Маъруза. Ҳаво ва тупроқнинг намлиги


Энг кам нам сиғим. Тупроқнинг нам сиғими деб


Download 313 Kb.
bet10/13
Sana19.06.2023
Hajmi313 Kb.
#1605778
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Агро 11 Хаво ва тупрокнинг намлиги

Энг кам нам сиғим. Тупроқнинг нам сиғими деб тупроқ қатламлари орасида ушланиб қолган сувга айтилади.
Тупроқнинг энг кам нам сиғими деб - сизот сувлари чуқурда жойлашган шароитда ошиқча сув оқиб кетганидан кейин, тупроқда ушланиб қоладиган намнинг энг кўп миқдорига айтилади. Муаллақ капилляр сув сизот сувлари манбалари билан боғланган бўлмайди ва қатламлар орасида жойлашади.
Энг кам нам сиғим тупроқнинг механик таркибига боғлиқ ва кенг чегарада ўзгаради. Энг кам нам сиғим тупроқ заррачалари билан тутиниш кучлари ёрдамида ушлаб турилади, бу кучлар тупроқнинг механик таркибига ва зичлигига боғлиқ. Агар майда заррачалар қанчалик кўп ва тупроқ зичлиги кам бўлса, тупроқ шунчалик кўп намлик ушлаб туради. Энг кам нам сиғимга яқин намликда тупроқда ўсимликнинг сув билан таъминланиши учун яхши шароит яратилади. Бунда тупроқ юмшоқ пластик ҳолатда ва тупроқни ишлаш эса энг унумли бўлади.
Капилляр нам сиғим. Капилляр нам сиғим деб сизот сувларининг кўтарилишидан капиллярлардаги энг кўп намга айтилади. Капилляр нам ўсимликка осонлик билан ўтади.
Тўлиқ нам сиғим. Тўлиқ нам сиғим деб тупроқнинг барча ғоваклари сув билан тўлган ҳолатдаги намлик миқдорига айтилади. Бу ҳолатда ғоваклардаги ҳаво сув томонидан сиқиб чиқарилган бўлади. Шу сабабли тупроқ аэрацияси тўхтайди ва ўсимлик илдизининг фаолиятига ҳаво етишмай қолади.
Тупроқнинг бундай ошиқча намланиши сизот сувлари тупроқ юзасигача кўтарилганда рўй беради.
Самарали нам. Ўсимликларнинг ҳаёти ва ҳосил тўплаши учун тупроқда етарлича нам бўлиши керак. Шу билан бирга ўсимликнинг сув билан таъминланганлиги тупроқдаги умумий нам миқдори билан эмас, балки унинг ўсимликка ўтадиган қисми миқдори билан баҳоланади. Шунинг учун қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги шароитини баҳолашда тупроқдаги сўлиш намлигидан ортиқча бўлган нам миқдори аниқланади.
Барқарор сўлиш намидан ортиб қолган ва ўсимликнинг органик моддани яратишида қатнашадиган намни тупроқдаги маҳсулдор ёки самарали нам деб юритилади.
Самарали нам тупроқдаги барча намнинг қанча қисмидан ўсимликлар фойдалана олишини кўрсатади. Турли тупроқларда парвариш қилинаётган экинларнинг сув билан таъминланганлик шароити ҳар хил бўлади. Уларнинг сув билан таъминланганлик шароитини бу тупроқлардаги самарали нам миқдорлари билан баҳоланади.
Тупроқдаги самарали нам миқдорини бирор аниқ қатламдаги миллиметрларда ифодаланган сув қатлами билан аниқлаш қабул қилинган. Бундай қилинганда самарали нам заҳирасини буғланишга сарфланган сув ва ёғин миқдори билан солиштириш имкони яратилади. Чунки буғланган сув ва ёғин миқдорлари ҳам мм сув қалинлигида ифодаланади.
Фоизларда ифодаланган тупроқ намлигини қуйидаги формуладан фойдаланиб самарали нам миллиметрларига ўтказилади:
, (2.9)

Download 313 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling