Maqsad: Har XIL faoliyat sharoitida vaqtni aniq idrok etishni aniqlash


М. Мен имтиҳон топширишда қуйидагиларни афзал ҳисоблайман


Download 277.14 Kb.
bet8/10
Sana18.01.2023
Hajmi277.14 Kb.
#1099669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5 dan keyingi laboratoriya

М. Мен имтиҳон топширишда қуйидагиларни афзал ҳисоблайман:
1. Предметга доир масалаларни муаммога йўналтирувчи, объектив
жиҳатларини тўплаб оламан;
2. Бошқа имтиҳон топширадиган ўртоқларим билан баҳс-мунозара
ташкил этаман;
3. Биладиганларимни оғзаки мушоҳадалашни;
4. Ўрганганларимни эркин шаклда баён этишни;
5. Масалани ечиш методлари, назариялари ва усуллари ҳақида ёзма
тайёргарлик кўришни.


Н. Мен қуйидаги инсонларни қадрлайман:
1. Файласуф ва олимларни;
2. Ёзувчи ва ўқитувчиларни;
3. Сиёсий етакчилар ва ишбилармон инсонларни;
4. Иқтисодчилар ва муҳандисларни;
5. Фермерлар ва журналистларни.


О. Назариянинг фойдалилигини топа оламан, агар у:
1. Мен ўрганган назария ва ғояларга яқин турса;
2. Мен учун янги нарсаларни тушунтира олса;
3. Ҳар хил вазиятларнинг ўзаро боғлиқлигини тизимли тушунтиришга
йўналтирса;
4. Менинг шахсий тажрибам ва кузатишларимни тушунтиришга хизмат
қилса;
5. Аниқ амалий иловага эга бўлса.


П. Бевосита менинг фаолиятимга дахлдор бўлган китобни ўқиганимда,
унда қуйидагиларга эътибор қаратаман:
1. Касбий билимларни бойитишга қизиқаман;
2. Унинг фойдалилига мен ҳурмат қиладиган кишининг
кўрсатмаларига;
3. Ўзимнинг умумий эрудициямни бойитиш истагига;
4. Ҳар хиллик учун шахсий фаолиятим чегарасидан чиқиш хоҳишига;
5. Маълум предмет ҳақида кўпроқ нарсани билишга.


Р. Мен мунозарали масалаларни ўқиганимда қуйидагиларни афзал
биламан:
1. Танлаган нуқтаи назаримдан қатъи назар мен учун аҳамиятли
томонларни кўрсатишни;
2. Мунозара давомида барча фактларни баён этишни;
3. Мунозарали масалани изчил ва мантиқий изоҳлашни;
4. Ғояни илгари сурувчининг қадр-қимматини аниқлашни;
5. Мунозарали ва низоли масалаларнинг ҳар иккала томонини аниқ
ёритишни.



Download 277.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling