Мавзу. Австралия режа: Географик ўрни
Кашф этилиши ва тадқиқ қилиниш тарихи
Download 2.79 Mb.
|
Австралия Умумий обзор Microsoft Word
Кашф этилиши ва тадқиқ қилиниш тарихи. Австралия ҳақидаги дастлабки ноаниқ маълумотлар европаликларга португал денгизчилари орқали 16 асрда етиб келган. Аммо Австралиянинг шимолий қисмларини баъзи бир индонез қабилалари қадимдан билишган бўлса керак. Австралияни 1606 йилда голландиялик В.Янсзон кашф қилган ва Янги Голландия деб атаган. Бир неча ойдан сўнг испаниялик Л. Торрес Австралиянинг Кейп-Йорк ярим ороли шимолидаги бўғиздан сузиб ўтди. Бу бўғиз кейинчалик унинг номига қўйилган. Ява оролига қатнаб турган голланд денгизчилари 1640 йилда материкнинг ғарбий, қисман шимолий ва жанубий соҳилларини кашф этган.
1642 йилда Тасман Австралиядан жануброқда сузиб, Тасмания оролини топди ва материкнинг Антарктидадан узоқда жойлашганлигини исбот этди. Ж.Кук 1770 йилда Австралиянинг шарқий соҳилларини кашф этди ва уни Янги Жанубий Уэльс деб атади. М.Флиндерс ва Н.Боден тадқиқотлари билан Австралия жанубий соҳилларининг кашф этилиши туғалланди. М.Флиндерс материкни Австралия («Жанубий Ер») деб атади ва 19 асрдан шу ном билан машҳур бўлиб қолди. Австралиянинг ички қисми европаликларнинг чорва моллари учун яйлов ва сув қидириш мақсадларида ўрганидди. Кўпдан-кўп географик тадқиқотлар натижасида бутун Австралиянинг табиат бойликлари асосан ўрганиб бўлинди. Бу эса қитъанинг хўжалик жиҳатдан тез ўзлаштирилишига олиб келди. Кейинги вақтларда қазилма бойликлар қиди-риб топиш борасида хусусий тадқиқотлар олиб борилмоқда. 1606 — Виллем Янсзон 1606 — Луис Ваэс де Торрес 1616 — Дерк Хартог 1619 — Фредерик де Хаутман 1644 — Абел Тасман 1696 — Виллем де Вламинк 1699 — Уильям Дампир 1770 — Джеймс Кук 1797—1799 — Джордж Басс 1802—1803 — Мэтью Флиндерс Релъефи. Австралия платформа хосилаларнинг купчиликни ташкил этганлиги купрок текислик релъефининг мавжудлигига сабаб булган. Релъефи қуйи палеозойдан неогенгача хосил хар хил текисланган юзалар бор. Материкнинг ярмидан ортигини ва унга туташиб турган Арафур денгизи, Катта Австралия кўлтиғи ва бошқаларнинг эпиконтинентал хавзаларни эгаллаган қадимги Австралия платформаси архей ва қуйи протерозой фундаментига эта. Унда олтин, уран ва полиметалл рудалари, боксит конлари бор. Фундамент материкнинг ғарбида, марказий қисмида ҳамда шимoлидa ер юзасига чикади. Бошқа жойларда фундаментни протерозой ва палеозой эраларининг чўкинди жинслари коплаб ётади. Бу коплама жинслар материкнинг шимол ва ғарбидаги қадимги синеклизаларда (Каннинг, Кимберли, Перт ва бошқалардан) энг катта калинликка эга. Жанубда, ёш Юкла ва шарқда ёш платформа чегарасидаги Катта Артезиан хавза букилмасида мезозой - кайназой денгиз қатламлари бор. Протерозой ёткизиклари қатламларида темир рудалари запаси (Ҳамерсли тизмасида), ёшрок чўкинди жинсларда кумир ва нисбатан яқинда топилган нефть ва газ конлари мавжуд. Австралиянинг бу қисми релъефининг энг куп учрайдиган типлари баландлиги 400 - 600 м булган цоколъ текисликлардир, улар денудация ёшига караб кават - кават бўлиб жойлашган, устки қисмини қадимги нураш пусти копламлари текис коплаган; юкори протерозой ва палеозой қатламлари таркалган ўлкаларда бу текисликлар орасида қатламли текисликлар орасида қатламли текисликлар бор. Материкнинг ғарбий чеккаси буйлаб ва марказий қисмида, яъни энг янги тектоник актив районларда палахсали эпиплaтфopмa тоғлар - шимоли - ғарбда Ҳамерсли, жануби - ғарбда Стрлинг ва Дарлинг, материк марказида Макдонелл ва Масгрейв тоғлари кутарилган. Қадимги ва эпипалеозой платформаларнинг ёш букилмалар системасига ёш қатламли баланд ва паст ҳамда аккумлятив текисликлар (Налларбор, Марказий текислик, Муррей - Дарлинг текислиги, Карпентария кўлтиги буйи текислиги, янги Гвинея жанубидаги текислик) тўғри келади. Ғарбда Стрлинг ва Дарлинг, материк марказида Макдонелл ва Масгрейв тоғлари кутарилган. Қадимги ва эпипалеозой ёш букилмалар системасига ёш қатламли баланд ва паст ҳамда аккумлятив текисликлар (Налларбор, Mapказий текислик, Муррей - Дарлинг текислиги, Карпентария кўлтиги буйи текислиги, янги Гвинея жанубидаги текислик) тўғри келади. Материкнинг шарқий ва жануби - шарқий чеккалари ҳамда Тасмания, шунингдек, Муррей текислигидан ғарб ва шимоли - ғарби томондаги районларни ёш платформанинг Байкал, эрта палеозой ва юкори палеозой текисланган структураларипинг неоген ва антропогендаги кутарилишлари натижасида хосил булган ўртача баландликдаги ва паст бурмали - палахсали тоғлари эгаллаган. Шарқий ва Жануби - Шарқий Австралия тоғларининг бошданок ҳамма қисмида полиметаллар, мис, калай, олтин конлари бор.Палеозой бурмали структураларнинг тоғ олди букилмаларида тошкумир ва кунгир кумирнинг,шунингдек, нефтъ ҳамда газнинг катта запаслари тупланган. Шарқий Австралия тоғлари релъефининг асосини Катта Сувайиргич тизма ташкил этади. У 28° жанубий кенгликдан шимолрокда энг кенгаяди, яна тораяди. Энг баланд гепалар охактошли хаво ранг тоғларда ва Австралия Альп тоғлари дадир (2000 м/дан ошади). Австралия Альп тоғлари тепаларида тоғ музлиги рельеф шакллари мавжуд. Тоғларнинг денгиз томонидаги этаклари яқинида ва йирик ёриклар тагида ёш аккумулятив текисликлар жойлашган. Материкнинг куп районлари учун турли ёшдаги вулкан релъефининг мавжудлиги хосдир. Материкнинг шимоли -ғарбида палеозойвулканизими натижасида Антрим платоси хосил булган. Кайназой эраси вулканлари хосил килган рельеф шакиллари (платолар вулкан тоғлари) асосан шарқдаги тоғларда жойлашган. Янги Гвинея - Янги Зеландия ороллари улкаси учун ёш бурмали ва палахсали - бурмали тоғларнинг, улар билан бирга вулкан платолари ҳамда тоғларнинг (айникса,Янги Зеландияда) ва ёш акумлиатив текисликларнинг мавжудлиги хосдир. Австралия релъефининг характери шу релъефни тузувчи структураларнинг қадимийлигига ва пенепленлашиш процессининг узок давом этишига боглик. Пенепленлашиш натижасида жуда катта терреториялар текисланиб колган, шунга кура релъефда хайрон колврли даражада бир хиллик диккатни жалб этади: материк ўртача баландлиги 350,w булган платодан иборат,яъни Европадан кейинг энг паст қуруқлик хисобланади .Илгаригивақтдаги энг баланд сатхлардан ясси тепали оролча тоғлар(чўкинди свиталар ётган жоиларда) ва уткир чуккили массивлар (кристал жинслар юзага чиккан жойларда)сакданиб колган. Download 2.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling