Методические указания по выполнению
Тортиш тавсифларини ҳисоблаш
Download 367.94 Kb.
|
bahodir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илашиш бўйича тортиш кучини чеклашни ҳисоблаш
Тортиш тавсифларини ҳисоблаш
Бажарилган ишни қайд этиш (расмийлаштириш). Ҳисоблаш масаласи. 1-жадвал ва Fк(V) графиги тўлдирилди. 2. Тортиш ва тезлик тавсифларида чекловчи линиялар ҳисоби Тортиш ва тезлик тавсифларида электровознинг энг катта тортиш кучини кўрсатиш зарур. Ушбу куч юк электровозлари ғилдиракларининг рельс билан илашиши ҳолатларида чекланади [3, § 6]. Ўзгарувчан токдаги электровозларнинг тортиш двигателларидаги кучланишни босқичма-босқич ўзгартиришда токнинг сакраш ҳолатлари пайдо бўлади, яъни кичик қийматдан тортиш кучи вужудга келади, масалан, 1-расмдаги С нуқтасидан аввалги позициядан навбатдаги позициядаги максимал қийматгача (D нуқтаси). Одатда тезлашишда улар ўртасидаги тортиш кучи (Fксц – илашиш бўйича) ва токларнинг (IД – коммутация бўйича) ўртача қийматлари олинади. Энг катта тортиш кучини ғилдираклар ва рельсларнинг илашиши билан чеклашда Fксц, H қийматлари қуйидаги формула орқали топилади: Fк сц=1000 mэ gk (2) Fк сц=1000*276*9.81*0.31=839,343 бу ерда mЭ - электровоз оғирлиги (массаси), т; mЭg - локомотив оғирлиги, кН, g = 9,81 м/с2; k - электровоз илашишининг ҳисоб коэффициенти бўлиб, у қуйидаги эмпирик формула ёрдамида аниқланади: Ўзгарувчан токдаги электровозлар учун ВЛ80с, ВЛ60к: Фk=0.28+4/(50+6*10)-0.0006*10=0.31 Ҳисоб-китоб ишлари V = 0, 5, 10, 20, 30, 40, 50, 60 и 70 км/с тезликлари учун бажарилади. Бирор позицияда узоқ вақт ишлаш давомида илашишни йўқотмай туриб, Fксц линия чегарасидан ташқарига чиқиш ва тортиш кучини Fксц.max гача ошириш мумкин. Ҳисобларда бу каби узоқ вақт давомида ишлаш кучланишни бошқаришнинг энг юқори босқичида, яъни ўзгарувчан токдаги электровозларнинг 33-позициясида тортиш кучини КҚ1, КҚ2 ўтишларида қўллаш кўзда тутилади (1-расмга қаранг). Эслатиб ўтамиз, ҳисоблар учун одатда сўнггидан битта олдинги тавсиф олинади, боиси сўнггиси захиравий тавсиф бўлиб, у юқори тезликларда ҳаракатланиш пайтида, масалан, кечикишни камайтиришда қўлланади. Шундай қилиб, тезлашиш пайтидаги тортиш кучини ҳисоблаш учун АВ линияси, сўнг МҚ тавсифидаги ВС кесими ёки Vp дан V1 гача тезликка эга зонадаги ПВ, V1 тезликда С нуқтасидан КҚ1 тавсифининг D нуқтасига ўтилади ҳамда V1 дан V2 гача тезликларда ушбу тавсифнинг DE кесими қўлланади, V2 тезликда Е нуқтасидан КҚ2 тавсифининг G нуқтасига ўтилади. Катта тезликларда эса ўзгарувчан токдаги КҚ2 тавсифларидан фойдаланилади. Бизнинг электровозларимиз учун Fк сц max тортиш кучи КҚ га ўтиш зонасида Fк сц кучидан ўртача 10% га ортади. D, G ва N нуқталарининг жойлашувини топишда 50, 60 ва 70 км/с тезликлари учун нафақат Fк сц қиймати, балки 1,1·Fк сц = Fксц max қийматлари ҳам аниқланади. КҚ1 тавсифига эга олинган нуқталар бўйлаб ётқизилган линияни кесиб ўтиш D нуқтасини, КҚ2 тавсифига эга нуқталардан ўтган линияда эса G нуқтасини вужудга келтиради (V1 ва V2 тезликларда). Ҳисоб натижалари 2-жадвалга киритилади. 2-жадвал
Олинган чекловчи линиялар тортиш тавсифларига чизилади. Бажарилган ишни қайд этиш. Ҳисоблаш масаласи. Тортиш тавсифларидаги чекловчи линиялар ва жадвал тўлдирилди. 3. Тезлик тавсифларига чекловчи линияларни ўрнатишҒилдиракларнинг рельслар билан илашиши ёки тортиш двигателларининг коммутацияси бўйича тезлик тавсифларидаги чекловчи линия МҚ тавсифларида ҳамда КҚ босқичларининг турли тезликдаги ҳаракатида IД рухсат этилган токларни кўрсатади. Илашиш бўйича чеклаш қуйидаги кўринишдаги тортиш тавсифлари учун мўлжалланган чекловчи линия асосида аниқланади [2, § 6.1; 3, § 24]. V = 0, 5, 10, 20 ва ҳоказо км/с ҳамда В, С, D, Е, G нуқталари (1-расмга қаранг) учун Fк сц тортиш кучи электровознинг илашиш ўқлари (тортиш двигателлари) сонига бўлинади ва Fкд сц тортиш кучи олинади. Сўнг Fкд(Iд) эгри чизиқлари бўйича ҳар бир тезлик ва режимнинг тортиш кучи Fксц га мос келадиган Iд ток аниқланади. Натижалар 3-жадвалга киритилиб, 2-расмда кўрсатилгани каби график V(Iд) кўринишида ифодаланади. 3-жадвал Тортиш двигателл V2, ари токларини ҳисоблаш
Download 367.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling