Зопсихология ва қиёсий психология усуллари
Зоопсихологияни ўрганиш методлари икки асосий гуруҳга бўлинади:
1) эмпирик маълумотлар ва фактлар асосида олинган методлар;
2) эмпирик маълумотлар ва фактларни таҳлил қилиш асосидаги методлар.
Эмпирик маълумотлар ва фактлар асосида олинган методлар бу фактик материалларни тадқиқот предмети ва ҳолатлари орқали олинган хисобланади. Шунинг учун ҳам бу методлар фаннинг маълум бир соҳасига ва тадқиқотни маълум бир тадқиқига алоқадор ҳисобланади. Зоопсихологияда бу ҳайвонларнинг хатти харакатлари хисобланса, қиёсий психологияда инсон ва ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларни солиштириш хисобланади. Бир бирига уйқаш бўлган фанлар бир бирига ўхшаш баъзи бир ҳолатларда бир хил усуллардан фойдаланишлари мумкин2. Бу зоопсихологияга билан боғлиқ бўлган фанларга ҳам алоқадор, физиология ва этология. Эмпирик маълумотлар ва фактларни таҳлил қилиш асосидаги методлар бу фанлар методологияси хисобланади. Бунда фанларнинг назарий ҳолатлари, келиб чиқиш вақтлари назарий ва амалий аҳамиятларини ўрганиш мумкин. Тадқиқотнинг предмети ҳақидаги маълумотлар албатта назарий асослар орқали таҳлил қилинади. Шу тариқа ҳайвонларнинг хатти-ғаракатларини ўрганиб зоопсихология, этология ва физиология фанлари бир хил предметни ўрганиб, бироқ уларни турлича талқин этишлари керак бўлади. Психология субъект психикасининг ички ҳолати бўлиб, психик жараёнларни тузилиши, функцияси; этология ҳайвонларнинг турларини вужудга келиши ва мослашиш аҳамиятини, физиология инсонлар ва ҳайвонларнинг психикасини ички механизмларини ўрганишдан иборат.
Илмий таҳлил назариялари методлари ўрганилади, улар тафаккурнинг механимзлари асосида шаклланади. Бунинг учун албатта фаннинг методологияси бўлиши шарт. Зоопсихология ва қиёсий психология психологик ёндошувлардан фойланади, бунда психикани эволюцион жабҳада таҳлил қилиш мумкин. Эволюцион ёндошувда:эволюцион тизимли ёндошув, фаолиятли ёндошув, маданий тарихий, қиёсий психологик. Буларнинг назарий таҳлили кейинги бўлимларда кўрилади.
Эмпирик маълумотлар ва фактлар асосида олинган методлар зоопсихология ва қиёсий психология фанида икки асосий гуруҳга бўлинади. Кузатиш усули эксперимент методи. Ҳар бир сулнинг қўлланиш ҳолатлари маълумотларни таҳлил қилишга доир ҳаолатлар билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |