Маъруза №1 Кириш қисми. Юқумли касалликлар умумий патологияси кириш маъруза режаси


Download 1.3 Mb.
bet55/85
Sana02.05.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1423009
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   85
Bog'liq
Юқумли касалликлар умумий патологияси

Эпидемиологияси. Инфекция манбаи бемор ва бактерия ташиб юрувчилардир. Атрофдагиларга менингококк инфекциясини куп юктирадиган хавфли манбаи касалликнинг енгил -ва билинар-билинмас хили билан огриган беморлар хисобланади. Баъзи холларда менингококк инфекцияси назофарингит куринишида утади. Назофарингитни менингококк кузгатганини факат бактериологик текшириш йули билангина аниклаш мумкин, холос. Бундай беморлар купинча касалхонага ёткизилмайди, шунга кура улар инфекцияни таркатиб юраверади. Бурун, халкум, томок шиллик пардасининг сурункали яллигланиши бактерия ташиб юрувчилик ходисаси пайдо булишига кулайлик тугдиради. Менингококк инфекциясининг эпидемияси вактида бактерия ташувчилик инфекция учокларида 20-30 фоизгача купаяди, яъни уша ердаги соглом кишиларнинг 20-30 фоизи инфекция манбаи булади. Эпидемиядан бошка вактларда, касаллик спорадик тарзда учраб турадиган махалларда бактерия ташувчилар инфекция учогида 1-3 фоизгача камаяди. Менингококк инфекцияси 14 ёшгача булган болаларда ва ёш одамларда купрок учрайди. Менингококк инфекцияси . билан касалланиш урта хисобда хар 10-15-25 йил оралаб купайиб туради. Бу инфекция эпидемияси купинча мактаб ва богча болалари орасида бошланади. Бундай шароитларда аввало назофарингит ва бактерия ташиб юрувчилик купаяди,кейин менингококк менингити ва инфекциянинг умумийлашган, таркок хиллари учрай бошлайди. '
Менингококк инфекцияси киш ва куклам фаслида (февраль-май ойларида) купаяди.
Инфекция хаво-томчи йул билан юкади. Бемор йуталганида, аксирганида ва гапирганида тупук. заррачалари билан менингококкларни ташкарига чикаради. Бу менингококклар идиш-товок, сочик ва бошка буюмларни тутган одамга инфекция осонгина юкади.
ПАТОГЕНЕЗ.
Менингококкли инфекция патогенези схемаси.( Ш.Х.Ходжаев)
1 боскич кузгатувчининг кириши :
а) хаво-томчи.
б) маиший-мулокот йули.
2 боскич - назофарингеал (кузгатувчининг мослашиши инфекциянинг махаллий жойлашиш -ташувчанлик, назофарингит).

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling