Марказий нерв системасини хусусий физиологияси Орка мия


Ретикуляр формация билан катта ярим шарлар пустлоги уртасидаги (ретикуло-кортикал) муносабатлар


Download 126.5 Kb.
bet11/12
Sana28.03.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1301221
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Markaziy nerv sistemasini xususiy fiziologiyasi

Ретикуляр формация билан катта ярим шарлар пустлоги уртасидаги (ретикуло-кортикал) муносабатлар. Катта ярим шарлар пустлогида руй берадиган биоэлектр процессларини текшириш шуни курсатдики, тийраклик холати учун характерли булган паст вольтли тез-тез электр тебранишлари эшитув, курув, тактил ва бошка турли-туман рецепторлар таъсирланганда кучаяди ёки хатто юзага чикади. Бундай эффект активация реакцияси деб аталади. Катта ярим шарлар пустлогининг тегишли рецепторлардан импульслар олиб турадиган сенсор сохасидагина эмас, хамма кисмида активация реакцияси руй беради ва таъсир тухтагандан кейин хам бир неча вакт давом этаверади. Шу фактларга асосланиб, бутун пустлок активлигини оширадиган ва уни муайян кузгалиш холатида саклайдиган марказий механизм бор, деган хулоса чикарилди.
Мия стволи узунчок мия пастидан ёки Варолий купригининг пастрогидан киркиб куйилгач мушукнинг катта ярим шарлар пустлогидан электр потенциалларини Ф.Бремер кайд этган. Мия стволи юкоридагича киркиб куйилганда тийраклик холати учун характерли электр активлигини сакланиб тураверади. Мия стволи урта мия рупарасидан киркиб куйилганда, катта ярим шарлар пустлогида уйку холати учун характерли булган юксак вольтли суст электр тебранишлари юзага келди. Бу, катта ярим шарлар пустлогига урта миянинг активлаштирувчи таъсир курсатишидан гувохлик беради. Г.Мэгун ва Г. Моруцци мия стволининг турли кисмларига микроэлектродларни стереотаксис аппаратлари ёрдамида киритиб, ретикуляр формацияга таъсир этганда катта ярим шарлар пустлогида уйгониш ва табиий тийраклик холатлари учун характерли электр активлигининг узгаришини 1949 йилда аниклашди. Таламуснинг носпецифик ядроларига ва гипоталамуснинг дорсал булимига таъсир этиб, шунга ухшаш реакцияни юзага чикариш мумкин.
Ретикуляр формация оралик мия марказлари, пустлок ости ядролари ва лимбик система билан биргаликда хулк-атворнинг шартсиз рефлектор, инстинктив реакцияларини юзага чикаришда катнашуви юкоридаги тажрибалардан куриниб турибди. Бу реакцияларнинг юзага чикиши натижасида организмнинг хаёт учун мухим эхтиёжлари кондирилса, бу эхтиёжлар эса хайвонлар хулк-атворининг рагбатлантирувчи (мотивация) сабаблари сифатида мухимдир. Аммо пустлок остидаги ядроларга ёки мия стволига таъсир этиш устидаги тажрибаларда миянинг шу булимлари хулк-атворда хал килувчи роль уйнашини исбот этадиган далил деб караш ярамайди, чунки марказий нерв системасининг пастрокдаги булимлари юзага чикарадиган реакцияларини катта ярим шарлар пустлоги контроль килиб туради.
Одамда мураккаб нерв функциялари катта ярим шарлар пустлогига кучганлиги, яъни к о р т и к а л и з а ц и я руй берганлиги туфайли пустлок остидаги тузилмалар, оралик мия ва ретикуляр формация фаолияти катта ярим пустлогига хайвонлардагига нисбатан купрок буйсунган.
МИЯЧА. Мия стволи ва марказий нерв системасининг олий булимлари – пустлок остидаги ядролар ва бош катта ярим шарлари пустлогининг рефлектор реакцияларини юзага чикаришда мияча мухим роль уйнайди. У организмдаги хамма мураккаб харакат актларни, шу жумладан ихтиёрий харакатларни уйгунлаштириш (координация) да катнашади.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling