Меъда ва ичакда овкат хазм булиши. Меъдада овкат хазм булиши


Download 189 Kb.
bet3/14
Sana18.06.2023
Hajmi189 Kb.
#1571461
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Meda va Ichak

Пилорик безлар шираси. Меъданинг пилорик кисмидан чикадиган шира ёпишкок, ишкорий реакциялари куюк суюклик булиб, унда бир талай шилимшик бор.
Меъда буш турганда хам пилорик безлардан соатига бир неча миллилитр шира ажралиб туради. Меъдага тушган овкат пилорус шиллик пардасини механик таъсирлайди ва пилорик безлардан шира ажралишини анча купайтиради. Овкат хазм килишнинг бошидан охиригача пилорик карийб 200 мл шира чикса керак.
Меъда безларининг нохорга ва овкатдан кейин ишлаши. Овкат хазм килиш процессидан бошка вактда – нохорга («оч коринга») ит меъдасининг безлари факат ишкорий шилимшик ва пилорик шира ажратади. Овкат огизга олинганда ёки овкат ейишга алокадор булган куриш, там билиш, хид билиш ва бошка таъсиротлар организмга таъсир килганда эса меъданинг фундал безларидан кислотали шира чикади. Меъда фистуласи булган одамларни текшириш ва клиник кузатишларга караганда, овкат хазм килинмаётганда хам меъдадан деярлик бетухтов равишда кислотали шира оз-оздан ажралиб туради. Одамда меъда ширасининг шундай узлуксиз чикиб туриш сабабли шуки, бир овкат махалидан иккинчи овкат махалигача унча узок вакт утмайди, шунингдек рухий моментлар меъда безларига таъсир этиб туради. Одам овкат егандан кейин меъда секрецияси кескин даражада кучаяди.
Турли овкат моддалари ейилгандан кейин меъдадан ажраладиган шира микдори хам, таркиби хам бир-биридан фарк килади. Павлов усулида меъдача ажратилган итлар устидаги тажрибалар асосан углеводлардан иборат булган нон, асосан, оксиллардан иборат булган орик гушт, оксиллар, ёглар ва углеводлардан таркиб топган сут микдори ва таркиби турлича шира чикишига сабаб булишини курсатди. Гушт истеъмол килингач шира энг куп, нон ва сутдан кейин эса озрок чикади. Бу овкат моддалари ейилгандан кейин меъда безлари секрецияси бошлангунча бир кадар вакт (латент давр) утади, кейин шира ажралиши тез купаяди ва шундан сунг секин-аста камайиб бир неча соат давом этади.
Гуштга ажралган шира таркибида хлорид кислота сут ва нонга ажралган ширадагига нисбатан купрок, ферментлар микдори эса нон ейилгандан кейин ажралган ширада куп булади.
Истеъмол килинадиган овкат муайян микдорда купайтириб борилганда ажралган шира микдори хам овкатга яраша ортади. Овкат микдори купайтирилганда унинг меъдада туриш вакти ва шира ажралиш вакти узаяди.
Ёглар истеъмол килингач меъда безлари секрецияни бир неча соат сусайтириб туради: меъда ширасининг хазм кучи ва кислоталар микдори камаяди, латент даври узаяди, шунингдек секреция вакти хам узаяди. Ёг истеъмол килинганидан бир неча соат кейин меъда секрецияси тормозланиш урнига кузгалади.

Download 189 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling