Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Download 287.6 Kb.
bet27/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Мактабгача тарбия ёш даври
Режа:

  1. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар ўсишининг умумий шарт-шароитлари.

  2. Ўйин - мактабгача тарбия ёшида етакчи фаолият сифатида. Ўйин фаолияти назариялари.

  3. Мактабгача тарбия ёшида меҳнат фаолиятининг хусусиятлари.



Таянч тушунчалар: Психологик инқироз, ўз-ўзини англаш, ролли ўйин, шахсий онг, образли ҳотира, идентификация, сенсор эталонлар, жинсий идентификация.


Мактабгача тарбия ёшидаги болалар ўсишининг умумий шарт-шароитлари.


1-муаммоли масала

  • Тасаввур қилинг, 4 ёшли бола кўчада онаси билан кетаётганида хархаша қила бошлади. Шунда унинг онаси болага қўпол муомалада бўлиб, болани урушиб берди.

  • Тасаввур қилинг, 4 ёшли бола дўконга кирганида онасига турли нарсаларни кўрсатиши билан она боласининг айтагини дарҳол мухайё қилмоқда.

Сизнинг фикрингизча, ушбу икки вазиятдаги болалар қандай шарт-шароитларда вояга етмоқда ва бу уларнинг психикасига қандай таъсир этади? Шу мисоллар орқали “ота-она-бола” муносабатлари тизимини изоҳлаб беринг.

Инқироз даврида боланинг катталарга қаршилик кўрсатиши ҳам турли кўринишларга эга бўлиб, улар ўткинчи психологик ҳолат ва ҳодисага ўхшайди. Лекин оила ва боғчада қийнчиликларни енгиш жараёнида боланинг шахсига унинг ўзига хос хусусиятларин ҳисобга олган ҳолда тўғри ва оқилона ёндашиш уни инқироздан руҳан мутлақо соғлом олиб чиқиш имконини яратади. Қуйида ана шу қаршиликларнинг айрим кўринишлари ҳақида қисқача тўхталамиз.


Кўпчилик психологларнинг тақиқотларидан ва ўзимизнинг кўзатишларимиздан маълумки, болалар мазкур инқироз даврида бир неча кўринишдаги қайсарлик ёшини босиб ўтадилар.
Ана шу кўринишларнинг биттаси биз назарда тутган даврга, яъни боланинг 3 ёшига тўғри келади. Айни шу 3 ёшда болада ўз иродасига ишонч ҳисси туғилади, у ўзлигини англай бошлайди. ўзлигини англаш қарама-қаршиликларларни, зиддиятларни енгиш билан амалга ошади.
Мазкур ёшдаги бола баъзан ўзига айтилган сўзларнинг моҳиятини тушунмаслиги, англаб етмаслиги, гоҳо ўйинга ҳаддан ташқари берилиб кетиб, катталарнинг овозини эшитмай қолиши мумкин. Бундай пайтда болада ташқи таъсирга ёки қўзғатувчига эътибор бериш қобилияти етишмаслиги, бунда унинг кўтаринки ёки қоят тушкин кайфияти ҳалақит бериши мумкин. Баъзан бола ўз ўйлари ва ички кечинмалари билан бандлиги сабабли унинг ташқи таъсирига жавоб қайтариши бироз кечиши ҳам мумкин.
Ана шу жараённга ўзгаларнинг психологиу қонуниятга риоя қилмай қўполлик билан аралашуви ёқимтой, одобли болаларни ҳам дарров жаҳли қўзғайдиган, гап кўтара олмайдиган, нозик табиатли шахсларга айлантириб қўйиши мумкин. Бунда катталарнинг мулоқотдаги қўполлиги болада қайсарликнинг белгиларни яққол намоён эта бошлайди. У ҳар қандай таклифни, буйруқни, ҳатто, илтимосни ҳам рад қилади, ўзига берилган барча саволларга бир маромда “йўқ”, “керакмас”, “бермайман”, “билмайман” деб жавоб қайтаверади. Катталар билан бола ўртасидаги муносабатнинг бўзилиши туфайли унинг хатти-ҳаракатида ўжарлик иллати пайд бўлади. Бунинг асосий сабаби болада ўзининг ички кечинмалари, ҳис-туйғуларига боғлиқ ҳаракатларни мустақил бажариш истаги туғилиши, “мен” билан боғлиқ бутунлай янги нуқтаи назарнинг вужудга келишидир.
Мазкур даврни инсон шахсини шакллантиришда энг мураккаб давр десак, хато қилмаган бўламиз. Шунга кўра катта ёшдаги одамлар, ота-оналар, боғча тарбиячилари шу даврда болага ундаги ўзгаришларни, мураккаб ички кечинмаларларнинг моҳиятини психологик инқирозини инобатга олагн ҳолда муносабатда бўлсалар, нур устига нур бўлади. Юқорида айтганимиздек, бу даврда боланинг иродаси, иродавий сифати такомиллаша болайди, шахснинг мураккаб фазилатлари, ҳарактер ҳислатлари баркамоллашади. Бола ўзлигини англашининг ташқи ва ички белгилари яққол кўзга ташланади. “ўзим” билан боғлиқ эзгу ният мутақилликка интилиш туйғусини вужудга келтиради, бинобарин, уларнинг таъсири туфайли унда ўз хулқ-атвори, “юриш-туриши” билан катталарнинг мақтови ва олқишини эшитиш иштиёқи туғилади. Шахснинг хулқини баҳолаш кейинчалик ўзини ўзи баҳолаш даражасига етади.

Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling