Маъруза Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш. Ҳайвонлар психик фаолиятининг умумий тавсифи


Зоопсихологияда креацион назария. Креационизм


Download 42.1 Kb.
bet5/16
Sana06.02.2023
Hajmi42.1 Kb.
#1169741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Маъруза 9 Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш Ҳайвонлар психик

Зоопсихологияда креацион назария. Креационизм ( лотин тилидан олинган . creator - яратувчи) – бу йўналиш табиий фанларда номатериал дунёвий онгни шакллантириш имконини беради. Дунёни яратилиш ҳолатини худо томонидан берилган деб эътироф этилади. Бу нуқтаи назардан ҳамма нарса худонинг иродасига боғлиқ деб этироф этилади. Замонавий олимлар яъни бу нуқтаи назар тарафдорлари китоблардаги исботдан ташқари ҳолатларни излашади. Этологияда эса бу кам тадқиқ қилинган. Бироқ ҳар доим ҳам бу шундай бўлмаган. Теологик назарияни илмий ҳолатини XVII асрда яшаб ўтган Р.Декарт (Rene Decartes 1596-1650) таҳлил қилди. Бу назариянинг асосида христианлик динидаги руҳнинг абадийлиги олинди. Бу ғоя Европанинг кўп қисмида етакчилик қиларди. Р.Декарт танани руҳдан айри ривожланиши қабул қилар эди, тафаккурни эса руҳнинг хусусиятларига киритган эди. Руҳ учун ақлий жараёнлар керак деб эътироф этар эди. Руҳнинг ривожланиш фақат инсонларда деб айтиб ўтган. Ҳайвонлар унинг фикрига кўра хиссиётсиз кимёвий машина сифатида талқин қилган6.
Зоопсихологияда метафизик қарашлар. Метафизик дунёқараш теологик дунёқарашни ривожланган ҳолати хисобланади. Янги тарихда теологик назарияларни илмий асослаш мажбурияти туғилди. Метафизикада креацион ҳатти ҳаракатлар мустақил мавжудот сифатида ҳайвонлар таҳлил қилинади. Метафизик психологиянинг асосий ҳолати олий онгнинг мавжудлиги деб айтиб ўтилади. Метафизика хатти-ҳаракатларни таҳлили билан шуғилланган. XIX асрдаги Эрнест Геккелнинг асарларида зоопсихология ва метафизика таҳлил қилинган.
Зоопсихологияда рационал фаразларнинг ривожланиш тарихи. Зоопсихологияда рационал жиҳатдан ўрганиш метафизика ва теологиядан аввалроқ пайдо бўлган. Бизнинг қадимги аждодларимиз аввал ҳайвонларни қўлга ўргатиб, сўнгра ижодий ғояларни талқин қилдилар. Зоопсихологияда рационализмни илмий ва табиий илмий сифатида эътироф қилдилар. Рационализм ҳолатининг асоси бирламчи ҳайвонларнинг хулқ атворида кўрсатилган. Биринчи рационалистик йўналишнинг вакили Арасту бўлган. У турли хил ҳайвонларни солиштириб ўзининг фикрларини Искандар Зулқарнайнга жўнатган. Ҳайвонларнинг хулқ атворини инсон билан солиштириб у ҳайвонларда ҳам психик жараёнлар мавжудлигини кўрсатиб ўтган. Унинг фикрига кўра ҳар бир ҳайвон турличадир. Арастунинг фикрига кўра энг ақлли ҳайвонлар сифатида у филларни айтиб ўтган. Арастунинг рационал қарашлари зоопсихологиянинг асосига киритилган. XVIII асрда худди шу натижага келдилар. XVIII аср ҳайвонлар ўртасида турли тажрибаларни ўтказиш имкониятини берди. Бюффон, Реомюр, Галлер, Реймарус, Кондильяк, Леруа ва Ламаркларнинг тадқиотлари сабабли турли хил хайвонларда инстинкт тшунчаси ва эволюцион ривожланиш ҳолатлари ўрганилган7.

Download 42.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling