Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, диверсификациялаш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғи жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32


Мева-сабзавот етиштириш бўйича кластер тизимини ривожлантириш


Download 0.85 Mb.
bet5/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1320071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мева

10. Мева-сабзавот етиштириш бўйича кластер тизимини ривожлантириш. Бу борадаги қишлоқ хўжалик бирлашмаларини шакллантириш маҳсулотларнинг улгуржи бозорини яратишга хизмат қилиб, мева-сабзавотни етиштириш, қайта ишлаш ва экспортга чиқаришгача бўлган масалаларнинг ечилишига хизмат қилади.
Мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспортини ўзаро манфаатли ташкил этиш, маҳсулот етиштирувчи билан экспортёр корхона ўртасида ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш мақсадида мева-сабзавотчиликда ҳам кластер тизими жорий этилди.
Бу тизимда шартномавий муносабатларни шакллантириш, хусусан, маҳсулот етиштирувчи, сақловчи, ташувчи, қайта ишловчи ва экспортчининг манфаатлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлиги аниқ белгиланади.
Таҳлилларимиз шуни кўрсатдики, бугунги кунда мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда асосий муаммо унинг тор йўналтирилганлиги (асосан Россия, Қозоғистон) ва диверсификацияланмаганлиги билан чекланган. Бу ҳолат бизнинг фикримизча бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда, яъни: 
Биринчидан асосий импорт қилувчи мамлакатларда иқтисодий аҳволнинг ёмонлашуви ва мева-сабзавотларга бўлган талабнинг камайиши бутун саноат учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. 
Иккинчидан импорт қилувчи мамлакатларнинг монопсония кучи, харидор маҳсулотларга нарх белгилаб берадиган вазиятни келтириб чиқариши мумкин. 
Учинчидан ривожланган мамлакатлар бозорларига (Европа Иттифоқи, Япония, Корея, Хитой, Хиндистон) ўз стандартларига жавоб берадиган юқори сифатли маҳсулотлар етказиб берилса, айрим давлатларга қараганда катта харид қобилиятига эга бўлиб, экспорт ҳажми кескин ошади. Бундан ташқари, табиий органик мева ва сабзавотларга жаҳон миқёсида талаб ортиб бормоқда.
Мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш нафақат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балки унинг атрофида янги тармоқларни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, муқим иш ўринларини яратиш, валюта тушуми, аҳолининг турмуш даражасини янада оширишни таъминлайди.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling