Маърузалар матни гулистон – 2013
Download 0.7 Mb.
|
portal.guldu.uz-Kristal kimyo
- Bu sahifa navigatsiya:
- Керакли жиҳозлар ва реактивлар
- Ишнинг тартиби
- Мис купороси (CuSO 4 ·5H 2 O )нинг тўйинган эритмасини тайёрланг.
Ишнинг мақсади: Талабаларга мис купороси (CuSO4·5H2O) кристалларини ўстиришни тушунтириш.
Идентив ўқув мақсадлари: Кристалларни тўйинган эритмаларда ҳосил қилишни изоҳлаб беради. Кристалларни тўйинган эритмаларда ўстиришни ўрганади. Кристалларни ҳосил қилишда моддаларнинг хоссаларини ўрганади. Керакли жиҳозлар ва реактивлар: 500млли стакан, чинни косача, пинцепт, қоғоз, лезвие, фильтр қоғоз, Менделеев замаскаси, қил ёки ингичка ип, шиша таёқча, шиша банка, вазелин ёки, киноплёнканинг ацетондаги тиниқ эритмаси, мис купороси (CuSO4·5H2O)нинг тўйинган эритмаси. Ишнинг тартиби: Дастлаб, кристаллланишни бошлаб берувчи восита тайёрланг, буни қуйидагича тайёрлаш мумкин. Пробиркада мис купоросининг қиздириб тўйинтирилган озгина эритмасини тайёрланг ва эритмага қил ёки ип тушириб, уни совитинг. Эритмага туширилган қил ёки ипга мис купороси кристаллари ёпишиб қолади. Энг катта ва тўғри битта кристаллдан бошқа кристаллларни олиб ташланг. Сўнгра мис купороси кристали бор, қилни шу модданиг тўйинган эритмасига ботиринг. Кейинги ишлар юқорида баёнт қилинганидек бажарилади. Мис купороси (CuSO4·5H2O)нинг тўйинган эритмасини тайёрланг. Бунинг учун катта стаканда 500млли сувни 500Сгача истинг ва унда 60г мис купоросини эритинг. Қайноқ эритманинг озгинасини кичикроқ чинни косачага қуйинг. Косача ва стакан оғзини ёпиб, уларни хона ҳароратида бир (сутка) кун қолдиринг. Бу вақтда эритмалардан мис купороси кристаллари чўкмага тушади. Косачадан кристаллар устидаги эритмани стаканга қуйинг. Косачада қолган кристаллар орасидаги энг тўғри шаклдагисини танлаб, уни пинцепт ёрдамида эҳтиётлик билан тоза косаларга солинг ва устига мис купоросининг стакандаги тўйинган эритмасидан қуйиб косача оғзини қоғоз билан беркитинг ва шу ҳолатда кейинги кунгача қолдиринг. Бу вақт давомида кристал ўсади, аммо бу кристалл устида ва косача деворларида бошқа кристаллар пайдо бўлиши мумкин. У ҳолда эритмадан кристаллни олиш, лезвие ёрдамида кристаллдаги ўсимталарни қирқиб ташлаш ва кристаллни бошқа тоза косачага солиб, устига мис купоросининг тўйинган эритмасидан қуйиш ҳамда, эритмали бу косачани яна кейинги кунгача қолдириш лозим. Кристалл қўл билан ушлаб бўладиган даражада катталашгач, уни эритмадан олинг, фильтр қоғоз билан артинг ва унга Менделеев замаскаси ёрдамида қил ёки ингичка ип ёпиштириб қўйинг. Бунинг учун шиша таёқчани қиздириб, униг учини Менделеев замаскаси бўлагига тегизиш ва бу замаска томчисини кристалл учига томизиб, шу заҳоти қил ёки ипни қўйиш лозим. Замаска совигандан кейин ипли (ёки қилли) кристаллни шиша таёқчага боғлаб, уни стакан четига ёки шиша четига жойлаштиринг. Шу стаканга дастлаб, сиғимининг ярмига қадар мис купоросининг тўйинган эритмасидан қуйиш лозим, бунда кристалл эритмага ботиб туриши керак. Эртасига кристалл қандай ўсаётганлигини ва эритмадан стаканнинг бошқа жойида кристаллар чўкмага тушган–тушмаганлигини кўздан кечириш лозим. Агар кристаллда майда кристалл ўсимталар пайдо бўлган бўлса, уларни юқорида кўрсатилганидек йўқотиш зарур. Агар стаканда янги кристаллар пайдо бўлса, эритмани бошқа тоза стаканга қуйиш ва ўсаётган кристаллни шу стаканга солиб қўйиш керак. Кристалл ўсган сари кристаллизаторга, яъни кристалланиш жараёни бораётган идишга (айни ҳолда стаканга) мис купоросининг хона ҳароратида тўйинтирилган эритмасидан қушиш керак. Кристалл қирраларида ўсимталар бўлмаслигини ҳам кузатиб туриш лозим. Кристалл жуда йириклашгач, уни катта идишга масалан, сиғими 1-2 л бўлган шиша банкага солиш керак. Банкага вақти-вақти билан тўйинган эритма қўшиб туринг. Кристаллизаторни ҳарорат кўп ўзгариб турмайдиган жойда сақлаш лозим. Ўсган кристаллни емирилишидан (сувсизланиб қолишдан) сақлаш мақсадида, унинг сиртига юпқа қилиб вазелин ёки киноплёнканинг ацетондаги тиниқ эритмаси суртилади. Йирик кристалларни сақлаш учун желатина қаватидан тозаланган фотопластинкадан фойдаланиб, яшик ясаш мумкин. Яшик деворларининг чокларига зич қилиб, қоғоз ёпиштириш, яхшиси китоб муқовасининг корешокларига қилинадиган тўқ коленкор ёпиштириш лозим. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling