XVIII асрда зоопсихологиядаги психологик назариялар. Зоопсихологиянинг асосчиси сифатида Жорж Бюффон (1707-1788) келтириб ўтилган. У 44 томли ҳавонларни хулқ атвори бўйича илмий ишлар тўпламини яратди. Бу этологиянинг системали равишда шаклланишига сабаби хисобланади8.
Ж.Б.Ламаркнинг зоопсихологик назариялари. XIX асрнинг бошларида табиий фанлар фалсафадан ажралиб чиқди. Бу зоопсихология фанининг пайдо бўлишига асос бўлиб хизмат қилди. Бироқ зоопсихологиянинг марказий концепцияси хали ҳам мавжуд эмас эди. XIX асрга қадар ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини ва даражаларини хеч ким тизимлаштирган эмас эди. Бу вазифани Жан Батист Ламарк бажарди9. 1809 йилда у ўзининг машҳур асари Зоология фалсафаси китобини чоп қилди. Бунда зоопсихология алоҳида фан сифатида таҳлил қилинган. У эволюциянинг якунланган назариясини яратди, бунинг асосида ташқи муҳит олган реакцияларга ташқи муҳитнинг таъсир ётади деб талқин қилинган. Ламаркнинг фикрига кўра организмлардаги ўзгарувчанлик ташқи муҳитнинг таъсир остида содир бўлади деб айтиб ўтилган. Асосий омил сифатида у организмги ташқи муҳитга жавоб реакциясида деб тушунади. Бу ҳолатлар туғма ва орттирилган бўлади деб тушунтирган. Ламарк талқинича: «Организмлар ташқи муҳит таъсир кўрсатиши бўйича ўзгаради, муҳим ҳайвонларнинг психикасиниўзгартиради....». Ламарк зоопсихология фанига қимматли кашфиётни берди. У психикани асаб тизимига тобеълигини аниқлади. У томонидан психик актлар классификацияси тузилди. Энг содда акт сифатида қвўзғатувчи хисобланади, мураккасб сифатида сезувчанлик деб эътироф этди. Ҳайвонот олами учта гуруҳга бўлинган.
Зоопсихологияда рационал назариялар.
1. Антропоморфоз назария асосчилари инсон психикаси ва ҳайвон психикаси ягона эканлигини эътироф этишади. Бу йўналиш тарафдорлари инсоннинг тафаккури ва онг хеч қандай ўзгаришларсиз ҳайвонот оламига кўчирилиши мумкин. Инсон психикасига алоқадор бўлган ҳолатлар, ҳайвонот оламида ҳам топилиши мумкин. Бу йўналиш Ч.Дарвин томонидан тавсия қилинган. Вундтнинг назариялари ҳам шунга таянади10.
Do'stlaringiz bilan baham: |