Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Download 394 Kb.
bet16/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30
Bog'liq
401-14

Инсон меҳнат фаолиятлари. Инсон меҳнат туфайли ҳаётдир. Меҳнатнинг ижобий ва салбий томонлари кўп. Айниқса, жисмоний меҳнат одам танасини чиниқтириш билан бир қаторда уни ҳолдан тойдиради ҳам. Техник тараққиёт туфайли жисмоний меҳнатлар сиқиб чиқарилмоқда. Ўтган юз йил ичида меҳнат фаолиятлари 20 маротаба камайган. Ўтириб меҳнат қилиш, техникани бошқариш оқибатлари мушак, қон томирлари фаолияти сусайиб, тананинг турли жойларида хасталиклар юзага келади. Яна бир томони шундаки оғир меҳнатларни қилишга барча баравар бўла олмайди. Қолаверса, узоқ меҳнат қилиш ҳам мушак, қон томирлари, асабларга салбий таъсир кўрсатади.

Яъни бир хусусиятли томони шундаки, жисмоний жиҳатдан кучли, бақувват кишилар ўз кучи ва имкониятларини ҳисобга олмай оғир юк кўтариш, билмасдан техникани ишлатиш ва бошқа турли сабабларга кўра зарар кўриши, бирон жойи синиши мумкин. Бундай ҳолларда узоқ вақт даволанишга тўғри келади.

  1. Озиқланиш. Жамият тараққиёти ва ижтимоий-маданиятининг ўсиши туфайли, инсонлар эҳтиёжи ҳам кўпаймоқда, яъни яхши овқатланиш, энг зарур озуқаларни истеъмол қилишдан иборат. Бу жиҳатлар ҳам барчада баравар бўлмайди. Ўз вақтида тўйиб овқат емаслик, кам қувватли озуқаларни доимий равишда истеъмол қилиш ёки унинг аксича ортиқча турли овқатларни ейиш ҳолатлари ҳам инсонларни у ёки бу касалликларни келтириб чиқаради.

  2. Ижтимоий меҳнат ва турмуш маданиятида руҳий таъсирларнинг кучайиши. Инсонларнинг руҳий ҳолатлари ва баъзи хусусиятлари хурсандчилик ва хафагарчиликларни турлича қабул этади ва уларга ўз муносабатларини у ёки бу даражада билдиради. Меҳнат жойи ва оила шароитларида доимий равишда ижобий ҳамда салбий руҳий кечинмалар юз бериб туради. Бу эса асабларнинг чарчаши, толиқиш ва касалликларга чалинишига сабаб бўлади. Ўз-ўзидан маълумки, руҳий тушкунликдаги инсон яхши меҳнат қила олмайди, оилада мувозанат бузилади, кам ҳаракатчанлик кучаяди. Оқибатда эса кўпчилик кишилар спирт ичимликлари, тамаки чекиши ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга ружу қўяди.

Такидлаб ўтиш лозимки, юқоридаги салбий хусусиятлар Ўзбекистоннинг йирик саноат шаҳарларида ҳам авваллари мавжуд бўлган.
Ўзбекистоннинг мустақиллик шароитларида ижтимоий-маданияти яхшиланиб бориши туфайли аҳоли ўртасида турли касалликларнинг олдини олиш имкониятлари яратилмоқда. Айниқса, “Спорт” газетаси, Республика телерадиоларида сиҳат-саломатликни таъминлаш, аҳолининг бу соҳадаги назарий тушунчалари ва амалий фаолиятларини кучайтириш мақсадида тарғибот ишлари яхши йўлга қўйилган.
Ишлаб чиқариш корхоналарининг меҳнаткашлари, барча турдаги ўқув юртларининг ёшлари ҳамда зиёлиларининг дам олиши, саломатликларини яхшилаш йўлида тарихий шаҳарлардаги маданий обидаларга сайр уюштириш, ўқувчи ёшлар ва меҳнаткашларнинг ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари фаолиятини яхшилашда анча ибратли тадбирлар ўтказилмоқда.
Саёҳатларнинг соғломлаштириш хусусиятлари шундаки, пиёда юриш, соф ҳаволарда дам олиш, тунаш, қуёш нурлари ҳамда тез оқар зилол сувларда чўмилишни таъминлайди. Бу эса нафас олиш, қон айланиш, овқатни ҳазм қилиш аъзоларнинг иш фаолиятини яхшилаб, сиҳат-саломатликка йўллайди.







    1. Download 394 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling