Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантириш ва такомиллаштириш


Download 394 Kb.
bet19/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
401-14

Ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантириш ва такомиллаштириш, янги ҳаракат турларига ва ҳаракат фаолиятига ўргатиш. Мактабнинг жисмоний маданият дастури мазмуни шундай тузилганки, ўқувчилар жисмоний маданият дарсларида, уйда, жисмоний маданият тўгаракларида ва спорт тўгаракларида мунтазам шуғулланиб, юриш, югуриш, улоқтириш, тирмашиш, мувозанат сақлаш каби ҳаётий зарур ҳаракат кўникмаларини системали тарзда эгаллай борадилар. Санаб ўтилган барча тадбирлар болаларни хар томонлама жисмоний ривожланишига, уларни меҳнатга тайёрлашга ёрдам беради. Ўқувчиларда ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантиришда уларни жинси, ёши ва жисмоний тайёргарлиги ҳамда шахсий қобилиятига қараб ёндашиш зарур.
Жисмоний фазилатларни такомиллаштириш. Тезкорлик, куч, эпчиллик ва чидамлилик ҳамда эгилувчанлик ҳар бир киши учун зарур бўлган сифатлардир. Улар болаларда ҳаракат кўникмаларининг шаклланиши билан узвий боғлиқдир. Жисмоний машқларни қисқа ёки узоқ вақт давомида турли суръатда, турли мураккабликлар билан ўтказиш юқоридаги сифатларнинг ривожланишига ёрдам беради. Жисмоний фазилатларни бир-бирига мувофиқ ҳолда ривожлантириш. Машғулотларни шуғулланувчилар шахсий қобилиятларига мувофиқ ташкил этиш ҳамда ўқувчиларни спорт турларига жалб этиш.
Аҳлоқий ва эстетик сифатларни тарбиялаш. Ботирлик, қатъийлик, интизомлилик, жамоатчилик, дўстлик ва ўртоқлик ҳиссини, маданий хулқ кўникмаларини, меҳнатига ва ижтимоий мулкка муносабатни тарбиялаш. Жисмоний тарбиянинг бутун жараёни бундай қимматли аҳлоқий ва иродавий сифатларни тарбиялашга ёрдам беради. Кўпчилик жисмоний машқлар, ўйин ҳаракатлари довюраклик ва дўстлик ҳисларини тарбиялашга ёрдам беради. Шунингдек, болаларда Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, ҳис-туйғуларни шакллантириш ва тарбиялаш.
Тўғри қоматни шакллантириш. Турганда ва юрганда қоматни тўғри тутиш кўникмаларини шакллантириш. Қоматни тўғри шакллантириш мураккаб ва узоқ давом этувчи жараёндир. Шундай экан, бу соҳада ижобий натижаларга эришиш учун бола ўтирганда, тик турганда, юрганда қоматини тўғри тутиши ҳақида ғамҳўрлик қилиш зарур; жисмоний машқларни кенг қўллаш керак; жисмоний маданият дарслари мазмунига албатта қоматни яхшилашга оид машқларни, машғулотларгача бўлган гимнастикани, жисмоний маданият вақтларини, бадан тарбияни киритиш, ўқувчиларга уйга тегишли вазифалар бериш керак.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling