Маъруза Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш. Ҳайвонлар психик фаолиятининг умумий тавсифи


Download 42.1 Kb.
bet1/16
Sana06.02.2023
Hajmi42.1 Kb.
#1169741
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Маъруза 9 Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш Ҳайвонлар психик

Маъруза 9. Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш. Ҳайвонлар психик фаолиятининг умумий тавсифи



Маъруза режаси:
1. Зоопсихология ва қиёсий психологияни предмет ва вазифалари
2. Ҳайвонлар хатти-ҳаракатини психологик билимлар тизимидаги ўрни.
3. Зопсихология ва қиёсий психология усуллари
4.Зопсихология ва қиёсий психологияни ривожланиш тарихи
5. Зоопсихологияни тадқиқи қилишни беш усули
6.Психикани вужудга келиши.
7. Асаб тизимигача бўлган давр ва асаб тизимини пайдо бўлиши.
8. Инстинкт ва малакаларни ўрганишни замонавий ҳолатлари.

Зоопсихология ва қиёсий психологияни предмет ва вазифалари
Қиёсий психология юқори даражада ривожланган умуртқалиларни атропогенетик ҳолатларини ўрганувчи соҳалардан бири хисобланади. Унинг асосий ҳолати ҳайвонларни интеллектини ўрганишдан иборатдир. Баъзи ҳолатларда қиёсий психология фан сифатида эмас балки усул сифатида талқин этилиши мумкин. Баъзи бир олимлар эса аксинча тасаввур қиладилар, масалан Владимир Александрович Вагнер зоопсихологияни қиёсий психологияни бир қисми сифатида эътироф этган.
Қиёсий психология ҳозирги кунда ҳайвонлар ва инсонларнинг келиб чиқиш қонунияти ва уларнинг ривожланиш ҳолатларини ўрганадиган фанлар қаторига киритилади.
Қиёсий психологияни предмети сифатида инсон ва ҳайвонларнинг ҳолатларини солиштиришдан иборатдир. Шунинг учун ҳам қиёсий психология зоопсихологик маълумотлар асосида таҳлил қилинади, инсон ва ҳайвонларнинг онтогенез ва филогенезидаги ўзгаришларни таҳлил қилишга йўналтирилган бўлади.
Қиёсий психология ва зоопсихологияни вазифаси сифатида қуйидагиларни киритишимиз мумкин. Зоопсихология фанга нисбатан анъанавий ишончсизлик ҳолатларининг мавжудлиги. Ҳайвонларнинг психикасини ўрганиш мумкин эмас деган ғояларнинг мавжудлиги. Илмий зоопсихология ҳайвонларнинг хиссиётларини ўрганишдан иборат эмас, балки унинг вужудга келиши ва эволюция натижасида ўзгаришини ўрганади.
Амалий вазифалари сифатида ҳайвонлар психикаси ҳақидаги билимларни керакли бўлган соҳаларда ишлатишдан иборат, бунда учта соҳани келтириб ўтишимиз мумкин:
Инсон фаолиятининг ҳаётий ва хўжалик соҳасида;
Инсонни табиатни ҳимоя қилиш соҳасида
Ривожланаётган психотерапевтик мақсадларда.
Зоопсихология ва қиёсий психологияни муаммолари:

  • Психик акс эттиришни вужудга келиши ва унинг ривожланиши;

  • Ҳайвонларда туғма ва орттирилган хатти-ҳаракатлар тавсифи;

  • Онтогенездаги хатти-ҳаракатлар қонунияти, турли хил гуруҳдаги ҳайвонларнинг психикаси

  • Ҳайвонларнинг интеллектини ўзига хослиги;

  • Ҳайвонларнинг психикаси ва хатти-ҳаракатларини антропогенетик аҳамиятлари.


Download 42.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling