Маъруза Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш. Ҳайвонлар психик фаолиятининг умумий тавсифи


Ҳайвонлар хатти-ҳаракатини психологик билимлар тизимидаги ўрни


Download 42.1 Kb.
bet2/16
Sana06.02.2023
Hajmi42.1 Kb.
#1169741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Маъруза 9 Зоопсихология ва қиёсий психологияга кириш Ҳайвонлар психик

Ҳайвонлар хатти-ҳаракатини психологик билимлар тизимидаги ўрни
Ҳайвонларнинг психологик жиҳатдан ўрганиш билан бирга, ҳозирги кунда ҳайвонларни биологик тарзда ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу этология сохасининг таркибига кириб улар шу соҳа билан шуғилланишади. Этологлар биринчи навбатда ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатини экологик омил асосида ўрганишади, бунда ҳайвонларни маълум бир шароитларига мослашиш ҳолатлари ўрганилади. Бир вақтнинг ўзида этология филогенездаги ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатини ўзгариш ҳолатларини ҳам тадқиқ этади. этологик ўзига хослик асосида албатта ҳайвонларнинг инстинктив хулқ-атворлари ётади. Дала шароитида кузатишлар натижасида этологлар ҳатти-харакат биологияси назариясини яратдилар. Бунда асосий ўринда инстинктив хулқ атвор бирламчи ўринга чиқади. Улар эволюцион билимларга, функционал морфологияга, оммавий экологияга, ҳайвонлар тизимига, гоогеографияга ва бошқа соҳаларга қимматли фойда келтирдилар.
Зоопсихология ўзининг хатти-ҳаракатларини ҳайвонлар хулқ-атворини ўрганишга қаратади, этологлар эса биологик ҳолатларга. Бироқ психик омилларсиз хайвонларнинг биологик ҳолатларини ўрганиш мумкин эмас, ва аксинча1.
Зоопсихологияни физиология билан алоқаси ҳам узвийлик ҳолати мавжуд. Айниқса нейрофизиология олий нерв физиологияси билан, зоопсихологдан фарқли равишда физиолог психик акс эттириш ҳолатларини ўрганади. Физиологик тадқиқотлар худди зоопсихология каби ўтказилади, унда хатти-ҳаракатлар таҳлил қилинади, бунда албатта физиолог олий нерв фаолиятига ўз эътиборини қаратади. Унинг бирламчи вазифаси фаолият тизимлари ва аъзоларини ўрганишдан иборат. Содир бўлаётган ҳолатларни ўрганаётган вақтда албатта психик акс эттиришларни ҳам кузатиш мумкин, биз организмни бир бутун сифатида идрок қилишимиз зарур бўлади. Бироқ физиологик жараётнларда хатти-ҳаракат шакли, физиологик механизмларни англашга ёрдам беради, демак физиологик механизмлар ва алоҳида жараёнлар орасидаги чегараларни йўқотади. Шунинг учун ҳам физиологияни ўрганаётган вақтда этологик ёки зоопсихологик нуқтаи назарлар билан ёндошиш мумкин эмас. Физиологларни вазифаси зоопсихолог ва этологларникидан фарқлидир. Юқоридаги хеч бир фан бошқасининг ўрнини боса олмайди, улар фақатгина хамкорликдаги фаолиятни амалга оширишлари мумкин. Бу йўналишлар орқали ҳайвонларни тўлиқ таҳлил қилиш имкониятини яратишимиз мумкин. Ҳайвонларни тадқиқ қилиш асосан лаборотория шароитида амалга оширилади. Зоопсихология фанида ҳайвонларни атроф муҳит билан муносабатларини ўрганиш ҳолаталари ҳам мавжуд. Ҳайвонлар ўзларини олдинги тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда уларни назорат қилиш осон бўлади.

Download 42.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling