Инсон шахси жуда кўплаб омилларнинг, объектив, субъ-ектив табиий, ижтимоий, сиёсий, ташқи ва ички, боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган стихияли ва мақсадга мувофиқ ва бошқа кўплаб омилларнинг бевосита ҳамда бавосита таъсири остида шаклланиб боради Бу ўринда инсон бўлаётган таъсирларни шунчаки, пас-сив фотография тарзида қабул қилиб олмайди, балки бундай таъсирларга у ёки бу тарзда жавоб беради, муомала, муно-сабат билдиради, фаолият кўринишлари билан жавоб бера-ди, яъни ўзининг шаклланиши ва ривожланишида субъект тарзида иштирок этади. Жамият, айрим шахслар томонидан қўйилган мақсад ва вазифаларга кўра, мақсадга мувофиқ, системали ва режали йўлга қўйилган жараён ва унга раҳ-барлик тарбия жараёни деб аталади.
Тарбия жараёни - бу шахсни ижтимоийлаштириш жараё-ни ҳисобланиб, уни ҳаётга, жамиятдаги ўрнини топишга, фаол муносабатга тайёрлаш, жамиятга фойда келтира олади-ган, шу билан бирга, ўз фаолиятидан маънавий ҳамда мод-дий қониқиш ҳосил қиладиган тарзда тарбиялаш демакдир.
Шу сабабли ҳам қаерда тарбия бўлса, болаларнинг ри-вожланишидаги ҳаракатлантирувчи кучлар, ёш ва ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинади. Қаерда тарбия бўлса, жами-ятнинг ва табиий муҳитнинг ижобий томонларидан фойдала-нилади. Қаерда тарбия тўғри йўлга қўйилган бўлса, жами-ятдаги номақбул ва салбий таъсир этувчи куч қирқилади. Қаерда тарбия тўғри йўлга қўйилган бўлса, барча ижтимоий институт, марказларнинг бирлиги ва ҳамкорлиги таъминла-нади. Қаерда тарбия тўғри йўлга қўйилган бўлса, шахснинг эртароқ мустақил фаолият кўрсатишига, қобилиятлари на-моён бўлишига имкон яратилади.
Тарбия жараёнининг моҳияти
Ҳар қандай жараён маълум натижаларга эришишга йў-налтирилган қонунлар ва изчил ҳаракатлар йиғиндиси ҳи-собланади.
Тарбия жараёнининг бош натижаси ҳар томонлама ри-вожланган, баркамол авлод - янги жамият қурилишида фаол иштирок эта оладиган шахсни шакллантиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |