Ўзбекистоннинг мустақил ривожланишга ўтгани мил-лий маданиятга синфий ёндашишдан, уни сунъий тарзда «ягона умуммаданият»га айланишдан саклади. Тарихий ри-вожланиш кўрсатадики, ранг-баранг миллий маданият-ларгина ҳаётни чиройли қилади, халклар ўртасидаги ало-қаларни, бир-бирига интилишни, бир-бирини ўрганиш-ни рағбатлантиради.
Маданият баркамол инсонни шакллантириш воситаси ҳамдир. Бу вазифани бажаришга кенг тармоқли маданият ўчоқлари: маданият уйлари ва саройлари, кутубхоналар, музейлар, театрлар, маънавият ва маърифат марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, болалар ва ўсмирлар ижоди марказлари, оммавий ахборот воситалари, нашриёт-лар сафарбар этилган. Кейинги йилларда улар сафига мил-лий-маданий марказлар, халқ амалий санъати билан шу-ғулланувчи кичик корхоналар, халқаро маданий-маъри-фий марказлар, фирмалар ва хусусий устахоналар қўши-лиши халқ оммасининг ижтимоий-маданий ҳаётда фаол иштирокини таъминлайди.
Маданият масалалари мустақил Ўзбекистонда энг му-ҳим ва долзарб соҳалардан биридир. Ривожланган давлат бўлиш учун жамиятимизда энг етишмайдиган омил мада-ниятдир. Бу-ишлаб чиқариш маданияти, бошқариш маданияти, режалаштириш маданияти, турмуш маданияти, хизмат кўрсатиш маданияти, муомала маданияти, эко-логия маданияти, бола тарбияси маданияти. Буларнинг ҳаммаси биздан катта диққат, изчил эътиборни талаб қилади, чунки ҳозирги маданиятимиз талай жиҳатдан бир томонламалик хусусиятига эга: кейинги етмиш йил даво-мида, мустақилликкача, у ҳукмрон мафкура ва истибдод тузуми тазйиқида асосан Ғарб маданиятига тақдид руҳида ривожланган. Иккинчидан эса, миллий маданиятимизнинг бой ўтмиши бир томонлама ўрганилган, унинг кўпгина бебаҳо дурдоналаридан миллатимиз бехабар бўлган. Бундай жиддий камчиликларни бартараф қилмоқ учун мада-ният назариясини ишламоқ зарур. Аммо, бу борада яқин ўтмиш исканжасидан қутулишимиз қийин кечмоқда. Ўзбе-кистоннинг ва ўзбек халқининг ўзига хос маданиятининг барча қирралари, илдизлари ва рангларини тўла равишда кўрсатмоқ учун миллий маданиятларнинг мустақиллик шароитида ривожланиш қонунлари, маданиятимиз тари-хи ва умуминсоний тамойилларни ўрганиш асосида яра-тилиши лозим. Юксак маданиятсиз ривожланган давлат бўлиши мумкин эмас. Юксак маданиятни эса фақат кем-тиклик, норасолик ҳисларини енгиш жараёнида яратиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |