Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, диверсификациялаш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғи жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32


Мева-сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш тўғрисида маълумот


Download 0.85 Mb.
bet8/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1320071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мева

Мева-сабзавотчилик маҳсулотларини етиштириш тўғрисида маълумот







Мева-сабзавотчилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш


Мева-сабзавотчилик маҳсулотларини нобуд қилмай қайта ишлаш, мавсумийлигини узайтириш ҳам фойдаланилмаган имкониятлардан биридир. Янгилигича сақланган ҳўл мевалар ассортименти мўллиги бозорларда шу турдаги маҳсулотларни таннархининг ҳар йили қишки-баҳорги мавсумда сунъий равишда кўтарилиб кетишини олдини олади ҳамда аҳоли ижтимоий ҳимоясига ижобий таъсир этиб, турдош маҳсулотлар қишки мавсумдаги импортига ҳожат қолмайди.
Рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва унинг ассортимент тузилмасини такомиллаштиришнинг энг юқори омилларидан бири озуқавий қўшимчаларни минтақамизда мавжуд табиий хом ашё захираларини қайта ишлаш асосида кенг ассортиментини тайёрлашни амалга оширишдир. Мисол учун, ширин яхна ичимликлар озуқавий қўшимчаларнинг асосий қисми четдан валюта ҳисобига келтирилаётган сунъий хом ашёлар (настойка, экстратлар) ёрдамида тайёрланмоқда. Ваҳоланки, республикамизда мавжуд хом ашё потенциалини, ҳўл меваларни қайта ишлаш асосида олиниши мумкин бўлган рақобатбардош, табиий соф озуқавий қўшимчалар хом ашё базаси яхна ичимликлар ассортимент туркумининг ўнлаб янги қирраларини очиб бериши мумкин. Шу билан бирга, вилоятларда импорт хом ашёга валюта маблағи бўлмаган юзлаб турли қувватдаги яхна ичимликлар ишлаб чиқариш корхоналари иш фаолиятини тиклаш имконияти яратилиши мумкин.
Таҳлиллар натижасининг кўрсаткичига кўра, мева-сабзавотчилик маҳсулотлари ҳажмларининг йилдан-йилга ошиб бориши сақлаш ва қайта ишлаш тармоғидаги бир қатор муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, соҳани ислоҳ қилишда замонавий инновацион, ресурс тежайдиган рақамли технологиялардан кенг фойдаланган ҳолда туб бурилишни амалга оширишни талаб этмоқда. Хусусан:
- республикада умумий ишлаб чиқариш ҳажмларига нисбатан меванинг 18,9 фоизи, сабзавот ва полиз маҳсулотларининг 5,6 фоизи, узумнинг 9,5 фоизи саноат корхоналарида қайта ишланмоқда;

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling