Мавзу. Австралия режа: Географик ўрни


Download 2.79 Mb.
bet5/9
Sana03.11.2023
Hajmi2.79 Mb.
#1743042
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Австралия Умумий обзор Microsoft Word

Иклими. Австралия шимолда субэкваториал кенгликлар билан жанубда субтропик кенгликлар орасида бўлиб, фақат Тасмания opoли деярли бутунлай ўртача минтакада. Шундай географик урнига яраша материк иклимига таъсир этувчи асосий факторлардан бири куёш радиациясининг юксаклигидир. Куёш радиацияси шимоли - ғарбда гар бир см 2 га 140л- ккалга етади.
Жанубий Африка ва Жанубий Америкага нисбатан Австралия экватордан жанубга томон ғарбдан шарққа купрок чузилган. Қирғоқ чизиги кам булинганидан материк ғарбдан шарққа купрок чузилганлиги сабабли ички районларда хаво температураси доимо юкори булади, шунга асосланиб, Австралияни жанубий ярим шардаги қуруқ ерларпинг энг иссик қисми деб атаса булади. Материк купчилик қисмининг иклими континентал.
Материкнинг ички областларига шимолдан ва жанубдан баъзан жуда ичкари кирадигаи денгиз хавзаси (тоғларнинг йўқлиги tmyura имкон беради) тез исиб курайди. Шарқий Австралия тоғлари Тинч океандан эсувчи (жанубий Тинч океан максимумининг ғарбий чекасидан келувчи) нам шамолларни тусиб колади ва океан секторларини қуруқлик секторидан ажратиб тугади. Қирғоқ буйидаги шу тор ceкторларнинг иклимига илик Шарқий Австралия окими таъсир этиб туради. Дарлинг тизмаси ҳам жануби - ғарбда Ўрта денгиз иклими типидаги океан буйи тор секторни ажратиб туради. Дарлинг тизмаси олдида қирғоқ буйидаги полоса пича совукрок Ғарбий Австралия окими билан бир қадар совийди. Дарлинг тизмасидан шимол томондаги сохилга жанубий Ҳиндистон максимумининг шарқий чеккасидан келувчи шамоллар ва ёзги муссонлар таъсир етиб озгина ёгин-сочин келтиради, шунинг учун Австралиянинг ғарбий чеккасида чўллар урнига чала чўллар учрайди.



Материк, айникса унинг шимолий ва шимоли-ғарбий кисимлари декабръ-февралда каттик исийди. Бу ойлар йилнинг иссик мавсуми хисобланади. Ғарбий платонинг шимолда ва марказий паеттекисликнинг деярли бутун шимолий ярмида хавзанинг ўртача температураси 30° С дан ошади. Чекка жанубдан 20°Сли изотерм утади утади. Қуруқлик катти к исиганидан шу изотерма устида паст атмосфера босими -Австралия минимуми вужудга келади. Х,инд океани билан Тинч океан устидаги баланд босим областлари йилнинг шу фаслида жанубга силжийди ва узаро кушилиб, материкнинг жанубий чеккасига ёйилади. Фақат сохилга куп ёгин берадиган нам экваториал хаво пассат босимининг ички областига шимоли-ғарб томондан кушилади.


Арнемленд ва Йорк ярим оролларида йилига 1000 мм дан зиёдрок ёгин тушадию. Ички районларда бу ёмгирлар Шимолий-Ғарбий бурун Сидней шахри чизигидан шимол томонда ёзги ёгингарчилик максимумига сабаб булади, гарчи шундай булса ҳам, ёмгирларнинг фойдаси умуман кам. 19-20° жанубий кенгликда жануб томонда ёгин микдори 300 мм дан ошмайди, шунинг учун чала чўллар ва чўллар купрок. Паст босим областига жануб томондан жануби - шарқий жанубий шамоллар кириб келади. Ленин бу шамоллар баландрок кенгликлардан (баланд босим областидан) келгани учун ёгингарчиликка сабаб булмайди. Шу туфайли Австралия жанубида ёз жуда қуруқ: Пертда (жануби - ғарбда ) бир йилда ёгадиган 850 мм ёгиндан фақат 32 мм, яьни 4 просентга яқини ёзга тўғри келади. Океандан эсувчи шамоллар иссик материк устидан утар экан, тез кизийди, Ғарбий платонинг жанубий чўлларида ва Марказии пасттекисликнииг жанубида хаво иссик -булади (Кўлгардида энг иссик ойнинг ўртача температураси 25,3°C). Қирғоқ буйидаги полосада хаво бирмунча салкин, албатта: Пертда энг иссик ойнинг ўртача температураси 23,3°С.
Йилнинг шу фаслида материкнинг шарқий сохилида об-хаво ўзига хос булади. Тинч океанидан эсувчи шамоллар ( бу шамоллар 19° жанубий кенгликда шимол томонда экваториал -хаво, жануб томонда эса тропик хаво келтиради, лекин экваториал хаво ҳам, тропик хаво ҳам нам ва иссик булади), тоғ тусигига дуч келиб, бирталай ёмгиг ёгишига сабаб булади. Масалан бир йилда ёгадиган 1910 мм ёгиндан 820 мм (43 мроценти) декабрь - февралга тўғри келади, Сиднейда йиллик 1230 мм ёгиндан 250мм часи (20 просенти )декабръ – февралда ёгади. Хаво иссик ва нам булади. Ўртача ёзги температура Сиднейда 22°С, Брисбенда 25°С, Маккайда 28 °С салкин мавсуми (июнь - август) материк хийла совийди (89 - расм). Шимолий сохилда ойлик ўртача температура 5-6°С, изотерма эса Тасмания билан Австралия-ўртасида Басе бўғизидан утади.
Материк устида баланд босим - Австралия максимум вужудга келади. Шимолий сохилга Австралия максимумининг шимолий чеккасидан келувчи қуруқ ва иссик жанубий - шарқий шамоллар таъсир этади, шунинг учун шимолий сохилда ёгингарчилик булмайди деса булади, Материкнинг ички қисмларида ҳам ёмгир ёгмайди.
Бу мавсумда жанубий сохил буйлаб ва Тасмания устида ўртача кенгликларнинг денгиз хавоси купрок ғарбга караб йул олади. Ўртача ва тропик хаво ўртасида таркиб топадиган кутбий фронт полосасида об - хаво узгариб, циклон ёмгирлари ёгиб туради; шу сабабли 32°жанубий кенгликдан жануб томонда кишки ёгингарчилик максимуми руй беради. Пертда йиллик 850мм (55 проценти) июнь- август ойларида ёгади. Материкнинг фақат жануби - шарқий чекаси бундан мустасно. Материкнинг жануби - шарқий чеккасида кишда Австралия максимумининг шарқий чекаси буйлаб, бирмунча салкин жануби - ғарбий шамоллар эсади. Шунга кура, хатто Сиднейда ҳам кишда ёгингарчилик ёздагига нисбатан камрок булади. 32° жанубий кенгликдан жанубий тропикка қадар жанубий шамоллар, тропикдан шимол томонда эса жануби - шарқий шамоллар шарқий сохил буйлаб эсади. Шу туфайли хаво температураси Брисбенда 14°С га, Маккайда 16°С га тушади ва ёгин бирмунча кам ёгади. Маккайда июндана августгача 130 мм ёгин тушади. Австралиянинг чекка жанубий, Тасмания ва Янги Зеландия июль ойида бу районларга анча микдорда ёгин олиб келадиган ўрта кенгликлар хаво циркўляцияси таъсирида булади.
Январда яъни Австралия янги исиган ва Осиё совиган вақтда хаво окимлари манзараси узгаради. Австралия устидаги пасп босим областига фақат жанубий ярим шар хавосигина эмас балки шимолий ярим шардан ҳам хаво окиб кела бошлайди
Шимолий ярим шарнинг пассат шамоллари Ернинг айланиши таъсирида йуналишни узгартириб, экватор яқинида меридиан *f$ йуналишига яқин йуналишда эсади,экватордан утганда кейин эса шимоли ғарбий йуналишга эта булади ва Австралиянинг шимолий қисми ҳамда жанубий ярим шар оролларига сернам экваториал муссон сифатида кириб келади. Жанубий ярим шарнинг пассат шамоллари Австралия устидаги барик минимум таъсирида айникса интенсивлашади ва Тинч океанининг ғарбий қисмида ҳамда Австралиянинг шарқий қирғоқлари яқинида деярли тўғри шарқдан эсиб, матери книнг шарқий қисмига куп микдорда ёгин беради. Бу шамоллар Шарқий Австралия тoглapидa ошиб утиб, узгариб, нисбатан қуруқ хаво окимига айланади. Шундай килиб, январда Австралия материгининг чекка қисмлари ва оролларига куп микдорда егин тушади, оу вақт шимолий ярим шарда эса ёгин микдори кескин камаяди.



Йиллик ёгиннинг мавсуми узгаришларига, хавонинг иссик совуклигига босим билан хаво массаларининг таксимланишига караб Австралия куйдаги иклим минтакалари ва обектларига булинади:
Шимолий Австралиянинг субэкваториал иклим минтақаси (20°жанубий кенгликка караб), бу минтакада температура доимо юкори ва йил буйи текис (25°Сга яқин) бўлиб, нам ёз мавсуми ва қуруқ киш мавсуми алмашиниб туради;
Tponик (пaccaт) иклими минтакаси (20 жанубий кенглик билан 30° жанубий кенглик орасида) икки областга булинади. Биринчи - континентал чўл ва чала чўл иклим области Шарқий Австралия тоғларида Ҳинд океанигача давом этади; иккинчи - денгиз пассат иклим области Тинч океан coxилининг камбар подосасини эгаллайди, бу областда ёз иссик jtf-ва жуда нам, киш илик ва камрок нам булади;
Субтропик иклим минтакаси Австралиянинг Альп жанубий қисмини ва Тасманиянинг шимолий сохилини уз ичига олади. Бу минтака ҳам бир неча областга булинади; жануби - ғарбинииг иклим Ўрта денгиз иклим типида бўлиб, ёзи қуруқ ва д» иссик , киши салкин, нам; жануби шарқнинг иклими субтропик муссон иклим бўлиб, ёгиннинг куп қисми езда ёгади; уларнинг орасидаги континентал субтропик иклим областида кишки ёгиннииг асосий қисми кишда ёгади ва езда баъзан конвсксия ёмгирлар булади. Австралия Альп тоғларининг иклимини алохида кенжа область килиб ажратиш керак, бу кенжа областда баландлик минтакалари якколрок куринади; Ўртача иклим минтакасига фақат Тасмания киради. Океаннинг таъсири Тасмания кучлирок сезилади, бу минтакага ғарбий шамоллар куп ёгин олиб келади, температура эса ўртача.

Download 2.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling