Маъруза Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш. Ҳайвонлар психик фаолиятининг умумий тавсифи


Зоопсихологияда атомистик назария


Download 42.1 Kb.
bet7/16
Sana06.02.2023
Hajmi42.1 Kb.
#1169741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Маъруза 9 Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш Ҳайвонлар психик

Зоопсихологияда атомистик назария. Атомистик гуруҳга инсон ва ҳайвонларнинг бир хиллигини таъкидловчи гуруҳларни киритишимиз мумкин. Инсоннинг психикаси ҳайвонларнинг психикасидан бир мунча мураккаб деб айтиб ўтилади. Инсон ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатини қайтаради деб айтиб ўтилади. Бу эволюцион хулқ-атвор сифатида айтиб ўтилади. Бу фараз тарафдорлари содда ҳайвонларнинг хулқ атворлари ва инсоннинг фаолиятини бир бирига солиштириш орқали таҳлил қилганлар. Атомистик назария тарафдорлари лаборотория шароитида экспериментлар ўтказишни маъқул топганлар. Улар ақлий жиҳатдан таҳлил қилмасдан балки экспериментлар асосида хулоса чиқазишни афзал билишган. Атомистлар ҳайвонлардаги психик хусусиятлар нима эканлигини аниқладилар. Морфологлар, гистологлар, физиологлар ва химикларнинг бу даврдаги тадқиқотларда хиссалари катта хисобланади. Улар томонидан экспериментал зоопсихология ва асаб тизими физиологияси йўналиши пайдо қилинди. Бу ҳозирги кунга қадар мавжуддир.
Тропизмлар назарияси Ж.Леб. бу йўналишнинг асосчилари физиологик жараёнларнинг ташқи ҳолатлари кимёвий реакциялардан иборат деб хисоблаганлар. Бу зоопсихологияни шаклланишига хисса қўшди. Бироқ бу йўналиш тарафдорларининг фикрига кўра улар кимёвий реакцияларни ўрганиб, психик жараёнларни ҳам ўрганиш мумкин деб хисобланалар. Бу йўналишнинг асосчиси Ж.Леб хисобланади (1859-1924) америкалик биолог. Тропизмлар ўсимлик ва ҳайвонот оламининг ёруғликка, механик таъсирларга, кимёвий таъсирларга, ҳароратга таъсири деб тушунилган. Масалан ҳайвонлар ёруғликка жавоб беришган, Лебнинг фикрига кўра бу ижобий фототропизм деб атаган. Агар ёруғликдан қочса салбий фототропизм сифатида талқин қилган. Тропизм назарияси тарафдорлари ўсимлик дунёсида қолиб кетмасдан, балки ҳайвонот оламига ҳам шу ҳолатларни қўллашган11.
Павловнинг рефлекслар назарияси. Фаол ҳаракатларни ўрганиш бўйича кўпгина олимлар меҳнат қилган. Биринчи бўлиб физиологик механизмларни ўрганган олим И.М.Сеченов хисобланади. Унинг ишлари асосида Россияда физиология фани ривожланди. XIX асрнинг охирига келиб И.П. Павлов ҳазм қилиш физиологияси билан шуғилланди, айнан шу ҳолат асаб тизимининг фаолиятига боғлиқ эканлигини исботлади. Бу тадқиқотлар Нобель мукотига тавсия қилинган. Экспериментал физиология ҳолатига таянган ҳолда И.П.Павлов рефлекслар назариясини яратади: шартли ва шартсиз.

Download 42.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling