Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Мактабда ўқувчилар жисмоний тарбиясининг мақсади


Download 394 Kb.
bet18/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30
Bog'liq
401-14

Мактабда ўқувчилар жисмоний тарбиясининг мақсади:

  1. Соғломлаштириш.

  2. Ҳар тамонлама етук инсон қилиб тарбиялаш.

  3. Ватан мудофаасига ҳамда меҳнатга тайёрлаш.

Ўқувчиларни соғломлаштириш жисмоний тарбиянинг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, чиниқтириш, жисмоний ривожлантириш, ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш бўйича Жисмоний тарбиянинг асосий вазифалари белгиланади:
Соғлиқни мустаҳкамлаш жисмоний тарбия машғулотларини имкони борича тоза ҳавода ўтказиш ёки спорт залларини тоза ҳаво билан таъминланишини ташкил этиш. ўқувчиларни тўғри жисмоний ривожлантиришга ва чиниқтиришга ёрдам бериш. Табиат омиллари сув, қуёш, ҳаво таъсирида ўқувчиларни соғлигини мустаҳкамлаш, чиниқтириш ҳамда организмни касалликларга чидамлилигини орттириш. Ўқувчиларни сув муолажалари, сузиш ва чўмилиш машғулотларини олиб бориш ҳамда қуёшга тобланиш тадбирларини бошқариш. Бу тадбирларни сайрлар, экскурсиялар ва туризм машғулотларида амалга оширилади. Бу вазифа мактабдаги барча жисмоний маданият ва спорт ишларининг энг муҳим ҳисобланади. У ҳар бир ўқитувчининг, педагоглар жамоасининг диққат марказида бўлиш керак. Ўқувчилик даври болаларнинг тез ўсиш ва жисмоний ривожлантириш давридир. Шунинг учун мактаб ўқувчиларининг жисмоний жиҳатдан нормал ривожланиши учун иложи борича кўпроқ куч сарфлаш керак. Ўқувчиларнинг уйғун ривожланишида қомат муайян аҳамиятга эга. Барча ички органларнинг тўғри ривожланиши ва нормал ишлаши қомат билан боғлиқдир. Соғликни мустаҳкамлаш ва организмни чиниқтиришда табиатнинг табиий омиллардан кенг фойданилади.
Жисмоний машқлар ва спортга оид махсус билимлар бериш, уларга гигиеник билим ва кўникмаларни сингдириш. Бу вазифа ўқувчиларга жисмоний машғулотларнинг фойдаси хақидаги, гигиеник қоидаларга, шунингдек, дастурда кўзда тутилган барча жисмоний машқларни тўғри бажариш қоидаларига риоя қилиш хақидаги зарур билимларни беришдан иборат. Буларнинг ҳаммаси болалар соғлигини мустаҳкамлашга, уларнинг гигиена қоидаларини билишлари ва уларга амал қилишларига бевосита даҳлдор бўлиб, бунга мактаб, оила, жамоатчилик ҳамда болаларнинг ўзларининг биргаликдаги ҳаракат билан эришилади. Жисмоний машқларга ва спорт машқларига жисмоний тарбия дарслари, кун тартибидаги тадбирлар ҳамда тўгарак машғулотларида ўргатилади. Унинг натижасида болалар жисмоний ривожланиши таъминланади. Шунингдек, ўқувчиларда спортга қизиқишлар шакллантирилиб, спорт турларига жалб этилади.

Download 394 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling