Методические указания по выполнению


Бажарилган ишни қайд этиш


Download 367.94 Kb.
bet7/9
Sana30.04.2023
Hajmi367.94 Kb.
#1410249
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
bahodir

Бажарилган ишни қайд этиш. Ҳисоб формулалари бажарилди, тормоз масаласини ечиш графиги ҳамда Vдоп(i,‰) эгриси қурилди.


8. Ҳаракатланиш эгри чизиқларини қуриш

.
Барча ҳисоблар ёки эгриларни қуриш солиштирма тезлаштирувчи ва секинлаштирувчи кучлар диаграммаси асосида графикнинг абсцисса ўқи V(S) остида кўрсатиладиган берилган йўл профилини ҳисобга олган ҳолда бажарилади. Ҳисоблар аналитик усул ёрдамида бажарилгандан сўнг 5-жадвалда келтирилган масштабларда поезднинг ҳаракатланиш графиклари V(S) ва t(S) қурилади.


Ҳисобларни бажаришда ва ҳаракатланиш эгриларини қуришда қуйидаги шартларни эътиборга олиш зарур:
1. Ҳаракатланиш тенглигини интеграллашда поезд моддий (жисмоний) нуқта сифатида кўриб чиқилиб, унда поезднинг тўлиқ оғирлиги йиғилган. У поезднинг ўртасида жойлашган. Ҳисобларда электровознинг тортиш хусусиятлари ва қувватидан имкон қадар тўлиқ фойдаланишга интилиш зарур.
2. Ҳаракатланиш тезлиги электровознинг максимал тезлигидан, шунингдек йўл профилининг ҳар бир элементи учун тормозлар бўйича рухсат этилган тезлигидан ортмаслиги зарур. V(S) эгри чизиқни қуришда тасодифан ушбу тезликдан ортиб кетмаслик учун ҳар бир тушиш қиялигида ва горизонтал участкада ҳаракатланишнинг рухсат этилган тезлигини кўрсатиш мақсадга мувофиқ.
3. 40 ёки 50 км/с га тенг (топшириққа қаранг) чекланган тезликда муайян элементда эгри чизиқни қуришда поезднинг нафақат оғирлик маркази, балки унинг бош ва дум қисмларининг берилган тезликдан ошмаган ҳолда элементдан тўлиқ ўтишини ҳисобга олиш зарур. Бунинг учун элемент бошида эмас, балки поезд узунлигининг ярмига тенг бўлган элемент ва поезд орасидаги масофада рухсат этилган тезликда ҳаракатланиш (бунда эгри чизиқни тескари қуришдан фойдаланиш қулай) ҳамда элементдан бевосита ўтиб кетгандан сўнг эмас, балки элементдан сўнг поезд узунлигининг ярмига тенг масофада тезликни ошириш зарур.
Поезд узунлиги таркибнинг оғирлиги mc (массаси), таркибдаги вагонларнинг фоиздаги нисбати, ҳар бир турдаги вагоннинг массаси ва узунлигидан келиб чиқиб аниқланади.
Курс ишида қуйидаги қийматларни қабул қилиш мумкин: 8 ўқли вагон узунлиги l8 = м; 4 ўқли вагон узунлиги l4 = м, электровознинг битта 4 ўқли секцияси узунлиги lc = 16,5 м, битта 6 ўқли электровоз узунлиги ВЛ80 - lэ = м.
Чегараланган тезлик жойига кириш икки хил вариантда бажарилиши лозим: тормозлардан фойдаланган ҳолда (асосий вариант) ҳамда салт юришда (тескари қуриш орқали).
4. Б оралиқ станциясида тезлик эгриси икки марта қурилади: тўхташ билан ҳаракатланишда ва тўхтовсиз ҳаракатланишда. Шунга мос ҳолда иккита вақт линияси t(S) бўлиши лозим. Вақт эгрилари асосида ҳаракатланишнинг иккала режими учун поезднинг секинлашиш ҳолатида тезлашишга сарфланган вақт йўқотишларини тўхтовсиз ҳаракатланишга нисбатан баҳолаш зарур.
5. Поезднинг станция бекатида тўхташидан олдин тормозлашида тезлик эгриси тескари тартибда қурилади – V = 0 да станция ўқидаги тўхташ жойидан, то салт юришдаги тормозлашдан олдин ҳаракатланиш эгриси билан кесишиш жойигача. Агар тормозлашдаги тезлик эгриси тортиш режими учун қурилган тормозлашдан олдинги эгри билан кесишган бўлса, кесишув жойигача 400 ÷ 500 м қолганда, тортиш режимидан салт юришга ўтиш ҳамда тормозлашдаги эгри билан кесишувга қадар линия кесимларини қуриш зарур.
6. Поезд юриш режимининг ўзгариши жойларидаги тезлик эгрисида (ПВ ёки МҚ, КҚ1, КҚ2 ва ҳ.к. тавсифларига ўтиш, салт юришга ўтиш, тормозларни ёқиш ва қўйиб юбориш) ҳарфлар билан белгилар қўйиш лозим. Ушбу белгилар йўлнинг турли нуқталарида электровознинг иш режимини аниқлашда қўлланади.
7. МПС усули ёрдамида V(S) эгриларни қуришда тезлик интерваллари қуйидаги қийматлардан ортмаслиги зарур: тортиш режимида V = 0 дан Vp - 10 км/с гача, катта тезликларда – 5 км/с; салт юриш ва тормозлашда 10 км/с деб қабул қилиш мумкин.
Тезликнинг ҳар бир интервалида солиштирма тезлаштирувчи ва секинлаштирувчи куч катталиги ўртача тезликда олинади (5 км/с да - V = 0 дан V = 10 км/с гача ва ҳ.к.). Кўтарилиш ёки тушиш жойи мавжуд бўлганда, солиштирма тезлаштирувчи ва секинлаштирувчи кучлар графиги координатасининг боши ҳисобида кўтарилиш ёки тушиш катталигига сон жиҳатдан тенг бўлган солиштирма куч катталигига мос ҳолда чапга ёки ўнгга силжийди (бунга кўтарилиш жойида Н/кН ҳисобидаги wi солиштирма қўшимча қаршилик, ҳисобидаги кўтарилиш катталигига сон жиҳатдан тенглиги боис рухсат берилади).
Тўғриланган йўл профили элементи чегарасига яқинлашишда, V(S) линияси V нинг танланган қийматида элемент чегарасидан ташқарига чиқиши мумкин, бунда нишаблик ўзгариши ҳисобига тезлаштирувчи куч бошқа қийматга эга бўлади, бу қиймат эса графикни қуришда инобатга олинмаган. V(S) линиясининг олинган кесимини элемент чегарасида қолдириш мумкин эмас, боиси тезликнинг биринчи
ва охирги қийматлари ўртасидаги энг кичик тафовутда ўртача тезлаштирувчи куч V интервалида қабул қилинган кучга тенг бўлмайди, ушбу ҳолатда V1 интервалининг шундай қийматини топиш лозимки, бунда поезд элемент охирида танланган интервалнинг сўнгги тезлигига тенг тезликка эга бўлиши зарур.
8. Давомли тушиш қияликлари бўйлаб ҳаракатланишда тормоз масаласини ечиш натижасида олинган рухсат этилган тезликлардан ортиб кетмаслик учун салт юриш ва тормозлаш режимларини қўллаш лозим. Тушиш қиялиги сўнггида кинетик энергия захирасини ошириш ва поездни тортишга сарфланадиган энергияни камайтириш учун тормозни қўйиб юбориш жойларини шундай танлаш лозимки, поезд тушиш қиялиги охирига рухсат этилган тезлик билан етиб олсин (тормозлашда тезликни 10÷15 км/с га камайтириш рухсат этилади).
9. Қурилган t(S) эгриси бўйича ҳар бир перегон (S узунликка эга, км) ва участка бўйлаб тўхтовсиз ҳаракат ва тўхташлар билан ҳаракатланиш учун, шунингдек тезлик чегараланган жойларга яқинлашишнинг ҳар бир варианти учун юриш вақтлари аниқланади, сўнг қуйидаги формула орқали техник тезликлар топилади



АБ
Vtex=60*13,675/16=51,28


7-жадвал
Юриш вақтлари ва техник тезликлар





Йўл (участ­ка)
кесими



Перегон (участ­ка) узунлиги

Юриш вақти, дақ.

Техник тезлик, км/с

Тўхтовсиз

Тўхташлар билан

Фарқ

Чеклов жойида тормозлаш скорости

Чеклов жойида салт юриш

Фарқ

Тўхтовсиз

Тўхташлар билан

Фарқ

Чеклов жойида тормозлаш скорости

Чеклов жойида салт юриш

Фарқ



АБ



13,675


16



17,3

1,3










51,28


47,4


3,88












БВ



14,675

14,9

17,2

2,3




59

51,2

7,8






АВ

28,35

30,9

34,5

3,6










55

49,3

5,7














Download 367.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling