий 
қилиш зарурлигидир.
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 
йил 8 майдаги “Мактабгача таълим тизимини 2030 
йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш 
тўғрисида”ги ПҚ-4312-сон. - http://lex.uz/docs/4327235
4
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вази-
рининг 2018 йил 18 июндаги 1-мҳ-сон буйруғи билан 
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг илк ва мак-
табгача ѐшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган 
давлат талаблари”.
53
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2021, 6 (103)
Мактабгача таълим ташкилотларида мульти-
медиа технологиясидан фойдаланишнинг ўзига 
хос хусусиятлари мавжуд. Мактабгача таълим 
ташкилотларида мультимедиа технологияси-
дан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятларини 
ўрганиш, технологияларни жорий этиш жара-
ёнида болалар ёшини ҳисобга олиш ва мос 
ҳолда дидактик материалларни танлаш, таълим 
жараёнида болаларга педагогик ва психологик 
таъсир этиш усулларини ўрганиш ва амалиётга 
жорий этиш бугунги куннинг долзарб вазифа-
ларидан ҳисобланади.
Бу жараёнда асосий мақсад, мактабгача 
таълим ташкилотларида мультимедиали таъ-
лим жараёнини ташкил этиш, машғулотлар 
жараёни учун мультимедиали таълимий 
ва ривожлантирувчи ўйинлар яратиш ҳамда 
уларни амалиётда татбиқ этишдан иборатдир.

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling