Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Download 394 Kb.
bet20/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30
Bog'liq
401-14

Ўқувчиларда ташкилотчиликни тарбиялаш, жисмоний маданият фаолиятини тайёрлаш. Мактабда оммавий жисмоний маданият ва спорт ишларини муваффақиятли олиб бориш, жисмоний маданият дарслари ҳамда синфдан ташқари машғулотларни тўлақонли ўтказишда ўқувчилар жисмоний маданият фаолиятининг ўқитувчига доимий ёрдам зарур. Синфларда ўқувчилар орасида жисмоний маданият ташкилотчилари, спорт тўгаракларида жамоа сардорлари, гуруҳ бошлиқлари сайланади. Улар фаол спортчи ўқувчилар ичидан танланади. Мактабда спорт тадбирларини ташкил этиш ва бошқаришда жисмоний маданият жамоасига яқиндан ёрдам берадилар. Шунингдек, ўқувчиларни спортга жалб этиш ва жисмоний тарбияга қизиқишларини орттиришда катта роль ўйнайди.
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларга жалб этиш. Мактабда жисмоний тарбиянинг вазифаси болаларни фақат мактабдагина эмас, балки уйда ҳам жисмоний машқларни системали равишда бажаришга одатлантириб боришдан иборат. Бу муҳим вазифани амалга ошириш учун болалар билан олиб бориладиган барча машғулотларни жонли, ўрганиладиган материалнинг мазмуни ва шаклини қизиқарли, ҳаяжонли қилиш, машғулот раҳбарининг самимий муомаласи остида ўтказиш, шуғулланувчилар ўзаро дўстона ҳамкорлик қилишлари учун шароит яратиш зарур. Ўқувчиларни шахсий қизиқишлари ва жисмоний қобилиятларига кўра уларни спорт турлари билан шуғулланишга жалб этиш. Шунингдек, яшаш жойлари, мактаблар, спорт тўгаракларга умумий жисмоний тайёргарлик ва спорт машғулотларни амалга ошириш.
Мактабда жисмоний тарбия ишларини ташкил этиш. Мактабдаги ҳамма ходимлар ўқувчиларни жисмоний тарбиялашни ташкил этишнинг мақсади, вазифалари, мазмуни ва шаклларини тўғри тушунишлари, амалий ишларда ўз кучига яраша қатнашишлари, ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида жисмоний маданият ва спортни фаол тарғиб қилишлари лозим.
Жисмоний тарбия ўқитувчилари қуйидаги вазифаларни бажаришлари шарт:
дарс юксак даражада ўтишини таъминлаш ва тегишли синф жисмоний тарбия дастурини тўлиқ бажариш;
шифокор билан биргаликда ўқувчиларни тиббий текширувидан ўз вақтида ўтказиб бориш ва ўз ишларида тиббий текшируви натижаларини ҳисобга олиш;
дарс ўтказиладиган жойларнинг тегишли санитария-гигиена ҳолатида сақланишини таъминлаш;
болаларнинг ҳаммаси жисмоний машқлар билан қулай кийимларда шуғулланишларга эришиш;
жисмоний тарбия бўйича синфдан ташқари ишларни уюштириш ва ўтказишда иштирок этиш ҳамда унга ўқувчиларни кенг жалб қилиш;
болаларни жисмоний тарбиялашнинг аҳамияти хақида ота-оналар ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш;
болаларни жисмоний тарбиялаш соҳасидаги билимларини мунтазам ошириб бориш;
ўқувчиларни жисмоний маданиятга қизиқтириш ва уларда жисмоний машқлар билан мунтазам шуғулланиш одатларни шакллантириш.
Ўқитувчилар ўз малакаларини ошириб бориш учун тажриба алмашадилар, бир-бирларининг дарсларини таҳлил этишни ташкил этадилар. Мактабда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этишда асосий вазифаларни жисмоний маданият жамоаси амалга оширади. Жисмоний маданият жамоасига мактаб директори раҳбарлик қилади. Шунингдек у ва директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари мактабдаги барча жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини бошқаради. Жисмоний тарбия ўқитувчилари жисмоний тарбия дарслари ва кун тартибидаги жисмоний тарбия тадбирларини ўтказадилар. Жисмоний тарбиядан фаол спортчи ўқувчилар ҳамда ёшлар жамияти аъзолари ва раҳбарлари жисмоний тарбия тадбирлари ва спорт мусобақалари, байрамларини ташкил этишда, сайрлар, экскурсия ва туризм, сайёҳлик юришлари ўтказишда жисмоний тарбия ўқитувчиларига яқиндан ёрдам берадилар. Шу билан бирга спортчи ўқувчилар бошқа ўқувчиларни спортга жалб этиш ва жисмоний тарбияга қизиқишларини орттиришда муҳим рол ўйнайдилар.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling