Ma’ruza bo’yicha o’quv materiallari мавзу: Болалар психологияси ўқув фани сифатида


Илк болалик даврида ўз-ўзини англаши


Download 287.6 Kb.
bet26/42
Sana02.11.2023
Hajmi287.6 Kb.
#1739112
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42
Bog'liq
56849 ruzalar matni

Илк болалик даврида ўз-ўзини англаши
Инсоннинг психик ривожланиши, унинг шахс сифатида шакллaниши узини узи англашининг, яъни узини жисмоний, маънавий хaмдa ижтимоий мавжудот сифатида англашнинг қapop топиши билан боглик .
Узини- узи англaшнинг ривожланиши хар бир болада узига хос тарзда кечади. Бироқ барча болаларда, одатда, хаётнинг биринчи йили охирига келиб, узини-узи англaшнинг пайдо булганини тасдикловчи белгилар кузатилади: бола узини, уз танасини, уни ураб турган фазодан ажрата бошлaйди.Узини-узи англашнинг кейинги ривожланиши боланинг уз хохишлари ва умуман, фаолияти мотивларини англаши билан боглиқ булади. Уз фаолиятининг мотивларини англaши, болага узини-узи англашнинг кейинги босқичига утишга, яъни уз харакатларидан ажрата олишrа ёрдам беради.
Дастлаб бола узини фаолият субъекти сифатда англамайди. Илк болалик ёшидаги болалар узи хакида "Дониёр сакраяпти", "Севинч ухламоқчи". - деб айтишади. Хаётнинг З-йили узини-узи англаш ривожидаги мухим босқич булиб хисобланади. Чунки, бу даврда болада авваллари предметга мaхкам бириктириб қуйган харакатни aстa-секин ундан ажрата бошлайди. Бу ходиса бирдан, уз-узидан руёбга чиқмайди. Унинг амалга ошишига сабаб боланинг аввалги предметли харакатини янги шароитларда бажариши ва уни бошқа предметларга кучиришидир.
"Мен уйнаяпман" , "Мен кийинаяпман" , "Мен oвқaт еяпман" деган гапларни хaмдa "узим" дeraн сузни 3 ёшли боланинг нyтқида тез-тез учратишимиз мумкин. Узини учинчи шахс олмоши билан ифодалашдан "мен" олмошини ишлатишга утиши илк болалик даврининг энг мухим ютyқларидан биридир. Баъзи психологлар, (Л.И.Божович) хaттo, илк болалик даврининг охирига келиб пайдо булувчи "Мен" тизими ва унииг юзага келтирадиган мустакил харакат қилиш эхтиёжи, уз "Мен"ини руёбга чиқариши намоён этиш эхтиёжи yшбу даврда юзага келувчи энг марказий янги тузилма, деб хисоблашади. Бу тузилма кетидан пайдо булувчи тузилмалар орасида узига-узи бaхо беришнинг юзага келиши боланинг шахс сифатида ривожланишида ута мухим ахамият касб этади.
Шахс шаклланишининг дастлабки боскичларида яъни илк болалик даврининг охири ва богча ёшининг бошидаги узига-узи бaхо беришнинг генезисида (юзага келишида) боланинг катталар билан булган мулокоти хал қилувчи ахамиятга эга булади. Бола узининг имкониятлари хақида адекват билимга эга булмаганлиги туфайли катгаларнинг унга берган бaхосини кабул килади. Бошқача айтганда, бола узини катгалар орқали уларнинг бола хакидaги фикри орқали бaхолайди. Бола бу даврда узига­ узи бахо беришда тулалигича катталарнинг фикрига суянади. Узи хақидаги мустақил тасаввур элементлари эса бироз кейинроқ пайдо булади.
Махсус тадқиқотларнинг курсатишича (Б. Г. Нечаев ва б.) ушбу элементлар дастлаб шахсий сифатлар, ахлокий фазилатларни бахолашда эмас, балки предметли ва ташки хусусиятларни бахолашда намоён булади. Бу эса харакатларнинг предметдан тулиқ ажралиб чиқмаганлигини курсатади.
Богча ёшидаги бола шахсининг ривожланишида анча сезиларли булган узгариш узга кишининг ташки хусусиятларини бaхолашдан шахсий хусусиятларини бахолашга -утишида ифодаланади.
Барча ёш гурухлардаги болаларда узларидан куpa узга шахсларни объективроқ бахолашлари кузатилади. Бирок бу ерда хам маълум бир фарқлаб учрайди. Жумладан, катта богча ёшидаги болалар "Сизларнинг орангиздаги энг яхши бола ким?" детан саволга одатда "Мен" деб жавоб бермайдилар. Аммо бу боланинг узига-узи берадиган бaхоси пасайганини билдирмайди. Болаларнинг бундай жавобни бермасликларига сабаб шундаки, бу ёшда улар купинча мактанчоклик яхши эмаслигини биладилар. Агар узларини ижобий томондан бaхоламокчи булсалар, буни купинча билвосита амалга оширадилар. Масалан, "Сен яхши боламисан ёки ёмон боламисан?" детан саволга болалар (богчанинг кaттa гурух болалари) "Яхши" ёки "Ёмон" деб жавоб бермайдилар, бунинг урнига "Билмадим.., Мен катталарга кулоқ соламан", "Мен хам 100 гача санашни биламан", "Мен доим навбатчиларга ёрдам бераман" деб айтадилар.
Богча ёш даврида узига-узи бахо бериш эмоционал характерга эга булади. Боланинг бошкаларга берадиган бaхоси хам шундай хусусиятга эга булади. Бола уни уpаб турган катталардан кайси бирига ишонч хис этса, мехри товланса, уша кишига ижобий бахо беради. Kaттa богча ёшидаги болалар уларни уpаб турган катталарнинг ички оламига бахо беришга харакат киладилар. Урта ва кичик богча ёшидаги болалардан фарқли равишда катталарнинг ички оламига анчагина чyкур ва дифференциаллашган бахо берадилар.
Аникланишича, боланинг гурухда эгаллаган мавкеи унинг узига-узи берадиган бaхосига таьсир этади. Масалан, гурухдаги мавкеи унчалик баланд булмаган болаларда узига жуда юкори бахо бериш, аксинча гурухдаги мавкеи анча яхши булган болаларда узини паст бaхолаш тенденцияси кузатилади. Богча ёшининг охирига келиб боланинг атрофдагиларга берадиган бахоси анча чyкур, тулик деталлашган ва кенгайтирилган тус ола бошлайди.
Бу узгаришлар шу билон тушунтириладики, катта богча ёшидаги болаларда одамларнинг ички оламига кизикиш ортиб боради, улар бахо беришда мухим булган мезонларни узлаштириб борадилар, тафаккур ва нутклари ривожланиб боради.
Богча ёшидаги боланинг узига-узи берадиган бахосида унда ривожланиб бораётган гурур ва уят туйгулари хам акс этади.
Назорат юзасидан саволлар:



  1. “Мен” концепциясининг вужудга келиши қандай ўзгаришларда акс этади.

  2. Болаларда аффектив ҳолатларга берилиш сабаблари.

  3. Болада нутқ ривожланишининг хусусиятлари.

  4. Бола 2 сигнал системаси фаолияти нималарда намоён бўлади.

  5. Болада ҳар нарсага қизиқиш ва дунёни билишга интилиш нималарни ҳисобига рўй беради.

  6. Илк болалик даврида билиш жараёнининг ривожланишининг ўзига ҳослиги.




Download 287.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling