Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг
Download 394 Kb.
|
401-14
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаси
Ташкилий тадбирлар
Жамоаларда туристик саёҳатларни мазмунли ва кўнгилдагидек ўтказиш учун қуйидагиларга амал қилиш лозим бўлади: Сайёхлик бўйича машғулотларни режали асосда ташкил қилиш. Кундалик режим қоидаларини сайёхларга сингдирб бориш. Сайёхлик юришларида машқ қилиш ва жисмонан чиниқиш. Йўналишни аниқ белгилаш ва уни чуқур ўрганиш, аниқлаш. Тегишли йўл харажатлари режалаштириш. Ўқувчилар билан сайёхлик юришларни тўла таништириш, ўргатиш. Ўзаро ҳурмат, маҳаллий кишилар меҳнатини улуғлаш, этика нормаларига тўла амал қилиш. Белгиланган жойларда фойдали меҳнат қилиш, тарихий воқеалар ёки фактларни аниқлаштириш шошма-шошарликка йўл қўймаслик. Саёҳат давомида барча қатнашчилар руҳини кўтариш, фаоллик кўрсатганларни ўз вақтида рағбатлантириш, ҳисобларни поход ва экскурсия жараёнларида тузиш, барча ишларни қайд этиб бориш. Саёҳат учун зарур воситаларни бирга олиб юриш, уларни эҳтиёт қилиш. Саёҳатда мусиқа асбоблари, радио, телефон, магнитафон, фотоаппарат, бинокл бўлишига эришиш зарур. 3.Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбиянинг мақсади ва вазифаси Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия жараёнлари, жисмоний тарбия тадбирлари ўқувчиларини жисмоний ривожлантириш, соғломлаштириш ва ҳаёт фаолиятига тайёрлашдан иборат бўлади. Жисмоний тарбия жараёнлари ўқувчиларни барча синф босқичларида ташкил этилади. Жисмоний тарбияни ташкил этишда таълим муассасанинг педагогик жамоаси жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мураббийларнинг роли катта. Умумтаълим мактабларида жисмоний тарбия тадбирлари эрталабки бадантарбия, жисмоний тарбия дарслари спорт тўгаракларидаги машғулотлар, спорт мусобақалари ва байрамлар ҳамда дам олиш кунлари ва таътилларда олиб бориладиган туризм машғулотлари ҳисобланади. Жисмоний тарбия тадбирларида ўқувчилар ҳаётий зарур ҳаракатлар юриш, югуриш ҳамда сакраш ва улоқтириш, тирмашиб чиқиш машқларни бажариб ҳаракат малака ва кўникмалари шакллантирилади. Жисмоний тарбия воситалари бўлиб ҳисобланган жисмоний машқлар ва табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари ҳамда гигиеник воситалар ёрдамида ижобий ўзгаришлар содир бўлади ва организм соғломлашади. Жисмоний тарбия дарслари ўқувчиларни жисмоний ҳаракатларга ва спорт турларининг техникаси ва тактикасига ўргатиш вазифаларини бажаради. Жисмоний тарбия дарслари синф босқичларига мувофиқ турли шаклларда ташкил этилади. Бошланғич синфларда жисмоний тарбия дарслари ҳаракатли ўйинлар, гимнастика ҳамда енгил атлетика машқларидан иборат бўлади. Бошланғич синф ўқувчиларининг жисмоний тарбия тадбирлари болаларни жисмоний ҳаракатларга бўлган эҳтиёжини қондириш, уларни кўпроқ ҳаракатлар бажаришга жалб этишдан иборат бўлади. Ўрта синфларда жисмоний тарбия дарслари спорт ўйинлари, гимнастика, енгил атлетика ва кросс машғулотларидан ташкил топади. Болаларни спорт турлари бўйича техник ва тактик тайёргарликларни амалга ошириш ҳамда жисмоний фазилатларини ривожлантиришга қаратилган бўлади. Юқори синф ўқувчиларини жисмоний тарбия дарслари спорт ўйинлари, спорт турлари, гимнастика ҳамда сузиш ва ритмик гимнастика машғулотлари шаклларда ўтказилади. Шунингдек юқори синф ўқувчилари академик лицей талабалари ва касб ҳунар коллежлари талабалари билан ҳам жисмоний тарбия дарслари жараёнларида касбга йўналтириш, касбий жисмоний тайёргарлик амалга оширилади. Дам олиш кунлари ва таътилларда ўтказиладиган машғулотларда ўқувчиларни соғломлаштириш ва жисмоний ривожлантириш вазифаларини амалга оширади. Табиат қўйнида бўлиш, тоза ҳаводан нафас олиш, табиий сув ҳавзаларида чўмилиш, қуёш нурларида тобланиш бола организмига соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади. Сафарлар ва саёҳатлар давомида болалар юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш, осилиш ва ошиб ўтиш каби жисмоний ҳаракатлар бажариб жисмоний фазилатлари ривожланади. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний тарбия тадбирларида жисмоний ривожлантириш жараёнлари жисмоний ҳаракатлар ва жисмоний машқлар бажариш ёрдамида ташкил этилади. Жисмоний ривожланиш даражалари болаларнинг тана тузилишидаги ижобий ўзгаришлар бўй ўсиши, вазн ортиши, ўпканинг тириклик сиғими кенгайи ҳисобига кўкрак қафасини айланасини ортиши, мускул кучини ортиши муносабати билан тана қисмлари мускулларнии шаклини ўзгариши, юрак қон-томир тизими ва бошқа органларнинг жисмоний юкламаларга чидамлилиги ортишида намоён бўлади. Ўқувчиларни жисмоний ривожланишини ташқи кузатувда аниқланадиган натижалар тана тузилишини ижобий ўзгаришида деб белгилаш мумкин. Шунингдек ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши жисмоний фазилатлар куч, чидамлилик, тезкорлик, чаққонлик ва эгилувчанлик сифатларини ривожланганлиги билан баҳоланади. Жисмоний фазилатларни баҳолаш, жисмоний тайёргарликни баҳолаш мезонлари, Алпомиш ва Барчиной тест синовлари орқали ўтказилиши мумкин. Куч фазилатини ривожланганлик даражаси динамометрларда ёки куч машқларини бажариш билан баҳоланади. Чидамлиликни баҳолашда узоқ масофага югуришлар ва кросс югуришлар бўйича синовлар ўтказилади. Тезкорликни баҳолаш учун эса қисқа масофага югуришлар, эстафета югуришлар ва моккисимон югуришлар бўйича синовлар топширилади. Чаққонликни аниқлашда спорт ўйинлари турларига мувофиқ бўлган машқларни бажариш талаб этилади. Эгилувчанлик сифати тана қисмларининг бўғимлари ҳамда умуртқа поғонасининг эгилувчанлигини аниқлаш машқлари бажарилади. Жисмоний тарбия жараёнлари жисмоний тарбия тадбирлари ёрдамида ўқувчиларни соғломлаштириш, жисмоний ривожлантириш ва ҳаёт фаолиятига тайёрлашдан иборат бўлади. Жисмоний тарбия жараёни педагогик жараён бўлиб ҳисобланади. Жисмоний тарбия машғулотлари болаларнинг ёши, жинси ва жисмоний тайёргарликларга мовофиқ ташкил этилиши керак. Шу билан бирга жисмоний тарбия тадбирларда ўқувчиларни жисмоний қобилиятларини ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш ҳам мақсадга мувофиқдир. Жисмоний тарбия жараёнларида ижобий натижаларга эришиш учун машғулотлар мунтазам ташкил этилиши керак. Шунингдек машғулот жараёнларида ўқувчилар онгли ва фаол иштирок этишини таъминлаш. Уларни жисмоний ҳаракат ва кўникмаларини шакллантиришга катта ёрдам беради. Жисмоний ривожланиш даражаси ўқувчиларни жисмоний тайёргарликлари даражасини белгилайди. Жисмоний тайёргарлик машғулотлари жисмоний қобилиятларни шаклланганлиги ҳамда шахсий хусусиятлар мувофиқ ҳолатда ташкил этиш машғулотларда кўплаб самараларга эришиш мумкин. Жисмоний тарбия ўқитувчилар ва мураббийлар жисмоний тарбия тадбирларида ва спорт машғулотларида ўқувчилар ва шуғулланувчиларнинг шахсий хусусиятларига мувофиқ ёндашишлари ҳамда жисмоний ҳаракатларни бажариш техникасини тўлиқ эгаллашига эришиш машғулот жараёнларини услубий тўғри ташкил этилишини таъминлайди. Жисмоний тарбия бошқа тарбиялардан ўзининг амалий услубларига эга бўлиши билан фарқланади. Хар бир жисмоний машқ ва жисмоний ҳаракатлар ўқитувчи ва мураббий томонидан бажариб кўрсатилиши ва ўқувчи ҳамда шуғулланувчилар уларни амалда бажариб такрорлаши лозим. Жисмоний ҳаракат ва машқларни амалий бажаришда устозлар хатолар ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беради. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнларида болаларнинг жисмоний фазилатлари куч, чидамлилик, чаққонлик, тезкорлик ва эгилувчанлик сифатлари ривожланиб боради. Бунинг учун машғулотларда жисмоний юкламалар таъсирини орттириб бориш керак. Жисмоний юкламалар таъсири ортиб боришига мувофиқ жисмоний фазилатлар ҳам ривожланиб боради. Бир хил таъсирга эга бўлган жисмоний юкламаларни бажариш ва жисмоний юкламалар таъсирини орттирмаслик жисмоний фазилатларни ривожлантира олмайди. Жисмоний тарбия жараёнлари шағулланувчиларни организмни соғломлаштириш ва жисмоний ривожланиши таъминлайди. Бу жараён машғулотлар мунтазам ташкил этилгандагина амалга ошади. Жисмоний тарбия тадбирлари ва спорт машғулотларини сабабсиз тўхтаб қолиши ҳамда шуғулланувчини машғулотларга иштирок этмаслиги жисмоний ҳаракатлар ва жисмоний машқларни бажаришда хато ва камчиликлар содир бўлишига олиб келади. Шунинг учун шуғулланувчилар машғулотларда мунтазам иштирок этиши қолдирилган машғулот учун мустақил шуғулланиши талаб этилади. Жисмоний юкламалар таъсири бажариладиган ҳаракатлар ва машқларнинг миқдори, ҳажми ва суръати ўзгариши билан белгиланади. Жисмоний машқларни ва ҳаракатларни бажариш сонини ортиб бориши жисмоний юкламанинг миқдорини белгилайди. Жисмоний машқлар ва ҳаракатларни бажаришга ажратилган вақтни ортиши эса жисмоний юклама ҳажмини кўрсатади. Жисмоний машқлар ва ҳаракатларни бажариш темпи ва ритмини ортиб бориши жисмоний юкламалар таъсири суръатини кўрсатади. Жисмоний тарбия жараёнлари оддийдан мураккабга қараб интилиш, машғулотлар жараёнларида ўқувчиларни ёши, жинси, шахсий хусусиятлари ва жисмоний тайёргарликларини ҳисобга олиш билан бирга жисмоний тарбия ўқитувчилари ва мураббийлари касбий маҳоратларига ҳам боғлиқ. Шунингдек жисмоний тарбия жараёнларини самарали ташкил этишда табиатнинг соғломлаштиривчи кучлари ва гигиеник қоидаларини ҳам аҳамияти катта. Спорт иншоотлари ва спорт залларини замонвий талабларга жавоб бериши спорт жиҳозларини яроқлилиги, қулайлиги ва замонавийлиги ҳам машғулотларни самарали ташкил этишга катта ёрдам беради. Ўқувчилар жисмоний тарбияси уларни жисмоний ҳаракатларини амалга оширишнинг ташкил этилган педагогик жараёнидир. Мактабдаги жисмоний тарбияга оид ишлар ўқувчилардан хаваскорликни, ташаббускорликни, уюшқоқликни талаб қиладиган жуда хилма-хил шакллари билан фарқ қилади. Улар ўқувчиларда ташкилотчилик кўникмалари, фаоллик, топқирликни тарбиялашга ёрдам беради. Download 394 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling