Maqsad: Har XIL faoliyat sharoitida vaqtni aniq idrok etishni aniqlash


В. Мен янги ғояларни қуйидаги ҳолларда яхшироқ ўзлаштираман


Download 277.14 Kb.
bet7/10
Sana18.01.2023
Hajmi277.14 Kb.
#1099669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5 dan keyingi laboratoriya

В. Мен янги ғояларни қуйидаги ҳолларда яхшироқ ўзлаштираман:


Уларни янги ва келгусидаги машғулотлар билан боғлиқликда;


Уларни аниқ вазиятлар билан боғланган ҳолларда;


Уларга диққат-эътиборни қаратиб, аста-секин таҳлил этганда;


Олдинги ғояларга алоқадор бўлганда;


Уларни бошқа ғояларга қарши қўйган тақдирда.




Г. Китоб ва мақолалардаги график, схема, чизмалар одатда мен учун:


Улар аниқ бўлса, матнга нисбатан аҳамиятли;


Муҳим фактларни аниқ ифодалаб бера олса аҳамиятли;


Улар матндаги масалаларни ёрита олса аҳамиятли;


Матнни тушунтириш ва уни мустаҳкамлашга ёрдам берса;


Бошқа материаллардан камроқ ёки кўпроқ фойдали бўлса.

Д. Менга бирор нарсани ўрганишни топширсалар, уни қуйидагича
бошлардим:


Унинг ўрнини кенг кўламда ўрганишга эътибор қаратардим;


Мен уни бажара оламанми ёки менга ёрдам кераклигини аниқлар эдим;


Эришиш мумкин бўлган натижалар ҳақида ўйлаб кўрардим;


Бу изланиш нимага олиб келишини мулоҳазалашдан;


Масалани тўлиқ ва аниқ шакллантиришдан.




Е. Қайсидир нарса ҳақида маълумотлар йиғиш топширилса:


Масалага индивидуал ёндашиб, у ҳақидаги ҳар бир саволга жавоб излайман;


Муҳокама учун шароит топиш, уни бошқаларнинг муносабатига ҳавола этардим;


Масала юзасидан кўпчилик ўртасида сўров ўтказиб, сўнг аниқлик киритар эдим;


Умуман, бунга дахлдор бўлмаган инсонларнинг нуқтаи назарини билишга ҳаракат қиламан;


Ушбу масала билан шуғулланган кишиларга мурожаат этардим.




Ж. Мен ўзимни ҳақ ва тўғри деб биламан, агар:


Қарама-қарши ёндашувга нисбатан аниқ нуқтаи назарда тура билсам;


Ўзим тўғрилигига ишонган нарса ҳақида келиша олсам;


Амалиётда синаб кўрилган нарсани илгари сурсам;


Мантиқий ва илмий асосланган нарсани беришни уддаласам;


Далилларни аниқ ва кузатишларимга асосланган ҳолда тасдиқлашга эришсам.




З. Мен бўш вақтларимда қуйидаги мавзулар ёритилган оммавий ахборот воситаларидаги мақолаларни ўқийман:


Шахсий ва ижтимоий масалаларни ҳал этишга бағишланган;


Баҳсли ва ижтимоий масалаларни ёритган;


Илмий ёки тарихий тадқиқотлар ҳақидаги;


Қизиқарли инсонлар ва воқеалар тўғрисидаги;


Қизиқарли ҳаётий тажрибалар юзасидан маълумот берувчи.




И. Мен реферат, курс ишларини тайёрлашда қуйидагиларга эътибор
бераман:


Шахсий тажрибамга яқин масалалар асосида хулосалашга;


Ушбу масалаларни бажариш имкониятига;


Ёритилаётган материалларнинг ишончли ва асосли эканлигига;


Муаллифларнинг мақсад ва вазифаларини тушунишга;


Маълумотларни талқин этишга.

К. Менга бирон бир вазифа юклатилса, ўрганиш учун биринчи галда қуйидагиларга эътибор қаратаман:

  1. Масалани энг омилкор ечиш усулларига;

  2. Бу масалани ечиш кимга нима беришига;

  3. Бу масалани нима учун ечиш лозимлигига;

  4. Бу масалани ечиш учун яна қайси муаммоларни ўрганишга тўғри келишига;

  5. Бу масалани тезкор ечишнинг қандай аҳамиятга эгалигига.



Л. Янги нарсани максимал даражада қандай бажаришни яхши биламан:
1. Бунинг ўзимга ва бошқаларга яқинлигига аниқлик киритиш орқали;
2. Олдин буни қандай ҳал этилганлигига таяниб;
3.Масалани ҳал этишга қаратилган ҳар хил нуқтаи назарларни тинглаш ёрдами билан;
4. Буни амалга оширишда бошқа кишиларнинг кўрсатмасига суяниб;
5. Масалани ҳал этишни батафсил ўрганиш натижасида.



Download 277.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling