Мавзу. Австралия режа: Географик ўрни
Download 2.79 Mb.
|
Австралия Умумий обзор Microsoft Word
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тупроқлари, ўсимлик ва ҳайвонот олами Янги Зеландия
Мавзу. АВСТРАЛИЯ Режа: Географик ўрни Кашф этилиши ва тадқиқ қилиниш тарихи. Релъефи ва геологик тузилиши Фойдали казилмалари Иқлими Ички сувлари Тупроқлари, ўсимлик ва ҳайвонот олами Янги Зеландия А встралия - энг кичик материк. Майдони 7631,5 минг км2 бўлиб, Европа майдонининг карийб 2/3 қисмига яқинини ташкил этади. Материкнинг энг шимолий нуқтаси - Йорк бурни 10° 41' жанубий кенгликда, энг жанубий нуқтаси - Жануби - Шарқий бурун 39° 11' жанубий кенгликда. Материк ғарбдан шарққа қараб 4100/ш масофага (113° 05' шарқий узунликдаги Стип - Пойнт бурнидан 153° 34' шарқий кенгликдаги Байрон бурнигача) чўзилади, шимолдан жанубга томон қуруқликнинг энг кенг жойи атиги 3200 км. Қиргоқ чизиғи бир оз эгри - бугри. Йирик қўлтиқлари фақат иккита. У ҳам булса Карпентария ва Катта Австралия қўлтиқлари. Басс бўғизи Тасмания оролини материкдан ажратиб туради. Австралия, Тасмания ороли ва Тинч океан билан Ҳинд океанидаги бошқа кичик ороллар Австралия Иттифоқи ҳудудини ташкил қилади. Австралиянинг шарқий сохилида Катта Барьер рифи бор, бу риф Йорк бурнидан тропикка қадар деярли 2000 км масофага чўзилади. Рифнинг эни шимолдан 2 км га яқин бўлиб, жануб томонда 150 км га етади. Риф қирғоқдан 50 км гача чуқурликдаги лагуна билан ажралган бу лагуна ҳам жанубга томон кенгая боради. Катта Барьер рифи камбар йулаклар билан бўлинган. Шунга кўра, океан пароходлари очиқ океандан қирғоқ ичкарисидаги тинч сувларга кириб тура олади. Австралия релъефи оддий бўлиб, Африка релъефига ухшайди. Материкнинг ғарбий ярми Ғарбий плато билан банд, бу платоға кенг Марказий пасттекислик полосаси ёндошган. Ана шу полоса Карпентария бўғизидан Ҳинд океанигача давом этади. Материкнинг шарқий чеккасида Шарқий Австралия тоғлари деган тоғлар камбар полоса бўлиб туради. Австралия табиатининг бошқа китьалардан фарк киладиган бир талай хусусиятлари бор. Австралия аввало реликтлар материгидир. Ўсимликлар билан ҳайвонларнинг реликт турлари эндемикларнинг гоят кўплиги ва нихоятда қадимийлиги билан фарк килади, улар Австралияда бу китъа узок вақт яккаланиб турганлиги туфайли сакланиб колган. Эрозия натижасида булинмаган кенг қадимги текис юзалар материкда сакланган. Бу текис юзаалар латерит пардалар билан копланган, шунинг учун Австралия релъефи текисдир. Хрзирги вақтдаги чўл ва чала чўл областлар қадимги вақтда сувга сероб булганлигини курсатувчи излар ҳам йўқолиб кетган эмас Иккиичидан Австралияда бурмали ёш тоғлар йўқ, отилиб турадиган ва ҳозирги замом музликлари ҳам йўқолиб бормокда. Уларни ҳаммаси материкнинг геалогик тарихи геологик утмишдаги узгаришларга боглик бўлиб, китъа табиатига нихоятда ўзига хос хусусиятлар бахш этади. Австралиянинг географик урни ва иклимининг ҳозирги замондаги хусусиятларга кура китъа ичида тропик чўл ландшафтлари кенг таркалган. Материкнинг шимолий чеккаси саванналар ва сийрак ўрмонлар билан банд, жанубий чеккаси эса субтропик типдаги ландшафтлар билан банд: китъанинг нам жанубий-ғарбий ва жанубий -шарқий чеккаларида ўрмон ландшафтлари, ёгингарчилик камрок буладиган ички районларида эса саванна, дашт ва чала чўл ландшафтлари бор. Материкнинг шарқий чеккаси буйлаб чузилган тоғлар Тинч океандан келадиган нам шамолларни ушлаб колади ва нам ўрмон ландшафтларининг қирғоқ буйидаги пасттекисликнинг камбар полосасида ва шамолга ўнг ёнбағирларида таркалишига им кон беради. Download 2.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling