Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш, диверсификациялаш шароитида мева-сабзавотчилик тармоғи жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 32


Сертификатлаш тизимини такомиллаштириш


Download 0.85 Mb.
bet3/11
Sana02.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1320071
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мева

3. Сертификатлаш тизимини такомиллаштириш. Тадбиркор, фермерларимиз хорижга маҳсулотларини сотишда, импортёр давлатлар томонидан маҳсулотга қўйилаётган сифат, сертификатлаш, фитосанитария, қадоқлашга оид ва бошқа сифат талабларини ўрганишлари ҳамда амалиётга жорий этишлари лозим. Бу масалада мутасадди идоралар элчихона, экспортни ривожлантириш ташкилотлари, божхона идоралари аниқ маълумот берилишини таъминлаши, тегишли ахборот кўмаги кўрсатиши лозим. Мева-сабзавот маҳсулотларини халқаро сифат стандартлари бўйича сертификатлаш лабораториялари тармоғини туманлар даражасида ташкил этиш соҳа ривожига туртки бўлади.
4. Мева-сабзавот маҳсулотини экспортга етказишда замонавий инфратузилмани ривожлантириш, йўл харажатини қисқартириш. Ўзбекистон тўғридан-тўғри денгизга чиқиш имкониятига эга эмас, шунинг учун тез айнийдиган мева-сабзавотларини хорижий истеъмолчига етказиб бериш ҳамон долзарб масала бўлиб қолмоқда. Буни ҳал этиш транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш, хусусан, автомобиль, темир йўл, ҳаво-юк транспорти тармоғини ривожлантиришга бориб тақалади. Бугун ушбу тизимлардан фойдаланиш экспортчиларимизга жуда қимматга тушмоқда. Мутасадди давлат идоралари экспорт юкларини қўшни давлатлардан темир йўл, автомобиль йўллари орқали имтиёзли нархларда ўтказиш бўйича музокараларга эҳтиёж сезади. “Uzbekistan Airways” ва “Ўзбекистон темир йўллари” компаниялари товарларимизни экспорт қилиш бўйича замонавий логистика йўналишларини яратишлари зарур. Айни пайтда автомобиль халқаро юк ташувлари тизимини жаҳон бозорида рақобатбардошлигига эришиш, мева-сабзавот ташувчи автоуловлар паркини кенгайтириш, “Евро 5” стандартига жавоб берадиган замонавий совутгичли, изотермик фуралар сони ва сифатини кескин кўпайтириш чора-тадбирларини кўриш лозим.
5. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот порталини тўлиқ фаолият юритишини таъминлаш. Экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг турлари, ҳажмлари, суммаси ва етиштириш ҳудудлари кесими тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, экспорт жараёнининг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи бундай порталнинг ишга туширилиши ҳам экспортчилар учун бирмунча қулайлик яратади. Ташқи бозорларни ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотларини олиб борувчи консалтинг хизматларини ривожлантириш ва уларнинг материалларини интернет-сайт ва каналларда эълон қилиш ҳам бу масалани ҳал этишга қисман бўлсада ижобий ҳисса қўшади.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling