Мавзу. Австралия режа: Географик ўрни


Download 2.79 Mb.
bet9/9
Sana03.11.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1743042
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Австралия Умумий обзор Microsoft Word

ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ
Майдони: 265846 км² (3 та йирик ороллар майдони), Жанубий орол майдони 56.6%, Шимолий42.8%, Стьюарт ороли 0.6%.
Кук бўғози орқали ажралиб турган Шим. ва Жан. оролларда жойлашган. Янги Зеландияга Тинч океандаги бир қанча майда ороллар ҳам киради. Мамлакатнинг 3/4 қисми тоғ, қир ва тепаликлар билан банд. Соҳили ва дарё водийлари пасттекислик. Шим. оролда тез-тез зилзила бўлиб туради, сўнмаган вулканлар, гейзерлар, қайноқ минерал булоқлар бор.



Космосдан кўриниши Уайт ороли
Жан. оролда Жан. Альп тоғлари жойлашган (энг баланд жойи 3764 м — Кук тоғи; чўққиларда абадий қор ва музликлар бор).



Кук тоғи Жанубий оролдаги кўмир кони
Шим. орол қирғоғи яқинидаги шельфда нефть, газ, темир, мис, полиметалл рудалари, олтин, кўмир конлари бор. Иқлими субтропик денгиз иқлими, чекка жан. да мўьтадил иқдим, Июлнинг ўртача т-раси шим.да 12°, жанубда 5°, январники шим.да 19°, жан.да 14°. Ўртача йиллик ёғин 400—700 мм, тоғ ён бағирларида 2000—5000 мм.
Дарёлари серсув, гидроэнергия захирасига бой. Энг йирик дарёси — Уаикато (уз, 354 км). Кўл кўп: энг йириги — Таупо (майдони 612 км2).

Туапо кўли
Янги Зеландияда сариқ, қорамтир ва каштан тупроқ, тоғларда тоғ-ўрмон, тоғ-ўтлоқи тупроклар тарқалган. Ўрмон, асосан, баланд тоғларда сақланиб қолган (мамлакат ҳудудининг 23%). Ўсимлик турларининг 75% дан зиёди эндемик. Папоротник, дарахтсимон эпифит ва лианалар, маҳаллий дарахт турлари (каури, намаки, риму, тараиро ва б.) кўп. Ҳайвонот дунёси камбағал. Сут эмизувчилардан каламуш, ит, кўршапалаклар, судралиб юрувчилардан туатара, қушлардан пингвин, найбурун, чағалай ва б. кўп. Учмайдиган қушлардан киви, узка, моа ва учадиган мой-қут, читтак, чуғурчиқ бор. Сўнгги 100 й. давомида ҳайвонот дунёси буту, серна, тулки, қуён ва б. ҳисобига анча бойиди. Янги Зеландияда 10 миллий боғ (Маунт-Кук, Тонгариро, Фьордленд ва б.), 2 денгиз парки, кўплаб резерватлар бор.
ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ КИЧИК ЗООГЕОГРАФИЯ ОБЛАСТИ - Ер юзининг Австралия зоогеография области таркибига кирадиган кичик область. Янги Зеландиянинг шим. ва жан.даги ҳамда бир қанча майда о.ни ўз ичига олади. Австралиядан Тасман денгизи ажратиб туради. Иклими субтропик ва мўьтадил. Фаунаси о.га хос, эндемизм кучли ривожланган. Маҳаллий (шу жойнинг ўзида келиб чиққан) сут эмизувчилар йўқ. Абориген сут эмизувчилардан куршапалаклар 2 тури ва каламушларнинг 1 тури учрайди. Қушларнинг 200 га яқин, судралиб юрувчиларнинг 8, сувда ва қуруқлиқда яшовчиларнинг 2—3 тури тарқалган. Умуртқадилар турларининг камлиги Янги Зеландияни мезозой эрасида, унинг умуртқалилар ўтмасдан олдин Австралиядан ажралганлигини кўрсатади. Учмайдиган қуш кивилар туркуми (3 тур) Янги Зеландия учун эндемик. Янги Зеландияга хос бўлган қушлардан яна товуқ катталигидаги урушқоқ қуш уэка, йирик тахаке, бойўғлисимон тўти (какапо), учол-майдиган тўти неостарлардан кеа ва какани, эндемик қушлар уруғи гуйяни кўрсатиш мумкин. Бу ерда денгиз қушларидан пингвинлар, найбурунлар, балиқчи қушлар, қуруқдикда пашшатутарлар, славаклар, жарқалдирғочлар, читтаклар кўп учрайди.
Судралиб юрувчилардан сцинклар ва гекконларнинг эндемик турлари ҳамда тумшуқбошлилар туркуми ва унга мансуб қад. реликт тур гаттерия эндемик ҳисобланади. Сувда ва қуруқликда яшовчилардан лиопельм уруғига мансуб реликт бака таркалган.
Ҳашаротлар ва моллюскалар фаунаси бой. Бу ерда капалакларнинг 1000 га якин тури учрайди. Моллюскалар турларини таҳлил қилиш орқали бу континентнинг мезозойгача Австралия ва Жан. Америка б-н Антарктида оркали қўшилганлигини тахмин қилиш мумкин. Кўплаб овланиши, бошқа континентлардан келтирилган ҳайвонларнинг кўпайиши, ўрмонларнинг кесилиши туфайли кўпчилик маҳаллий турлар (султон товуқ, киви, бойўғлисимон тўти ва б.) сони кескин камайиб бормокда


Такахе

Киви

Какапо

Туатара

Денгиз мушуги






Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling