МАЪРУЗА №6
ИЗЛАНИШ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ МEТОДИКАСИ
Илмий натижалар ва уларни эълон қилиш
Илмий натижаларнинг энг яхши шакли бу қонун ёки қонуниятдир. Мисол учун:
1. Ом қонуни - Бир жинсли электр занжири учун ток кучи кучланишни занжирнинг қаршилигига бўлинганига тенг.
2. Гесс қонуни - доимий босим ёки доимий ҳажмда давом этадиган реакциянинг иссиқлик эффекти реакция йўлига боғлиқ эмас, фақат дастлабки моддалар ва реакция маҳсулотларининг ҳолати билан белгиланади.
3. Глушков постулати - Ишлаб чиқариш тизимини бошқариш учун зарур бўлган ахборот хажми W, асбоб-ускуналар бирликлари m ва шу тизимга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сони n йиғиндисига квадратик боглик яъни W = c (m +n) га
4. Ўн йил олдин Узбекистон бозоридаги товарларнинг ярми харидорларга номаълум эди.
5. 20/80 тамойили - 20% талабалар АРМдаги 80% техник китоблардан фойдаланиишади.
6. Ҳар қандай ходимнинг меҳнат унумдорлиги унинг мотивациясига боғлиқ.
Илмий натижалар ва уларни эълон қилиш
(1) ва (2) даъволар илмий натижаларнинг барча талабларига жавоб беради –улар качонлардир янги билим бўлган, уларнинг долзарблиги шубхасиз эди, улар бир неча бор экспериментал синовдан ўтказилган, умумий характерга, назарий ва амалий аҳамиятга эга.
В.М.Глушковнинг "Кибернетика билан танишиш" монографиясидан олинган даъво (3) шакли буйича илмий натижа шаклига эга, аммо ишончлилик талабларига жавоб бермайди, чунки у интуитив равишда, куп маротаба текширмай чиқарилган.
Тўртинчи баёнот - бу эксперимент асосида олинган (статистик маълумотларни ишлаш орқали) илмий натижадир.
Бешинчи даъво (20/80 тамойили) илмий натижадан кўра кўпроқ ҳазилга ўхшайди. Бироқ, бу тамойил кўп марта турли тажрибаларда тасдиқланган ва амалий аҳамиятга эга. Унинг аниқроқ формулировкаси: ҳар қандай ташкилотда 20% омиллар эффектларнинг 80% ни белгилайди. Масалан, ҳар қандай ташкилотда одамларнинг тахминан 20% барча ишларнинг 80% ни бажарадилар; 80% брак 20% деталларга тўғри келади; Ҳаётдаги барча муаммоларнинг 80% тахминан 20% омилларга боғлиқ.
Олтинчи даъво илмий натижага даъвогарлик қила олмайди. Бунда хаммага маълум тенденция ҳақида суз юритилади, конкретлик йўқ ва шунинг учун амалий аҳамиятга эга эмас, "мотивация" атамасининг ўзи изохни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |