Мавзу. Австралия режа: Географик ўрни
Download 2.79 Mb.
|
Австралия Умумий обзор Microsoft Word
Геологик тузилиши.Австралиянинг геологик структураси бошқа материкларга нисбатан оддийрок.Унда энг қадимги (кембрийдан илгариги) ва гарцин бурмали минтакаси ажратилади (85- расм ).
Материк майдонининг 2/з қисми - Fapбий плато ва деярли бутун Марказий паеттекислик кембрийдан олдинги илатформадан иборат. Платформанинг ғарбий қисми қадимги пойдевор антеклизасидан иборат бўлиб, шу ерда энг қадимги кристалл жинслар ва камрок протеразой ва ёшрок чўкинди свиталари очилиб колган (86-расм). Платформанинг шарқий қисми қадимги пойдевор синеклизасидир. Энг қадимги негиз шу ерда чуккан бўлиб, мезозой (асосан бур), палеоген, неоген денгиз ва кўл ёткизиклари қатлами билан беркилган. Герцин бурмали структуралари материкнинг шарқий тоғ минтакасини тузади. Бу минтаканинг тузилишида палеозой бурмали чўкинди свиталаридан ташкари турли даврларда хосил булган вулканик ва интрузив жинслар иштирок этади. Австралия платформаси узини ғарб ва шарқ томондан ураб турувчи геосинклиналлардаги тектоник харакатлар туфайли ёрилиб ва тебраниб турган. Ғарбий Австралия геосинклинали энг қадимги замонда (кембрийдан илгари) вужудга келган бўлиб, жанйбий ярим шардаги қуруқликнинг архей ва протерозой ядроларини ураб турган жуда катта геосинклинал зонанинг бир қисми эди. Қуйи палеозой бурмалари ва шу зонада руй берган тебранма харакатлар натижасида Австралия, Жануби- Шарқий Осиё ва Африканинг энг қадимги платформалраи қуруқлик оркали богланиб турган, бу богланиш палеозой эрасида ва мезозой эрасининг биринчи ярмида ҳам давом этган. Ёрилиш натижасида Австралия Африкадан, Жануби- Шарқий Осиёдан фақат бўр даврида ажралиб кетган. Шарқий Австралия ёки Тасмания геосинклиналида қуйи палеозой бурмаларидан тоғли улка вужудга келган. Бу улка ғарбда текисланган Австралия платформасига ёндошган, шарқда эса материкнинг ҳозирги киёфасида анча ташкарига чиккан. Аммо тоғларнинг шаклланишида юкори палеозой бурмалари катта ролъ уйнаган. Шу бурмаланиш натижасида тоғли қуруқликнинг жуда катта участкаси, яъни Тасман ва Маржон денгизлари урнидаги Тасмантис денгиз сатхидан кутарилиб колган. Палеозой зрасининг охиридан бошлаб, Тасмантис қуруқлик участкаси секин-аста тебранган; мезозой бошларида Марказий пасттекислик букилган. Шунинг натижасида денгизлар қуруқликка босиб келиб, кенг кўл хавзалари носил булган, бу хавзаларда онактош ва гил- кум қатламлари чуккан. Денгиз ва кўллар Австралиянинг текисланган ғарбий қуруқ участкасини шарқдаги тоғли улкадан узок вақт ажратиб турган. Материкнинг умуман кутарилиши туфайли бур даврининг охирида денгизлар чекинган, кўллар саёзланиб, куриб колган. Австралияда кембрийдан олдин хосил булган энг қадимги структуралар ва Тасмантисдаги герцин тоғларининг шимоли ҳамда шарқий чеккалари Альп геосинклинали билан уралган. Бу геосинклиналдаги тектоник харакатлар туфайли бур даврининг охирида Австралия Жануби-Шарқий Осиёдан яккаланиб колган, сувга чукмай колган Янги Зеландия структураларидан ҳам яккаланиб колган. Альп геосинклиналида катта бурмалар неоген даврида хосил булган. Янги Гвинея, Янги Зеландия баланд тоғлари ва уларнинг орасидаги тоғлик ороллар кад кутарган. Австралия ва Тасмантиснинг катти к негизлардаги бурмаланиш натижасида ёриклар вужудга келгаы, шу ёриклар буйлаб палахсалар силжиган, интрузиялар кирган, вулканлар отилган, секин- аста букилиш ва кутарилиш '^ ходисалари руй берган. Материкнинг ғарбий узилма чеккаси кутарилган; Тасман Ерида ёриклар билан уралган Кимберли горст массиви ажралиб чиккан. Тороенс кўлининг грабени Флиндерс- Лофти горст тизмаларини ғарбий платонинг жануби- ғарби чеккасидан ажратиб юборган. Рельеф, шунингдек материк майдони ва киёфаси купрок узгарган. Ёрилиш чизиклари буйлаб Тасмантиснинг ғарбий чеккаси. Тинч океанга сувга ботмай колган каттагина ғарбий қисми юкори кутарилган, натижада Шарқий Австралия тоғлари хосил булган. Бу тоғларда қадимги жинслар базальт қатламлар билан копланган, бу қатламлар марказий ва жанубий тизмаларда айникса катта майдонларни эгаллайди. Туртламчи даврда материкнинг чекка қисмлари секин - аста тебранишда давом етган. Тасмания ва Янги Гвинея материкдан узил - кесил ажралиб кетган; сохилдаги айрим тоғли участкаларнинг чукиши натижасида Тасмания оролида, материкнинг шимоли - ғарбида ва шарқида жуда майда кун грани қирғоқлар вужудга келган Бўр даврининг охридан неоген давригача утган даврда гекисланган текислик - Буюк Австралия пенепяенининг майдони ҳаммадан катта. Бу пенопленнинг баландлиги Ғарбий платода 300 - 500 м бўлиб Марказий пасттекисликда 200 м дан ошмайди ва Шарқий Австралия тоғларида 700 -1500 м гача кутарилади. ПК тоғларда бир хил баландликда ясси массивлар учрайди. Текисланган юзаларнинг ва жумладан Австралия пенепленининг кенг таркалганига ва яхши саклаиганига сабаб шуки, қуруқликнинг вертикал харакатлари секинлик билан руй берган ва релъф асосан чўл иклим шароитида камрок парчаланган, шунингдгк химоя пардалари сакланиб колган. Темир ва кремний химоя пардалари асосан неоген давридан бошлаб сакланган, чунки бу даврда ана шу пардаларнинг вужудга келиши учун зарур иклимий шароит -жуда иссик ва мавсумий нам шароит мавжуд булганю Охактош, гипс ва сулъфатлардан таркиб топган химоя пардалари неоген даврининг охиридаги қуруқ ва иссик иклимда хосил була бошлаган. Бу процесс Австралиянинг ички районларида хануз давом этмокда. Туртламчи даврнинг пролювиал замонларидаги киска муддатли намгарчилик ва совиш туфайли релъефнинг эрозион формалари (даре воддийлари, кўл козонсойлари ва хокозо) вужудга келган, бу формалар ҳозирги замондаги чўл областларида сакланиб колган. Музлик скўльптура формалари, шунингдек музлик аккумуляциясининг релъефи фақат Австралия Альп тоғларига характерлидир. Download 2.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling