Меъда ва ичакда овкат хазм булиши. Меъдада овкат хазм булиши


Меъда ширасининг таркиби ва меъдада овкатнинг парчаланиши


Download 189 Kb.
bet2/14
Sana18.06.2023
Hajmi189 Kb.
#1571461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Meda va Ichak

Меъда ширасининг таркиби ва меъдада овкатнинг парчаланиши.
Меъданинг тоза шираси тиник, рангсиз, кислота реакцияли суюкликдир. Кислота реакцияси унинг таркибида хлорид кислота борлигига боглик; одамнинг меъда ширасида 0,4-0,5% HCl бор. Одам меъдасининг тоза ширасида рН 0,9-1,5 га тенг. Меъдада овкат турганда меъда суюклигидаги HCl концентрацияси аксари бироз паст, рН 1,5-2,5 га тенг булади. Бир суткада уртача 2-2,5 л. шира ажралади.
Меъда ширасида оксилларни парчаловчи протеазалар ва ёгларни парчаловчи липаза бор. Меъда шираси жуда юкори протеолитик активликга эга. Пепсинлар (уларнинг бири фундал безлардаги асосий хужайраларда, иккинчиси пилорик безлар хужайрасида хосил булади). Асосий протеолитик ферментларга пепсин А, гастриксин, парапипсин (пепсин В) киради, улар ноактив холда ажралиб НСl таъсирида активланади. Пепсин А оксилларни рН 1,5-2да гидролиз килади. Пепсиногенни бир кисми – 1% конга утиб сийдик оркали уропепсиноген шаклда ажралади. Гастриксин (пепсин С) оксилларни рН 3,2-3,5да парчалайди. Пепсин В (парапипсин) жуда юкори желатиноз таъсирга эга. Меъда ширасини таркибида протеолитик булмаган ферментлар хам бор, буларга лизоцим – бактериоцид хоссасига эга ва меъда липазаси киради. Катта одамни меъда шираси кучсиз липолитик активликга эга. Чакалокларда бу липаза она сутини эмульсияланган ёгини 59%ни парчалайди. Пепсинлар оксилларни факат кислотали реакцияда (рН 4 дан паст булганда) парчалайди. рН нинг пепсинлар максимал актив буладиган икки даражаси: 1,5-2,4 ва 3,4-3,9 бор. рН 5 дан юкори булганда пепсинлар таъсири тухтайди. Бу ферментлар кристалл холда хам ажратиб олинган. Пепсинлар оксилларни турли даражада мураккаб булган полипептидларгача парчалайди.
Пепсинлари меъда безлари инактив холатда – пепсиногенлар шаклида чикаради. Пепсиногенлар меъда ширасидаги хлорид кислота таъсирида актив ферментларга, яъни пепсинларга айланади. Пепсиноген активацияси шундан иборатки, ундан полипептид ажралиб кетади, бу модда эса аргининли булиб, пепсинни фалаж килади.
Меъдада овкат хазм булишида меъда ширасининг хлорид кислотаси мухим роль уйнайди. Хлорид кислота: 1) меъдада пепсинлар максимал актив булаоладиган водород ионлари концентрациясини хосил килади; 2) пепсиногенларни пепсинга айлантиради; 3) оксилларнинг денатурациясига ва букишига сабаб булади ва уларнинг ферментлар таъсирида парчаланишини шу йул билан осонлаштиради; 4) сутнинг ивишига – пепсин ва химозин таъсирида казеиногеннинг казеинга айланишга ёрдам беради; 5) меъда ширасини антибактериал таъсирини таъминлайди; 6) хазм килиш безларини секретор фаолиятини бошкаришида иштирок этади; 7) меъда ва 12 – бармок ичагини мотор-эвакуатор фаолиятини интенсивлигини ва давомийлигини белгилайди.
Ёглар липаза таъсирида глицеринга ва ёг кислоталарига парчаланади. Катта ёшдаги одамларда липаза овкат хазм килишда катта роль уйнамайди, чунки факат эмульсияланган ёгларга таъсир этади.
Полисахаридларнинг огиз бушлигида сулак ферментлари таъсирида бошланган парчаланиши меъдада давом этади. Сулак ферментларининг канча вакт ва нечоглик тез таъсир этиши овкатнинг меъда шираси билан канча тез аралашишига боглик, чунки меъда ширасидаги хлорид кислота сулакдаги птиалин ва мальтазанинг таъсирини тухтатади. Хлорид кислота ейилган овкатнинг ички каватларига жуда секин киради, янги кирган овкат эса илгари кирган овкатнинг уртасига сукилиб кириб колади. Бу ички каватларда полисахаридларнинг сулак таъсирида парчаланиши яна бир неча вакт давом этади. Одамда крахмалнинг анча кисми факат меъдада сулак птиалин таъсирида парчаланади.
И.П. Павловнинг кузатишича, меъда ширасидаги хлорид кислота концентрациясини бир хил, лекин фундал безлар шираси овкатга ва пилорик безларнинг ишкорий ширасига аралашгани учун кисман нейтралланади. Шунинг учун меъда шираси канча тез ажралса, у шунча кам нейтралланади ва унда хлорид кислота ушанча куп булади.
Меъда шиллик пардасининг турли кисмларидан чикадиган ширанинг хазм кучи ва кислоталар микдори бир хил булмайди. Масалан меъданинг кичик эгрилигидаги безлардан ажралувчи шира пепсини ва кислоталарининг куплиги билан фарк килади. Меъданинг шу кисмидаги безлар биринчи булиб шира чикара бошлайди ва секрецияни меъданинг бошка кисмларидаги безларга караганда эртарок тугатади.

Download 189 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling