Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари
Илмий тадқиқот режаси ёки дастурини ишлаб чиқиш
Download 175.23 Kb.
|
МАЪРУЗА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий тадқиқот режаси ёки дастурини ишлаб чиқиш
Илмий тадқиқот режаси ёки дастурини ишлаб чиқиш
Тадқиқот мақсади: ахборот-ўқитиш тизимларини лойиҳалаш соҳасидаги мавжуд тадқиқот ва ишланмаларни таҳлил қилиш; ахборот тизимида ўқитиш жараёнини бошқариш учун қарорлар қабул қилишнинг кўп мезонли моделини ишлаб чиқиш; билим даражасини баҳолашнинг янги усул ва алгоритмларини ишлаб чиқиш; инсон - машинали ўзаро алокага йуналтирилган ахборот-таълим тизимининг структураси ва архитектурасини ишлаб чиқиш; укитиш тизимининг ахборот ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш; таълим муассасаларида дастурий таъминотни жорий этиш; ахборот - ўқитиш тизимининг самарадорлигини текшириш. Илмий тадқиқот режаси ёки дастурини ишлаб чиқиш Илмий-тадқиқот ишларини режалаштириш уни рационал ташкил этиш учун мухим ахамиятга эга. Илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таълим муассасалари мақсадли комплекс дастурлар, узоқ муддатли илмий ва илмий-техник дастурлар, хўжалик шартномалари ва буюртмачилар томонидан тақдим этилган илмий-тадқиқотга талабномалар асосида йиллик иш режаларини ишлаб чиқади. Таълим муассасалари кафедраларининг илмий ишлари ўқув йили иш режаларига мувофик ташкил этилади ва олиб борилади. Профессор-ўқитувчилар ва магистрантлар илмий-тадқиқот ишларини индивидуал режалар асосида олиб борадилар. Талабаларнинг хам илмий-тадқиқот ишлари (ТИТИ) режалаштирилади. Укув муассасалари ва кафедраларнинг иш режаларида ТИТИ хакида тегишли бўлим бўлиши мумкин. Талабаларнинг илмий тўгараклари ва илмий гуруҳлари режалар буйича ишлайди. Илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари мавзулари бўйича ишчи дастурлари ва уларни бажариш режа-графиклари тузилади. Монографиялар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар ва маърузалар тайёрлашда ушбу ишларнинг режа-проспектлари ишлаб чиқилади. Ишчи дастур – бу тадқиқотнинг умумий концепциясини, унинг мақсад ва гипотезиясига мувофиқ, баён этилишидир. У одатда, иккита бўлимдан таркиб топади: методологик ва муолажали. Методологик булим қуйидагиларни ўз ичига олади: муаммо ёки мавзуни шакллантиришни; тадқиқот объекти ва предметини аниклашни; тадқиқот мақсадини ва вазифаларини куйилишини аниклашни; асосий тушунчаларни талкин килинишини; ишчи гипотезани шакллантирилишини. Иш дастурнинг муолажа бўлимига қуйидагилар киради: - тадқиқотнинг асосий режаси; - эмпирик материални тўплаш ва таҳлил қилишнинг асосий муолажаларини баен этилиши. Муайян илмий тадқиқот, тадкикот объекти хакидаги ахборот сонига қараб қурилган, асосий режа бўйича амалга оширилади. Режалар қидирув, аналитик (тавсифий) ва экспериментал режаларга фаркланади. Қидирув режаси, агар тадқиқот объекти ва предмети ҳақида аниқ тасаввурлар мавжуд бўлмаганди ва ишчи гипотезани илгари суриш қийин бўлганда, кулланилади. Бундай режани тузишнинг мақсади-мавзуни (муаммони) аниқлаштириш ва гипотезани шакллантиришдир. У одатда мавзу бўйича адабиётлар бўлмаганда ёки жуда оз бўлганда кулланилади. Тавсифловчи режа, качонки тадқиқот объекти ва предметини ажратиб олииш ва тавсифловчи гипотезани шакллантириш мумкин бўлганда, қўлланилади. Режанинг мақсади - ушбу гипотезани текшириш, тадкикот объектини характерловчи далилларни баен этишдир. Экспериментал режа ишлаб чиқиш ва синовдан тестлашни ўз ичига олади. У качонки, илмий муаммо ва тушунтирувчи гипотеза шакллантирилганда қўлланилади. Режанинг мақсади-тадкикланаётган объектдаги сабаб-оқибат алокаларини аниқлаш хисобланади. Дастурнинг муолажа қисмида тадқиқот усулларини танлаб олиш асосланади, ушбу усулларнинг тадкикот мақсади, вазифалари ва гипотезалари билан боглиқлиги кўрсатилади. У ёки бу усулни танлашда, у куйидагича бўлиши кераклигини ёдда тутиш керак: самарали, яъни, куйилган мақсадга эришишни ва тадкикотнинг зарур аниқлик даражасини таъминловчи; тежамли, яъни, тадқиқотчининг вақтини, кучини ва воситаларини тежаш имконини беруви; оддий, яъни, тегишли малакали тадқиқотчи фойдала олишлиги; хавфсиз, яъни инсонлар саломатлиги ва ҳаёти учун хавфсиз булиши; ахлоқий ва ҳуқуқий меъерлар нуқтаи назаридан фойдаланувчан; илмий яъни. мустаҳкам илмий асосга эгалиги. Университет талабалари илмий тадқиқотларнинг иш дастурларини ишлаб чиқмайдилар, лекин улар ўқув ишларини тайёрлаш режаларини тузадилар. Магистрлик диссертацияси ёки курс ишлари режаси кириш, бўлим ва кичик бўлимларга (саволларга) бўлинган асосий кисм ва хулосалардан иборат бўлиши керак. Режа оддий ёки мураккаб бўлиши мумкин. Оддий режа асосий саволлар рўйхатини ўз ичига олади. Мураккаб режада ҳар бир бўлим кичик бўлимларга бўлинади. Баъзида, комбинацияланган режа тузилади, бунда баъзи бўлимлар кичик бўлимларга бўлинади, бошқалари эса қўшимча рубрикасиз қолади. Режани тузишда қуйидагиларга ҳаракат қилиш керак булади: саволлар танланган мавзу доирасида булиши ва чегарадан чикиб кетмаслигига; мавзуга оид саволлар мантиқий кетма-кетликда жойлаштирилишига; унинг таркибига, тадкикотнинг асосий жиҳатларини акс эттирувчи, мавзу саволлари албатта киритилиши шартлиги; мавзу ҳар томонлама тадкик этилган булишига. Режа узил-кесил булмаслиги ва тадқиқот жараёнида ўзгариши мумкин, чунки объектни ўрганиш ва илмий муаммони ҳал қилишнинг янги томонлари топилиб колиши мумкин. Илмий-тадкикот ишларининг асосий босқичларини, тадкикот режаси (дастури), календар муддатларига мувофиқ, тартибга солиш учун ишларни бажарилишининг ишчи режаси (режа-график) тузилади. Талаба ишни бажарилишининг мантиқий кетма-кетлигини шундай қура олиши керакки, качонки у белгиланган муддатларда куйилган мақсадга эришишга ва илмий масалани ҳал этишга олиб келиши керак. Ишда айни пайтда эътибор қаратилиши керак бўлган асосийларни ажратиб курсатиш, лекин шу билан бирга, деталларни эътибордан четда қолдирмаслик керак. Тадқиқотнинг белгиланган асосий линиясидан четга чиқмасдан, нафақат караш, балки кўриш, камдан-кам учрайдиган мухим жиҳатларни пайқаш, кичикда каттани кўриш - бу тадқиқотчининг жуда муҳим сифатидир. Download 175.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling