Марказий нерв системасини хусусий физиологияси Орка мия


Узунчок миянинг тоник рефлексларида буйин мускуллари проприорецепторларининг иштироки


Download 126.5 Kb.
bet9/12
Sana28.03.2023
Hajmi126.5 Kb.
#1301221
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Markaziy nerv sistemasini xususiy fiziologiyasi

Узунчок миянинг тоник рефлексларида буйин мускуллари проприорецепторларининг иштироки. Лабиринти емирилган хайвонлар бошининг вазияти танасига нисбатан узгартирилса, тоник рефлексларни аниклаш мумкин. Бошнинг танага нисбатан вазияти узгарганда буйин мускулларининг проприорецепторлари таъсирланади, шу сабабли хар хил мускул группаларидаги тонус рефлекс йули билан кайта таксимланади. Бош оркага энгаштирилганда олдинги оёкларни ёзувчи мускуллар тонуси ошиб, кейинги оёкларни ёзувчи мускуллар тонуси камаяди. Бош кукрак кафасига энгаштирилганда олдинги ва кейинги оёклардаги мускуллар тонусининг тескари узгаришлари руй беради. Бош бурилганда мускуллар тонуси куйидагича узгаради: бош кай томонга бурилган булса, уша томондаги олдинги оёкни ёзувчи мускуллар тонуси ва карама-карши томондаги оёкни букувчи мускуллар тонуси ошади. Бундай рефлекслар буйин мускулларининг проприорецепторларига боглик; орка мия буйин сегментларининг орка илдизлари киркиб куйилса, тонус кайта таксимланмайди.
Ростлаш рефлекслари. Тоник ростлаш ёки тугрилаш рефлексларини урта мия юзага чикаради ва, бинобарин, бульбар хайвонларда бундай рефлекслар булмайди. Мияни турт тепалик юкорисидан киркиб куйиш операциясидан кейин хайвон бир неча вакт утгач бошини, сунгра эса бутун танасини хам кутариб, оёкка туради, яъни табиий вазиятини олади. Бундай рефлекслар факат урта мияси бутун хайвонларда кузатилади. Бу рефлексларнинг юзага чикишида лабиринтлар, буйин мускуллари ва гавданинг тери юзасидаги рецепторлар иштирок этади.
Бошнинг кутарилиши ростлаш рефлексларининг факат биринчи фазасини ташкил этади. Иккинчи фазаси бошдан кейин тананинг рефлекс йули билан ростланишидан иборат. Бу рефлекс хам икки томонлама бошланади: буйин мускулларидаги проприорецепторларнинг ва тана терисидаги рецепторларнинг таъсирланишидан келиб чикади.
Децеребрацияланган хайвон ёндама ётганда биринчи фаза туфайли бошини кутарса, буйин мускулларининг проприорецепторлари таъсирланади ва шунга жавобан танани ростловчи мускуллар кискаради. Шундай килиб, аввал бош кутарилади, кейин бошнинг кутарилиши окибатида тана кутарилади ва хайвон нормал вазиятни олади.

Download 126.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling