Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, диверсификациялаш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғи жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32


Download 0.85 Mb.
bet7/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1320071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мева

иқтисодий масалада – мева-сабзавотчилик жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32,2 фоизини (мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 8,7 фоизи) ташкил этгани ҳолда қишлоқ жойларида аҳолининг асосий даромадларидан бири ҳисобланади. Саноатнинг қатор тармоқларини ривожланишига ўзининг бевосита таъсирини кўрсатади. Шунингдек, ушбу тармоқ мамлакат қишлоқ хўжалиги экспортида асосий ўринларни эгаллайди;
ижтимоий масалада – мева-сабзавотчиликни барқарор ривожлантириш самарадорлиги, нафақат қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасига, балки мамлакат барча аҳолисининг ижтимоий фаровонлигини ҳам оширишга бевосита таъсир кўрсатади.
Якуний натижада ушбу ислоҳотлардан пировард мақсад мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиб, янги Ўзбекистон ривожланишининг барча жараёнларида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ижобий натижаларида яққол намоён бўлади ҳамда аҳоли турмуш даражасининг ошиб боришини ўзида акс эттиради.
Шу билан бир қаторда “... соҳада айниқса, мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантиришда самарали бозор механизмлари тизимли йўлга қўйилмаганлиги, илмий ёндашувнинг етарли эмаслиги тармоқнинг мавжуд имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаслигига олиб келмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш имконияти мавжуд” (1).
Шунингдек, ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда экспорт қилишда мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланиляпти, деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган мева-сабзавотнинг атиги 15 фоизи қайта ишланиб, 8 фоизи экспорт қилинмоқда, холос. Айниқса, Сирдарё, Жиззах, Хоразм, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бу кўрсаткичлар ҳамон пастлигича қолмоқда. Жорий йилда 860 минг тонна ёки 620 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилингани бизнинг имконият ва салоҳиятимизга мосми? Йўқ, албатта! Ривожланган давлатлар тажрибаси асосида боғлар ва токзорларга ишлов берадиган, сабзавот ва картошка уруғларини экадиган ва йиғиштириб оладиган техникалар мавжуд эмас. Фермер, деҳқон хўжаликларига ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар, уруғлик етказиб бериш, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш ишлари талаб даражасида ташкил этилмаган” (2).

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling