асосий иқтисодий ғоялари
2.Марказий осиё мутафаккирларининг иқтисодий қарашлари
Бурҳониддин Маргиноний.
Бурҳониддин Маргиноний. Даставвал отаси, сўнг Риштон, Маргилон, Бухоро, Самарқанд ва Мовароуннахрнинг бошқа шаҳарларида исломий таълим олиб, ҳанафия мазҳабининг буюк фақиҳи сифатида ном қозонди. Шайхулислом бўлиб етишди.
Бурҳониддин Маргиноний. Самарқанд шаҳридаги Чокардиза қабристонга дафн этилган. Унинг фиқҳ бўйича асосий асари "Бидоят ул-мубтади" ("Бошловчилар учун қўлланма") назарий асар еди, ундан амалий жиҳатдан фойдаланиш қийин бўлган. Шу сабабли 8 жилдли шарҳ — "Кифоят ул-Мунтаҳий" ("Якунловчилар учун тугал таълимот")ни ёзишга қарор қилган. Кейинчалик бу китоби асосида "Китоб ал-Ҳидоя" (қисқача номи "Ҳидоя" — "Тоғри йўл")ни яратади (1178).
1
«Ҳидоя» асари
Биринчи
Иккинчи
Учинчи
Тўртинчи
Абу Носир Форобий (870-950й.) иқтисодий фикрлари
Ўрта аср даврида илғор иқтисодий фикрларни илгари сурган буюк мутафаккирлардан бири, Аристотелнинг издоши, унинг асарларини таҳлил қилган «иккинчи муаллим» Абу Наср Фаробий (870–950) ҳисобланади. У кўп қиррали олим бўлиб, ўз билимини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилган, қайси юртда машҳур олим борлигини эшитиши билан, суҳбатлашиб ундан сабоқ олиш учун йўлга чиққан.
Абу Наср Фаробий (870–950) ҳисобланади.
1 Форобий бир асарни бир марта ўқиб тушунолмаса, уни қайта-қайта ўқирди. Аристотелнинг «Жон ҳақида» асарининг Форобий ўқиган нусхаси топилган бўлиб, китоб четига унинг томонидан «Мен бу китобни юз марта ўқидим», бошқа бир китобда еса «Бу китобни қирқ марта ўқидим, лекин яна ўқишим керак», деб ёзилган. Форобий Аристотел асарларини ўқиб ўрганиш билан бирга, уларга шарҳлар ҳам ёзган. Буюк аллома Ибн Сино Аристотелнинг «Метафизика» асарини Форобий ёзган шарҳлар ёрдами билангина тўлиқ тушунганлиги ҳақида ёзган. - Фаробий бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган моддий еҳтиёжлар тўғрисида таълимот яратди. Унинг фикрича, одамларнинг еҳтиёжи жамият шаклланишининг асосий сабабидир. «Табиатан ҳар бир одам шундай яралганки, у яшаши ва камол топиши учун кўп нарсаларга еҳтиёж сезади. Уларни у бир ўзи топа олмайди ва уларга эришиш учун кишилар жамоасига муҳтож бўладики, унинг ҳар бири у эҳтиёж сезаётган нарсалардан бирон-бирини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |