Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, диверсификациялаш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғи жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32


Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт географияси


Download 0.85 Mb.
bet11/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1320071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мева

Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт географияси




Давлатлар

2018 йил

2019 йил













минг тонна

млн. АҚШ доллари

улуши* %

минг тонна

млн. АҚШ доллари

улуши* %







1.

Қирғизистон

89,9

80,3

9,1

127,0

320,0

26,7

2.

Қозоғистон

598,1

392,3

44,3

556,5

283,0

23,6

3.

Россия Федерацияси

238,9

166,3

18,8

245,1

160,6

13,4

4.

Туркия

23,5

25,1

2,8

65,1

99,3

8,3

5.

Покистон

29,8

22,2

2,5

76,2

78,8

6,6

6.

Афғонистон

73,4

53,2

6,0

45,5

57,5

4,8

7.

Хитой Халқ Республикаси

66,9

46,2

5,2

55,3

48,5

4,0

8.

Украина

15,1

9,0

1,0

55,2

32,4

2,7

9.

Тожикистон

5,8

3,6

0,4

21,0

13,5

1,1

10.

Эрон

13,0

10,0

1,1

16,2

12,4

1,0

11.

Ироқ

6,1

6,2

0,7

20,5

12,3

1,0

12.

Беларусь

8,5

7,7

0,9

14,3

10,6

0,9

13.

БАА

11,6

5,7

0,6

27,5

9,7

0,8

14.

Туркманистон

9,5

7,5

0,8

8,5

9,5

0,8

15.

Озарбайжон

4,3

4,9

0,6

6,5

7,3

0,6

16.

Германия

2,7

5,6

0,6

2,9

6,6

0,6

17.

Бошқа мамлакатлар

51,8

40,0

4,5

64,1

38,3

3,2

*қиймат ифодасидан. Давлат статистика қўмитаси манбаси
Маълумот тариқасида:
Дунёда органик маҳсулотларга талаб ўсиб бормоқда. Европа ва Осиё мамлакатларида харидор тайёр сертификатланган органик маҳсулотлар учун кўпроқ пул тўлайди. Бизнинг мева-сабзавот маҳсулотлари табиий равишда органик ҳисобланади, бироқ аксарияти тегишли сертификатлаш ташкилоти томонидан сертификатланмаган. Шуни ҳисобига Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учинчи давлатлар орқали белгиланган халқаро талаблар асосида тайёр ёки қайта ишланган ҳолда реэкспорт қилинмоқда.
Халқаро тажриба
Ривожланган мамлакатларда меҳнат ресурсларининг 2-5 фоизи, кам тараққий этган аксарият мамлакатларда эса 90 фоизгача қишлоқ хўжалиги тармоғида меҳнат қилади. Ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши ривожланган мамлакатлардагига нисбатан анча катта роль ўйнайди. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг салмоғи ривожланаётган мамлакатларда ўртача 22 фоизни, ривожланган мамлакатларда 4 фоизни ташкил этади. Ривожланаётган мамлакатларда ривожланган мамлакатларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ярмидан кўпроғи етиштирилмоқда. БМТ экспертлари фикрларича, ҳар йили озиқ-овқат муаммосини ечиш учун унинг ҳажми 6 фоиз ошириб борилиши талаб этилади.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотининг (ФАО) маълумотига кўра, Европада қуритилган ёнғоқ ва мевалар савдоси 11 миллиард еврони, қуритилган сабзавотлар эса 8 миллиард евродан зиёдни ташкил этди. Вьетнам каби янги иштирокчиларнинг тажрибаси шуни кўрсатдики, тўғри стратегия асосида иш юритилса, йилига 1 миллиард евродан ошиқ ҳажмдаги маҳсулотни экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади.
Таҳлилларга қараганда, юртимизда боғ ва токзорларда ҳосилдорлик жуда паст. Масалан, қишлоқ хўжалиги ривожланган АҚШ, Хитой, Италия, Франция каби давлатларда бир гектар интенсив боғдан 80-120 тонна, айрим мевалардан 140 тоннагача ҳосил олинса, юртимизда бир гектардан 10-30 тонна, анъанавий боғ-токзорлардан эса 4-5 тонна маҳсулот олинади. Бу албатта иқтисодий жиҳатдан самарасиз қишлоқ хўжалигидир.

Мева-сабзавотчилик тармоғини барқарор ривожлантириш учун тавсия этилаётган чора-тадбирлар


биринчидан, мева-сабзавотчилик соҳасини модернизация қилиш, янгилаш, соҳани барқарор ривожланишида кучли туртки берадиган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
иккинчидан, дунё мамлакатлари истеъмол бозорини импортга боғлиқлигининг кучайганлиги натижасида озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш, аграр секторни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва бошқариш механизмини такомиллаштириш;
учинчидан, йилдан йилга сув ресурсларининг танқислиги юзага келаётганлиги туфайли, суғориладиган ерлардан унумли фойдаланиш имкониятининг чекланганлиги суғоришнинг инновацион технологияларга асосланган илғор усулларидан фойдаланиш, хусусан, томчилатиб суғоришни кенг жорий этиш масаласига алоҳида аҳамият қаратиш;
тўртинчидан, мева-сабзавотчиликнинг барқарор ривожланишига таъсир қилувчи омиллар ичида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий, технологик, ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги имкониятлари ва эришган натижаларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш орқали мавжуд илмий ва инновацион имкониятларни ишга солиш;
бешинчидан, аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида мамлакатга импорт қилинаётган мева-сабзавотчилик маҳсулотлари ўрнини ички имкониятларимиздан тўла ва самарали фойдаланиш ҳисобига тўлдиришни назарда тутувчи дастурларни қабул қилиш ва бошқалар.
Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича ривожланган давлатлар тажрибаларининг таҳлиллари ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг кооперацияси ва кластерларини ривожлантириш зарурати борлигини кўрсатмоқда.
Мева-сабзавотчилик соҳасини иқтисодий томондан ўсиши мавжуд ички ресурслардан фойдаланишни янада кенгайтириш ҳисобига бўлиши керак эмас, балки маҳсулотларни сифат жиҳатидан замон талабларига жавоб берадиган рақобатбардош ишлаб чиқариш кооперацияси ва кластерлар тизимини жорий этиш ҳисобига эришиш мумкин.

Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик тармоғини янада қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар


Юқоридаги таҳлилдан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон шароитида соҳани барқарор ривожлантиришда қуйидагиларга аҳамият бериш мақсадга мувофиқ саналади:
- қишлоқ жойларида фаолият кўрсатиб, бевосита қишлоқ хўжалик маҳсулотларини инновацион ресурс тежайдиган усулда сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослашган намунавий корхоналар фаолиятини молиявий рағбатлантиришни янада кучайтириш, уларга солиқ, божхона ва бошқа имтиёзларни жорий этиш;
- республиканинг ҳар бир қишлоқ ҳудудида саноат корхоналарининг ихчам ва кичик шохобчаларини ривожлантириш асосида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик хом ашё маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашни кўпайтириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорга харидоргир, рақобатбардош тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган тадбирларни иқтисодий рағбатлантириш (валюта ажратиш, имтиёзли солиқ белгилаш, кредитлар ажратиш ва бошқалар) мақсадга мувофиқ;
- тадбиркорга экспорт жараёнидан олдин кредит ажратиш, суғурталаш, ташқи бозорларда ўрин эгаллаш, “географик, иқтисодий, молиявий ва сифат хавфлари”, транспорт-логистика, тегишли сертификатлар олиш, озиқ-овқат хавфсизлиги (ХАССП) ва стандарт масалаларида ҳар томонлама амалий ёрдам бериш, халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирокини таъминлашга кўмак бериш мақсадида экспорт-кредит ташкилотларини ташкил этиш ёки ушбу масалаларни ҳал этишни масъул вазирлик ва идорага юклаш;
- рақамли инновацион технологияларга асосланган “Агропарк” ва “Агросаноат” кўп тармоқли агрологистика мажмуаларини ҳар томонлама қулай жойларда ташкил этиш. Ушбу мажмуада барча шароитлар яратилган бўлиб, яъни маҳсулот сотиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, биолаборатория хизмати, стандартлаштириш ва экспортгача бўлган барча жараёнлар тизимини яратиш;
- “Мева-сабзавотчилик клиникаси” хизматини жорий этиш;
- мева-сабзавот ва қайта ишланган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигига қўйиладиган талабларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Хулоса


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш, мева-сабзавотчиликни узоқ муддат барқарор ривожланишини таъминлаб, тармоқ самарадорлигини ошириш орқали озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни қондириш, унинг хавфсизлигини таъминлаш, экспорт географиясини кенгайтириш ҳамда халқимизнинг турмуш шароитини ошириш имконини беради.
Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling