Тарбия - икки томонлама характер касб этади, яъни ташкил этиш ва раҳбарлик, шунингдек, шахснинг фаол иш-тирокини ҳам ўз ичига олади.
Лекин, бу ўринда, етакчилик роли педагогга тегишлидир ва у шахс фаолиятини йўлга қўйиш учун керакли дастур ту-зади, мазмун, йўналиш, шакл ва усуллар тизимини ишлаб чиқади.
Моҳият фалсафий категория сифатида нарса, предмет-нинг маъносини (мазмунини) ифодалайди ва у ўз-ўзидан бошқа нарса, предметлардан фарқланади. Моҳият мавжуд ҳодиса, нарса, предметлар ривожланишининг асосий белги-лари ва йўналишини аниқлайди, ички муносабатларининг чуқур боғлиқлик томонларини ифодалайди.
Тарбия жараёни асосида шахс шаклланишининг ижти-моий мақсадлари билан боғлиқ ҳолда тарбиячи ва тарбияла-нувчининг ўзаро алоқасини таъминлайдиган тарбиявий му-носабатлар тизими ётади Демак, ўқувчи педагог билан онгли равишда ўзаро алоқада бўлар экан, у ҳолда тарбиявий муносабатлар ҳар доим субъектив-объектив характер касб этади.
Шундай қилиб, тарбия жараёнининг моҳияти шундан иборатки, ташқи объектив бойлик ички бойлик бўлиб қолади, инсон онги соҳасига ўтади, кейинчалик у хулқ ва фаолият натижасига айланади. Бу ўринда ривожланиш ша-роитлари ҳал қилувчи аҳамият касб этмайди, балки ушбу шароитда инсоннинг ўрни, унга шахснинг муносабати ва ун-даги фаолият характери ҳал қилувчи рол ўйнайди.
Тарбия жараёни ўзининг табиатига кўра кўп факторли характер касб этади. Бу дегани шахс мактаб, оила, жамоат-чилик, ишлаб чиқариш жамоалари ва турли воситалар таъсири остида шаклланади.
Тарбия жараёни ва унга таъсир этувчи омиллар, фаол-лик, эҳтиёж, интеллектуал ва ҳиссий бойликлар, фаолият, одатлар, муомала ва муносабат ўзаро бир-бирлари билан боғлиқ ҳолда йўлга қўйилади.
Хулҳ регуляторлари (бошқарувчилари) Булардан энг асосийлари интеллектуал ва эмоционал-иродавий фаоллик ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |