Maqsad: Har XIL faoliyat sharoitida vaqtni aniq idrok etishni aniqlash


Бевосита ва билвосита эсда олиб қолишни тадқиқ этиш


Download 277.14 Kb.
bet4/10
Sana18.01.2023
Hajmi277.14 Kb.
#1099669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5 dan keyingi laboratoriya

Бевосита ва билвосита эсда олиб қолишни тадқиқ этиш
Тадқиқотнинг асосий мақсади. Хотиранинг бевосита эсда олиб қолиш кўламига қараганда кўпроқ материал эсда олиб қолиш имконини берувчи алоқалар тизимига асосланиб муваффақиятли фаолиятни амалга ошириш.
Стимул материали. 20 та бир-бирига боғлиқ бўлмаган сўзлар ҳамда 20 жуфт ўзаро боғлиқ сўзлар. Биринчи сўзлар бу таянч-сўзлар, кейингилари оъект-сўзлар.
Тадқиқотнинг бориши.
Тадқиқот икки сериядан ташкил топган.
1-серия. Тадқиқотчи синалувчига ўзаро боғлиқ бўлмаган 20 та сўз тақдим этади. Сўзлар орасидаги танаффус икки сонияни ташкил этиши даркор. Тадқиқотчи сўзлар қаторини ўқиб бўлгач синалувчи уларни исталган тартибда айтиб бериши зарур. Тадқиқот охирига етгач синалувчи тадқиқотчига сўзларни қандай қилиб эсда олиб қолганининг оғзаки хисоботини беради.
2-серияда. Омадли жавоблар классик методидан фойдаланилади. Тадқиқотчи 20 жуфт сўзларни қўллайди. Жуфт сўзлар ўртасидаги интервал 2 секундни ташкил этади. Тадқиқотчи сўзлар қаторини ўқиб эшиттиргач фақат таянч-сўзлар (уларнинг тартиби ўзгартирилади) ни ўқийди, синалувчи эса таянч-сўзларга мувофиқ келувчи объект-сўзларни айтиши лозим. Тадқиқотчи синалувчининг жавобларини, хатоларини, шунингдек, унинг таянч-сўзлар ва объект-сўзларни қандай алоқалар асосида боғлиқлик ҳосил қилгани тўғрисида оғзаки хисоботини қайд этиб боради.
1-серия учун кўрсатмалар:
“Сизга 20 та ўзаро боғланмаган сўзлар тақдим этилади. Сизнинг асосий вазифангиз сўзларни эсда олиб қолиб уларни исталган тартибда эсга туширишингиз керак”.
2-серия учун кўрсатмалар:
“Сизга 20 та жуфт сўзлар: биринчиси таянч-сўз иккинчиси объект-сўз. Тадқиқотчи сўзлар қаторини ўқиб тугатгач сизга таянч-сўзлар тақдим этилади. Сиз айнан ўша таянч-сўзга мос объект-сўзни эсга туширишингиз зарур”.
Олинган натижаларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш:

  1. 1- ва 2-сериялар бўйича тўғри ва нотўғри эсга туширилган сўзлар миқдори ҳисоблаб чиқилади.




  1. Иккала серия бўйича жадвал тузинг:

    Серия номери

    Эсга туширилган сўзлар миқдори

    тўғри

    нотўғри

    1







    2







  2. Махсус эсда олиб қолиш К = (Vбилвосита - Vбевосита) / Vбилвосита · 100 % формуласи орқали эсда олиб қолиш самарадорлигини ошириш коэффициентини аниқлаш. Бунда К – эсда олиб қолиш самарадорлигини ошириш коэффициенти, Vбилвосита – билвосита эсда олиб қолинган сўзлар миқдори, Vбевосита – бевосита эсда олиб қолинган сўзлар миқдори.

  3. 1- ва 2-серия натижаларини ўзаро солиштиринг, бунда нафақат миқдорий кўрсаткичлар, балки синалувчининг оғзаки хисоботи ва тадқиқотчининг кузатув натижалари ҳам киритилиши даркор.



Download 277.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling