Мавзу. Австралия режа: Географик ўрни


Download 2.79 Mb.
bet4/9
Sana03.11.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1743042
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Австралия Умумий обзор Microsoft Word

Фойдали казилмалар. Австралияда чўкинди қатламлар кам тараккий этгани учун рудали казилмалар рудамас казилмалардан анчагина купрок эканлиги билан характерланади.
Энг актив металлогения районлари материкнинг ғарбий^чеккаси буйида ва жануби - шарқда, платформапинг кембрийдан олдинги ва геосинкинал палеазой структуралари бир - бирига таркалган зоналарда, шунингдек Шарқий Австралия тоғларида, бурмали каледон ва герцин структураларида тупланган.
Австралияда олтин, рангли металлар ва темир рудаларининг запаслари анчагина.
Рудали казилмалар орасида олтин катта урин тутади. Асосий олтин конлари ва олтин чикариладиган районлар Ғарбий Австралиянинг жануби - ғарбида (Калгурли, ва хоказо), Виктория штатида (Бендиго, Балларат) ва Квинсланднинг шимоли - шарқида (Таунсвиллдан жануби - ғарб томондаги Чартере - Тауес ва хоказо) жойлашган.
Олтин чикариш ва запаси жихатидан энг катта район жануби-ғарбий райондир; бу район Марчисон дарёси билан Дандас шахри оралигидаги кенг полосада жуда катта "олтин далалари" ни уз ичига олади.
Рангли металларнинг рудалари Австралиянинг асосан шарқида купрок. Мис рудасининг энг йирик кони ва мис рудаси чикариладиган асосий район Тасмания оролида (Маунт - Лайэллар); мис рудаларининг йирик конлари Квинслендда (Маунт - Морган, Маунт - Айза) бўлиб, кизиб кетмокда.
Австралияда полиметалл рудалар - рух ва кургошин, шунингдек кумуш рудалари запаслари жуда катта. Полиметалл pyasi запаслари ва казиб чикаришда Янги Жанубий Уэльс биринчи уринда туради. Бу штатнинг Брокен Хилл кони дунёда катта конлардан биридир. Австралиянинг шимоли -шарқидаги Квинслендда (Маунт - Айза), шунингдек, Тасмания оролида талайгина кумуш ва рух казиб чикарилмокда. Тантал ва ниобийнинг жуда катта запаслари борлигини айтиб утмок керак. Саноатга ярокли тантал ва ниобий конлари Ғарбий австралияда (Пилъбарра) купрок.
Уран-радий рудаларининг конлари Жанубий Австралияда (Маунт - Пейнтер ва Рэдиум-Хилл) ва Шимолий худудда (Рвм - Жангл ва хокозо) кидириб топилган ва казиб чикарилмокда.
Темир рудалари чикариладиган асосий район - конлар Жанубий Австралиядаги Айрон - Ноб яқинида, лекин Айрон -Нобдан йирикрок запаслар Ямпи кўлтигидаги (Финрой дарёсининг қуйилиш жойидан шимол томондаги) Кўлен ва Коату оролларида, шунингдек, Марчисон даре хавзасида бор. Бу районларда ҳозир темир рудаси чикарилмаётган, чунки рудани Янги Жанубий Уэлъсдаги металлургия заводларига етказиб бериш кийин.
Австралия тошкумир запаслари жихатдан жанубий ярим шар мамлакатлари орасида биринчи уринда туради.Энг йирик тошкумир хавзаси (Пермь даврида вужудга келган) Янги Жанубий Уэлъсда бўлиб географик жихатдан энг кўлай уринда,Тасман денгизи сохили буйлаб 250 км масофага чузилган. Аъло сифатли энг калин кумир кдтламлари Ньюкасл (асосан) ва Сидней шахарлари районларида купрок. Катталик жихатдан иккинчи уринда турадиган кумир хавзаси Квинслендда (Брисбен ва Клермонт атрофларида). Бу хавзанинг кумир қатламлари Пермь карбон давирларида хосил булган.
Учламчи давирда вужудга келган кунгир кумир Виктория штатидаги Мельбурн атрофларида очиқ усулда казиб олинмокда. Аделаид яқинида кунгир кумирнинг янги запаслари топилди деган маълумотлар бор.
Ҳозирги вақтда зур бериб нефть кидирилмокда, аммо бу иш хали амалий натижа бергани йўқ. Материкда нефть йўқлигига асосий сабаб шуки,нефтъ туплана оладиган денгиз чўкинди ёткизиклари етарлича калин жойлашган хавзалар кам.

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling