Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Предметли ҳаракат фаолиятининг ривожланиши


Download 287.6 Kb.
bet25/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Предметли ҳаракат фаолиятининг ривожланиши.


3-муаммоли савол

Бунда сиздан психик ривожланишнинг илк босқичларига хос хусусиятларни аниқлаб, қуйидаги жадвалда тегишли хусусият ва ёш босқичининг номи киритилган сатр билан устун кесишган жойга белги қўйишингиз, қолаврса, ушбу ёш даврларининг ўзаро қиёсий таҳлилини амалга оширишингиз талаб қилинади.







Психик ривожланишнинг муайян даврига хос хусусиятлар

Психик ривожланиш даврлари

Чақалоқлик

Гўдаклик

Илк болалик

1

Болада кўргазмали-образли тафаккур шакллана бошлаши










2

Боланинг кўзгуда ўз аксини катталар ёрдамисиз танишни бошлаши










3

Бола туғулганидаёқ мавжуд бўлган шартсиз рефлексларнинг кўпчилиги йўқолиб кетиши










4

Болада турли жинсдаги кишиларга нисбатан ҳар хил реакция кузатила бошланиши










5

Боланинг товушларни баландлик ва тембр хусусиятларига кўра фарқлай бошлаши










6

Боланинг атрофдаги одамлар нутқида диққатни жамлай бошлаши










7

Бола нутқи ривожланишида “сўз-гап” босқичининг бошланиши










8

Болада ҳамдардлик қилишга хос илк хатти-ҳаракатларнинг кузатилиши










9

Бола юзида шаклан табассумга ўхшаш ҳаракатларнинг илк бора кузатилиши










10

Болада муайян нарса-буюмлар ўзига тегишли эканини қайд этиш хусусияти шаклланиши










Илк болалик давридаги болалар сузлай бошлаган булишига қарамай, улар хали вaқт ва фазо каби мураккаб тушунчаларни тугри идрок қила олмайдилар, чунки уларда хали турмуш тажрибаси йyк Бундай мурак­каб тушунчалар кундалик хаёт давомида секин-аста хосил қилиб бори­лади.


Бир ёшгача булган болаларнинг диққати нихоятда беқарор ва ихти­ёрсиз булса, икки ёшга тулган болаларнинг диққатида янги сифатлар юзага кела бошлайди. Бола усиб улгайган сари унинг диққати барқарорроқ була бошлайди. Диққатнинг озми-кyпми барқарор була бошлагани шунда куринадики, бола узини қизиқтирган бирон нарса би­лан узоқ вaқт мобайнида шугуллана олади. Икки ёшга тулиб, уч ёшга қaдaм куйгач сузларни тушунади. Суз бойлиги орта боргач, боланинг узига хос булган ситуатив тили хақикий тилга айланади.
Бу ёшдаги болаларнинг тафаккурлари узига хос хусусиятларга хамда конкрет характерга эга. Улар айни чогда идрок қилиб тypraн нар­салари хақида жуда содда тафаккур қила оладилар. Бундан ташқари, бу ёшдаги болаларнинг тафаккур жараёнларида харакат элементлари куп булади. Шунинг учун хам уларнинг тафаккурлари баъзан харакатли та­факкур деб хам юритилади.
Илк болалик давридаги болаларда хали тафаккурнинг фикрий опе­рацияларини, яъни анализ, умумлаштириш кабиларни курамиз. Улар кулларидаги уйинчоқларини ёки куллариrа тушган нарсаларни амалий айлантириб, пайпаслаб, бузиб анализ қиладилар. Лекин синтез қилишга хали қурби етмайди. Бу ёшнинг охирига келиб тафаккурнинг усишида нутқнинг роли жуда ошади. Болалиги сузларни мумкин қaдap купроқ билиб олиб, улардан суз тафаккурида кенг фойдалана оладилар. Бу эса фикрлаш операцияларининг усишига ёрдам беради. Болада сузлар воси­таси билан анализ ва синтез қилиш, абстракциялаш хамда умумлашти­ришнинг дастлабки аломатлари курина бошлайди.
Тафаккурнинг усишида яна бир мухим босқич шундан иборатки , илк болалик ёшининг охирига келиб бола айрим тушунчаларни билиб олишга ва бу тушунчаларнинг энг мухим белгиларини узлаштиришга муваффақ булади. Уч ёшга тулай деб қолган бола, катта ёшдаги хаммa одамларнинг ишга бар вақт кетишларини жуда яхши билади. Агар бу ёшдаги болага «аданг энди барвақт ишга кетмайди» дейилса, у хайрон булиб қолади. Чунки катта одам булган адасининг ишга бормаслиги, унинг тушунчасига тyrри келмайди. Унинг тушунчасида хамма катта одамлар эрталаб барвақт ишга кетиши кepак. Шунинг учун хеч бир уйлаб утирмай, «адам катталар-ку?» деб жавоб беради. Болалар тушун­чалардан фойдаланиб, содда хулосалар чикаришга ургана бошлайдилар. Улар бир неча хукмлардaн фойдаланиб, катта, кичик, баланд. паст, куп, оз каби содда хулосалар чикара оладилар, бу эса тафаккурининг янада ривожланиши учун замин яратади.
Илк болалик давридаги болаларда мураккаб психик жараёнлардан бири булмиш хаёл анчагина ривожлана бошлайди. Лекин бу асосан их­тиёрсиз хаёл булади. Улар хали маълум мaқсaд асосида ихтиёрий тарзда хаёл юргиза олмайдилар.
Бола икки ёшга тулгач, унинг уйинларида жиддий узгариш руй бе­ради. Боланинг уйинига энди тақлидий харакатлар кушилaди. Бола кат­талардан курган-билганларини уйинда талидан такрорлай бошлайди. Бу даврда бола машинасини у ёқдaн бу ёкка силжитиш ёки тепаликдан сиргантириб тушириш билан чекланмай, хайдовчиларнинг х;аракатларини бажарадилар. Машинанинг мотори овозига тақлид килиб овоз чикаради, машинада юк ташийди ва хоказо.
Нyткннинг усиши бола хаёлининг усишига катта таъсир курсатади. Болалар катталарнинг гапларига тушунадиган булгач, хар хил эртак ва хикояларни кизикиб тинглайдиган булади. Болалар узлари биладиган, узларига яхши таниш булган нарсалар хакидаги хикояларни жони дили билан эшитадилар. Хар бир хикояни эшитганда болада хилма-хил тасав­вурлар юзага келади. Бола бу тасаввурлари ёрдамида хаёл килиш кобилиятига эга булади. Бола хикояларни эшитиш оркали олган тасав­вурларини сузлар билан ифодалайди. Суз эса боланинг нарсаларни бошкача идрок килишига, уларнинг бошка нарсаларга ухшашлигини аниклашига ва ана шундай ухшашликларни аниклаш асосида янги 06­разлар, янги тасаввурлар яратишга ёрдам беради.
Илк болалик давридаги болаларда барча психик жараёнлар маълум даражада ривожланар экан, бу умуман улар онгининг ривожланишига замин яратади. Тили чикиб, идрок ва тафаккури анчагина усган бола теварак-атрофдаги хар турли нарсаларга онгли муносабатда була бош­лайди. Бола узининг турли эхтиёжларини англаб, узининг шахсини шакллантира бошлайди. Maшхур физиолог И.М.Сеченовнинг тили би­лан айтганда, бола ана шу даврдан бошлаб, уз сезгиларини теварак ат­рофдаги нарсалардан ажратиб, уз-узини англай бошлайди. Бу ёшдаги болаларнинг суз бойлигида уз шахсини билдирувчи «мен» деган олмош тез-тез учраб турадиган булади. Ана шу тарика бола жуда элементар тарзда булса хам узини шахс сифатида англай бошлайди. Бинобарин, ана шу даврдан бошлаб илк болалик давридаги болаларнинг шахсий(индивидуал) хусусиятлари камол топа бошлайди.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling