Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, диверсификациялаш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғи жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32


- етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ҳудудларда сақлаш учун совутгичлар билан таъминланганлик даражаси 3,7 фоизни


Download 0.85 Mb.
bet9/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1320071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мева

етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ҳудудларда сақлаш учун совутгичлар билан таъминланганлик даражаси 3,7 фоизни (совутиш омборхоналари йил давомида бор-йўғи 20-22% га маҳсулот билан таъминланган) ташкил этмоқда;
мавжуд совутгичларнинг аксарияти маънан эскирган, технологик жиҳатдан янгиланмаган, замонавий технология ва рақамли инновацион ишланмалар лозим даражада татбиқ этилмаган;
соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш масаласига инновацион ёндашувни тақозо этмоқда. Илғор тажрибали замонавий ускуналар билан ишлаш қобилиятига эга, қайта ишлаш, сақлаш йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашга етарлича эътибор берилмаяпти;
- сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарининг замонавий-технологик талаблари ва ҳажмларидаги маҳсулотлар билан етарли даражада таъминлаш масалаларига тизимли ёндошилмаяпти;
- транспорт ва логистика соҳаси замон талабидан ортда қолмоқда;
- сўнгги йилларда мева-сабзавотчиликни юритиш интенсив технология асосида олиб борилмоқда. Натижада қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ресурслар, жумладан, ЁММ, кимёвий воситалар (мева-сабзавот етиштириш учун 255 минг тонна фосфорли, 290 минг тонна азотли ўғит етишмайди) ва уруғлик нархларининг ортиб кетиши, қишлоқ аҳолиси даромадларининг пастлиги, шунингдек, минерал ўғитлар, кимёвий воситаларнинг қўлланилиши, оғир техникадан фойдаланиш, ер ресурслари сифатининг ёмонлашуви, экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келмоқда.
Шу боис, таҳлиллар ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилотининг (ФАО) маълумотларига кўра, мева-сабзавотчилик маҳсулотларини йиғиштириш, ташиш ва сақлашдаги йўқотишлар ҳажми 22-45 фоизгача, исрофгарчиликлар эса 12-18 фоизни ташкил этмоқда.
Яна бир муҳим масала ҳудудларда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳақида харидорларга зарур бўлган маълумотларни берувчи ахборот-маслаҳат марказлари ва рақамли технологиялар фаолияти йўлга қўйилмаганлигидадир. Бундан ташқари республикада транспорт-логистика борасидаги мавжуд муаммоларни ҳозиргача ҳал этилмаганлиги маҳсулотларни саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва харидорларга юбориш муаммолигича қолмоқда.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling