Мавзу: Таълим муассасаларида жисмоний тарбия тадбирларининг


Жисмоний тарбияда мактабдан ташқари ишлар


Download 394 Kb.
bet15/30
Sana10.01.2023
Hajmi394 Kb.
#1087519
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
401-14

Жисмоний тарбияда мактабдан ташқари ишлар. Жисмоний тарбияга оид мактабдан ташқари ишларга Болалар ва Ўсмирлар Спорт Мактаби, Олимпиада Захиралари Спорт Мактаби, Спорт Маҳоратини Ошириш Мактабларида спорт турлари билан шуғулланиш машғулотлари киради. Бу муассасаларда ўқувчилар спорт турлари бўйича махсус тайёргарликлар кўрадилар. Спорт турлари бўйича ихтисосликка эришадилар. Спорт турлари бўйича техник, тактик ва жисмоний тайёргарлик, умумий ва махсус тайёргарлик ўтадилар. Шунингдек, жисмоний тарбиядан мактабдан ташқари ишларга шаҳар ва вилоят халқ таълим бошқармаси, Болалар спортини такомиллаштириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этиладиган мактаблар ўртасидаги ҳар хил спорт мусобақалари ва байрамлардаги беллашувлар, ўртоқлик учрашувлари киради. Бундай мусобақалар ўқувчилар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик туйғуларини тарбиялайди.
Болаларнинг бўш вақтларини жисмоний тарбия билан ўтказиш учун уларнинг ихтиёрий ҳаракатланиши таъминланади. Бу тадбирлар оилада ва маҳаллада ташкил этилади. Жисмоний тарбия тадбирларини оилада ва яшаш жойларида умумий жисмоний тайёргарлик, спорт ва ҳаракатли ўйинлар, мусобақалар ва беллашувлар шаклида ташкил этилади. Бу тадбирларга ота-она, оиладаги катталар, яшаш жойларида маҳалла оқсоқолининг жисмоний тарбия бўйича ёрдамчиси раҳбарлик қилади. Шунингдек, оилада ва яшаш жойларида ижтимоий фойдали меҳнат ҳам жисмоний тарбия шаклларидан ҳисобланади. Уй хўжалиги ва дала ишларида, маҳаллани ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ҳашар ишларида ёшларни фаол иштирок этиши уларни жисмоний ривожлантириш билан бирга аҳлоқий фазилатлари, жамоатчилик, ҳамкорлик, дўстлик ва ватанпарварлик туйғулари тарбияланади.
Мустақил машғулотлар: Болаларнинг бўш вақтларини жисмоний тарбия машғулотлари билан ўтказиш учун уларнинг ихтиёрий ҳаракатланиши таъминланади. Бу тадбирлар жисмоний машқлар ва ҳаракатлар билан шуғулланиш малака ва кўникмаси шакллангандан сўнг мустақил машғулотлар шаклида ўтказилиши мумкин. Болаларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларининг мустақил шакли мазмунини умумжисмоний тайёргарлик машқлари, умумривожлантирувчи машқлар, жисмоний фазилатларни ривожлантириш машқлари, буюмлар, жисмлар ва спорт жиҳозларидаги машқлар, спорт ва ҳаракатли ўйинлар шаклида ўтилиши мумкин. Табиат қўйнига сайрлар, сунъий ва табиий сув ҳавзаларида чўмилиш ҳамда қуёшда тобланиш муолажалари ҳам мустақил машғулотлар шаклида ташкил этилиши мумкин.
Жисмоний тарбияга оид мактабдан ташқари ишларга мактаб директори, тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари жамоаси, ота-оналар, маҳалла оқсоқолининг жисмоний тарбия бўйича ёрдамчиси бошчилик қиладилар. Улар ҳар бир ўқувчини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини ташкил этишлари ва назорат қилиб боришлари ҳамда рағбатланитириб туришлари шарт.
Кўпгина мактабларда барча спорт турлари каби туризм бўйича ҳам тўгараклар, секцияларташкил қилинган. Ўлкани ўрганиш, турли коллекция тўплаш бўйича маҳсус кабинетлар ташкил қилинган. Бу кабинетлар ҳузурида тўгараклар мавжуд.
Мамлакатимизнинг туристик ҳаракатининг бошланғич асоси ана шу тўгараклардир. Мактабларда туризм бўйича тўгарак ташкил қилиш формаси бошқа турлари каби, аввало, ўқувчилар билан туризм тўғрисида суҳбат ўтказиш, улар билан кичик саёҳат уюштириш, туризм тўғрисида ўқувчилар йиғилиши, деворий газеталарда тарғибот ишларини ташкил қилишдан бошланади. Натижада, қисқа вақт ичида походларга қизиқтирувчилар сони кўпаяди. Шу тариқа тўгаракка асос солинади. Ўтказиладиган саёҳатлар режаси тузилади. Тематик режалар география, тарих, она тили, адабиёт ўқитувчилари ҳамда ўқувчилар ташкилотлари билан ҳамкорликда тузилади. Бу ишларга асосан жисмоний маданият ўқитувчилари раҳбарлик қилади. Секция журнали ташкил қилиниб, ундаги барча талаблар бажарилиб борилади.
Сайёхлик тўгараклари ўз мактаб атрофи, туман миқёсида турли саёҳатлар уюштиради. Тажриба ва малака орттирилгач, тўгарак ўз секциясини ташкил қилиш мумкин.
Секциянинг иш формаси тўгараклардагидек бўлади. Лекин, бунга машғулотларнинг мазмуни, формаси, талаблари шуғулланувчилар учун кенгроқ, тўлароқдир. Секция дам олиш кунлари, таътил пайтлари бир кунлик ва кўп кунлик туристик походлар ташкил қилинади.
Умумтаълим мактабларидаги туристик тўгарак ва секциялар кўнгилли туризмнинг асоси ҳисобланади. Болалар уйларида барча спорт, фан тўгараклари каби туризм бўйича ҳам тўгарак ёки секция ташкил қилинади.
Инсоният оламида соғлиқни сақлаш, чиниқтириш ва умрни узайтиришда ижтимоий-тарбиявий жараёнлар асосий ўринда туради. Бу жараёнлар бола туғилган дақиқалардан бошланиб, то унинг узоқ умр кўришларида мақсадли фойдаланилади. Ижтимоий-тарбиявий жараёнларда-таълим, меҳнат, касб-ҳунар ўрганиш, ватан туйғусини ҳис этиш каби инсоний фазилатлар тамалга оширилади.
Инсон саломатлигини тарбиялаш, жисмоний жиҳатдан чиниқтиришда, айниқса, ўқувчи ёшлар ва талабаларнинг маънавий ҳамда жисмоний баркамоллигини ўстиришда жисмоний тарбия машқлари устувор эканлигини инкор этиб бўлмайди.
Маълумки жисмоний тарбиянинг муҳим таркибий қисми туризм ҳисобланади. Саёҳатларнинг ижтимоий-тарбиявий хусусиятларини ўрганиш ва билишдан олдин, унинг энг зарур турлари билан яқиндан туриб мантиқий жиҳатдан танишиш мақсадга мувофиқдир.
Муқаддимада саёҳат тушунчаси қисман ифода этилди. Шундай бўлсада, бу ўринда кўпроқ пиёда юриш саёҳатлари билан боғлиқ фаолиятлар акс эттирилади.
Туризм-саёҳат пайтида “тур” ўрнатиш деган маънони билдиради. Тоғ, адирлар ва узоқ масофаларга саёҳат қилиш, охирги манзилга белги бўлиб келиш ёки чўққига чиққанликни билдириш учун бирон белги қўйишни англатади.
Туризм шакл жиҳатдан экскурсия ва саёҳатлардан иборатдир. Экскурсия асосан бирон эътиборга молик жойларга, қисқа ва узоқ муддат билан уюштирилади, яъни боғча болалари, мактаб ўқувчилари, талабалар ва аҳоли билан ўзларининг истиқомат жойларида ташкил этилади. Узоқ муддатли сайрлар бошқа шаҳарлар, давлатларга ташкил этилиб, бунда уловлардан фойдаланилади. Саёҳатлар эса кўпинча оммавий равишда пиёда юриш билан аввалдан ишлаб чиқарилган йўл бўйлаб ўтказилади. Бунда асосан ўлкани ўрганиш, жисмонан чиниқиш каби ижтимоий-тарбиявий жараёнлар амалга оширилади.
Туризмнинг турлари деганда, пиёда юриш, тоғ таризм, сув туризми, авто-мото туризми, чамалаб топиш кабиларни тушунилади. Таъкидлаш лозимки, мазкур турлар халқаро миқёсда махсус спорт турлари сифатида улар таркибидан жой олган. Демак, туртзмнинг барча турлари ижтимоий-тарбиявий хусусиятларга эга эканлигини эътироф этиш маъқулдир. Шу сабабдан мазкур бўлимда фақат пиёда юриш туризмнинг ижтимоий-тарбиявий ва соғломлаштириш хусусиятлари борасида мазмунлар баён қилинмоқда.
Туризмнинг қайси тури бўлмасин ўзига хос тайёргарлик, ташкил қилиш, керакли буюмлар, воситалар, озиқ-овқатлар билан таъминлаш, юриш қоидаларини билиш ва бошқа кўп фаолиятлар талаб этилади. Бунда айниқса, саёҳат иштирокчиларининг сиҳат-саломатлиги, жисмонан бақувватлиги асосий ўринда туради. Саёҳатлар давомида эса жисмонан чиниқиш, кейинчалик ўз саломатлигини мақсад йўлида ривожлантириб бориш масалалари муҳим аҳамиятга эгадир.
Бундан асосий мақсад-аҳолининг саломатлигини доимий равишда назорат қилиш, зарур жойларда тиббий ва ҳомийлик ёрдамини кўрсатишдан иборат. Бу эса ўз навбатида кишиларнинг ўз саломатликлари учун ҳаракат қилишлари, ўсувчи ёшларнинг ижтимоий камолатини ўстиришга даъват этади. Инсонлар саломатлиги фақат тиббиётгагина боғланиб қолган эмас, Ижтимоий-маданий турмуш шароитда яхши меҳнат қилиш, доимий равишда фаол ҳаракатда бўлиш ва айниқса, бирон спорт тури билан машғул бўлиш, ҳеч бўлмаганда эрталаб ёки бўш пайтларда жисмоний машқлар билан шуғулланишни ҳаётнинг ўзи тақозо этади. Бунда саёҳатларнинг шакллари мазмунлари ва тарбиявий жиҳатлари анча устувор туради.
Касаллик инсонларни танламайди, яъни қайси жойда, ким бўлишидан қатъий назар, ҳатто, гўдаклар, ёш болаларни ҳам аямайди. Бундай ноҳуш воқеликлардан қочиш, унинг олдини олишда тиббиёт қаторида жисмоний жиҳатдан фаол ҳаракатлар яқиндан ёрдам беради.
Кўплаб давлатларда доимий, сурункали давом этаётган касаллик турлари ҳақида ажойиб далилларни келтирилади. Уларнинг баъзи бирлари билан танишиш ҳеч кимга ортиқчалик қилмайди, балки касалликларнинг олдини олиш, жисмоний машқлар, айниқса, туризм билан шуғулланиш йўли орқали саломатликни тиклаш, чиниқтиришга ёрдам бериш мумкин.


  1. Download 394 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling