Маъруза №1 Кириш. Илмий тадқиқоднинг моҳияти ва асосий тушунчалари


Илмий натижаларни икки турга бўлиш мумкин


Download 175.23 Kb.
bet27/30
Sana23.12.2022
Hajmi175.23 Kb.
#1047151
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
МАЪРУЗА

Илмий натижаларни икки турга бўлиш мумкин:
1. назарий - методологик (назарий тадқиқотлар учун), хусусан: концепция, гипотеза, туркумлаш, қонун, усул;
2. инструментал (амалий ва эмпирик тадқиқотлар учун), хусусан: услуб, технология,услубият, алгоритм, модда + эффект, ҳодиса.
Салбий натижа ҳар доим илмий жамоатчилик учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки бу бошқа тадқиқотчиларнинг саъй-ҳаракатларини "тежайди". Шунинг учун сиз салбий натижанинг ишончлилигини диққат билан қайта текширишингиз керак.
ИЛМИЙ НАШРЛАР
Нашр илмий натижаларни илмий жамоалар ва кенг жамоатчилик орасида тарқатишнинг муҳим услубидир. Шу тарика муаллифлар илмий ишончлилиги учун маъсул бўлган натижаларни эълон қилишади.
Янги илмий натижалар ҳақида хабар берадиган нашрларда, натижалар ва фойдаланилган усуллар тўғрисида тулик ва етарли тавсифларни беришлари, хамда узининг тайергарлик ишлари ва учинчи томоннинг ишлари тўғрисида тўлиқ ҳисобот берилиши керак; илгари эълон қилинган натижалар хакида фақат контекстни тушуниш учун керак бўлганча такрорланиши керак.
Такдим этилган натижаларини тасдиқлайдиган ёки шубҳа остига қўядиган ҳар қандай маълумотлар ҳам оммага маълум килиши керак.
Агар илмий тадкикот натижаси сифатидаги илмий изланишларга ва нашрга бир нечта олимлар жалб қилинган бўлса, фақатгина тадқиқот режаси ёки тажрибаларни ишлаб чиқишда, маълумотларни ҳисоблаш, таҳлил қилиш ва талкин этишда ва қўлёзмани тайёрлашда катта ҳисса қўшганларгина ҳаммуаллифлар булиб ҳисобланиши мумкин ва улар ҳам унинг нашр қилинишига розилик билдиришлари керак.
Муаллифлар нашрнинг мазмуни учун биргаликда маъсулдирлар.
Илмий нашр яратиш схемаси
Илмий мақолани ёзиш ва нашрга тайёрлаш жараёни формаллаштиришга буйсунади. Илмий ёзма хисоботларнинг шаклларининг хилма-хиллигига қарамай (маърузалар, қисқа хабарлар, конференциялардаги маърузалар тезислари, мунтазам ва обзор мақолалар, патентлар, материалларнинг махсус оммабоп такдим этилиши, соф ахборот намуналари ва бошқалар) , мақолаларни тайёрлаш тартиби бир қатор босқичлар кетма-кетлигини ўз ичига олган умумий схема шаклида тақдим этилиши мумкин.

  • Материални нашр этиш ғоясининг пайдо бўлиши (нашр этиш ғоясини шаклланиши).

  • Эхтимолий ҳаммуаллифлар билан маслаҳатлашувлар.

  • Нашр қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

  • Илмий семинарда маъруза қилиш.

  • Нашр учун жой (журнал) танлаш.

  • Мақолани тайёрлаш учун етакчиларни танлаш.

  • Мақоланинг 1- вариантини ёзиш.



Download 175.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling