Гўдак ва илк болалик давридаги болаларнинг психологик ўзига ҳослиги.
Кўрсаткичлар
|
3-4 ёш
|
Тафаккур
|
Кўргазмали-образли.
|
Нутқ
|
Боғланган нутқини шаклланиши, эгани тушуна бошлаш.
|
Билиш жараёнларининг ихтиёрийлиги
|
Д\Т ва хотира ихтиёрсиз.
|
Физиологик таъсирчанлик
|
Ноқулайликка юқори таъсирчанлик.
|
Билиш обьекти
|
Бевосита ўраб турган предметлар, уларнинг ҳусусияти ва вазифаси.
|
Билиш усули
|
Эксперимент, конструкциялаш.
|
Муваффақият шарти
|
Ривожлантирувчи соҳа ва катталар билан шериклик муносабати.
|
Мулоқот шакли
|
Вазиятли-фаолиятли.
|
Тенгдошлар билан муносабат
|
Кам қизиқарли.
|
Катталар билан муносабат
|
Фаолият усуллари манбаи ва ижоддаги шерик.
|
Низолар
|
Катталар билан (“мен ўзим”)нинг давоми сифатида.
|
Эмоциялар
|
Кучли модаллик, кескин кўчиш.
|
Ўйиннинг фаолияти
|
Катталар билан шериклик, ўйинчоқлар билан индивидуал ўйин ҳаракати.
|
Д.Б.Эльконин фикрича, бир ёшгача бола психикаси ўсишининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: 1) катталар нутқини тушуниш ҳамда, дастлабки сўзларни мутақил талаффўз қилиш; 2) предметлар билан хилма-хил ҳаракатларни уйғунлаштириб, иш-ҳаракатини бажариш; 3) юришга уринишнинг рўй бериши; 4) хатти-ҳаракатни сўз билан бошқара олиш; 5) сўз билан гўдакнинг идрок қилиш фаолиятини бошқариш ва ҳоказолар.
Шундай қилиб, бир ёшгача гўдак эгаллаган энг қимматли хусусият пайдо бўлади ва у боладаги ижтимоий эҳтиёжнинг вужудга келишида ва унинг шу эҳтиёж орқали катта ёшдаги одамлар билан бевосита мулоқотга киришида ўз ифодасини топади. Шунинг учун жисмлар билан мақсадга мувофиқ хатти-ҳаракатларни биргаликда амалга оширишда, билиш жараёнлари ва шакллари замирида мулоқотга эҳтиёж туғилади. Гўдакнинг ўсиши катталар билан мулоқотга киришиш натижасида рўй беради.
Назорат юзасидан саволлар:
Пернитал даврнинг ўзига ҳос хусусиятлари.
Гўдаклик даврида эмоционал мулоқотнинг бола психик тараққиётидаги ўрни.
Гўдаклик даври психологик хусусиятларини тадқиқ этиш бўцича олиб борилган ишларнинг моҳияти.
Предметли фаолиятнинг бола ривожланишига таъсири масалалари.
Нутқни тушуниш ниманинг замирида юзага келади ва унинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
Do'stlaringiz bilan baham: |